Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2010 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2010 й.

N 105



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА РАҚОБАТНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ТОВАР БОЗОРЛАРИДА

МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ,

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА ФАОЛИЯТИГА

ДОИР ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ИШЛАР

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига мувофиқ ҳамда товар ва молия бозорларидаги рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасдиқланган Чора-тадбирлар режасининг мувофиқлаштирилишини, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

105-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Уставининг 49-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо қоидалари 118-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда) 1-илованинг 8 ва 11-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27, 66-бандлари ва 112-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг", "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг", "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илова 13-бандининг "в" кичик банди ва 20-бандининг "г" ва "д" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 55-модда):


а) қарорнинг номидаги "тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Монополияга қарши қонун ҳужжатларига, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


в) 1-банддаги "тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


Низомнинг номидаги "тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда "қонун ҳужжатлари бузилганлиги" деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда "монополияга қарши орган" деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди";


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳудудий монополияга қарши органлар" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси қарорига кўра ҳудудий органлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"монополияга қарши орган томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек таҳлил қилиниши давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг бевосита аниқланиши";


8-бандга қуйидаги хатбоши қўшилсин:

"аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш";


15-банд биринчи хатбошининг биринчи жумласидаги "ариза тушган кундан" сўзларидан кейин "ёки назорат функциялари амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган кундан" сўзлари қўшилсин;


19-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда";


тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда";


37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда судга ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига берилган ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат тугагандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинмайди".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:


а) олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда):


а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 8-бандининг ўнинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) 1-иловадаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармони)" 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда) илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУавто" АЖ маҳсулотларининг нархларини келишиб олиш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссиянинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 5 августдаги 160-сон қарорига илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-иловада:


а) "Бажариш учун масъуллар" устуни 28 ва 29-бандларидаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Бажариш учун масъуллар" устуни 30-бандидаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 7-бандининг тўққизинчи хатбошидаги "монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси" сўзлари "монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон 7-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "2008 - 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида" 2008 йил 20 июндаги 136-сон қарорига 2-илованинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Исмоилов Ж.Ғ. - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарорига иловадаги "Улашов Б.С. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи" сўзлари "Исмоилов Ж.Ғ. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон 67-модда билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарорига 1-иловадаги "Улашов Б.С. - Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи" сўзлари "Исмоилов Ж.Ғ. - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини Комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорига иловадаги "Улашов Б.С. - Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи" сўзлари "Исмоилов Ж.Ғ. - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тўғрисида" 2009 йил 11 февралдаги 37-сон қарорига 3-иловадаги "Улашов Б.С. - Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи" сўзлари "Исмоилов Ж.Ғ. - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "2009 - 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш Дастури тўғрисида" 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорининг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандининг "в" кичик бандидаги ва 17-бандидаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг "Масъуллар" устунида:


а) 9-банддаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банддаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси раҳбари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органи раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида" 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорининг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "2010 йилги давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 18 январдаги 7-сон қарорига илованинг II бўлимидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 182-модда.



















































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск