Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Режаси (ЎзР ВМ 02.06.2010 й. 105-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

105-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида

монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир

қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш

ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

           

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Масъул

бажарувчилар


Кутилаётган натижа


I. РАҚОБАТ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ САМАРАЛИ

ТАЪМИНЛАЙДИГАН МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ВА МОНОПОЛИСТ

КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН

НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

1.

Қуйидагиларга:

Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибига;

Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2010 йил

август


Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


Камерал текшириш (ўрганиш)нинг зарур ҳуқуқий асосларини яратиш, монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини ва назоратни такомиллаштириш.


2.

"Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси


2010 йил

август


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


Рақобатни ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, товар бозорларида монополистик фаолиятга барҳам бериш ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий воситаларини янгилаш.


3.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистика маълумотларини тезкор идоралараро айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2010 йил

сентябрь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Товар бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналарни аниқлашнинг ахборотлар асосини яратиш.


4.

Товар бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Методик тавсиялар


2010 йил

октябрь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


Рақобат муҳитининг ҳолатини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш ва монопол товар бозорларида рақобатни ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш.


5.

Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари (улушлари) сотиб олиниши устидан назорат қилиш тартибини такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларига риоя қилинишини энг кўп даражада таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


"Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингандан кейин бир ой муддатда


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларини таъминлаш бўйича назорат қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва чора-тадбирлар кўриш.


6.

Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, рақобатни чеклайдиган нормаларни улардан чиқариш юзасидан хатловдан ўтказиш.


Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2010 йил

ноябрь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Товар бозорларида хўжалик юритувчилар фаолияти учун тенг шарт-шароитларни ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш.


7.

Нарх белгилаш жараёнига бошқариладиган нархлар (тарифлар)ни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.


Тизимни жорий этиш бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш


2011 йил

январь


Молия вазирлиги


Нархлар (тарифлар)ни белгилаш жараёни ва усулларини такомиллаштириш, ишларнинг очиқ-ошкоралиги ва тезкорлигини таъминлаш, доимий мониторинг учун маълумотлар базасини яратиш.


8.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишилган хатти-ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат


2011 йил

февраль


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобатни чеклайдиган ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузадиган тил бириктиришларни аниқлашни таъминлайдиган аниқ мезонларни белгилаш.


9.

Табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) ўзгаришининг иқтисодиёт секторларига таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат


2011 йил

март


Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


Нархлар ўзгаришининг иқтисодиёт секторларини ривожлантиришга таъсирини прогнозлаштириш ва зарур олдини олувчи чора-тадбирлар кўриш.


10.

Юридик шахсларни мажбурий ажратиш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2011 йил

июль


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


Юридик шахсларни мажбурий ажратишнинг ҳуқуқий механизмини яратиш.


  

II. ЖАМОАТ ТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН МУСТАҲКАМ МУВОФИҚЛИКДА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШ, НОҲАЛОЛ РЕКЛАМАГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

  

11.

Жамоат ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинглар олиб борилишини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2010 йил

июнь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар


Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, асосий истеъмол товарларини сотадиган савдо объектлари мониторингини олиб бориш ва ўрганиш бўйича жамоат ташкилотлари ваколатларини тартибга солиш.


12.

Муддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан, болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлаш ва уларни сотишга йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишмасдан амалга ошириладиган назорат органларининг назорат функциялари рўйхатини (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кенгайтиришга доир таклифлар киритиш.


Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори


2010 йил

июнь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Муддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан, болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлашни ва уларни сотиш ҳолатларига барҳам беришни таъминлаш.


13.

Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини, шу жумладан, йўналишли таксини кутиш жойларини йўловчи транспорти ҳаракати жадваллари билан таъминлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори


2010 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси


Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзини ўзи тартибга соладиган механизмларни фаоллаштириш.


14.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини қўллаш бўйича ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмаларни Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида жойлаштириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таянч пунктларини улар билан таъминлаш.


Ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмалар, нашрлар


2010-2011

йиллар


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси


Аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ўзини ўзи тартибга солувчи механизмларни ривожлантириш.


15.

Яширин рекламани аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2010 йил

октябрь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Ноҳалол рекламани амалга ошириш ҳолатларига барҳам бериш, яширин рекламани аниқлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш.


16.

Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган).


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2010 йил

декабрь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


Алкаголли ичимликлар, тамаки ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишга талабларни кучайтириш.


   

III. МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ОРГАНЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ФИКРЛАЙДИГАН ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЙЁРЛАНГАН, ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН

МУСТАҲКАМЛАШ, КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

   

17.

2010/2011 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида монополияга қарши бошқариш ва ҳуқуқ соҳасида тегишли йўналишлар ва кадрлар тайёрлаш мутахассисликлари бўйича "Рақобат сиёсати" ва "Рақобат ҳуқуқи" фанлари бўйича курсларни жорий этиш.


Ўқув дастурлари, ўқув-методик база


2010 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


Рақобат сиёсати ва ҳуқуқи соҳасида кадрлар тайёрлаш.


18.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази таркибини малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш.


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ҳудудий органлар буйруқлари


2010 йил

июнь


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш.


19.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизими ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш.


Жадвал


Жадвалга мувофиқ


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш.


20.

Монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмак маблағларини жалб этишни фаоллаштириш.


Ҳамкорлик тўғрисида битим


Доимо


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар


Халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак маблағлари.


21.

Оммавий ахборот воситаларида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.


Мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар


Бир ойда

камида бир

марта


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар


Аҳолининг хабардорлигини таъминлаш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш.


                           

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 182-модда.





















Время: 0.1390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск