ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 04.06.2010 й. 108-мх-сон "Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2010 й. 2098-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2010 й.

N 2098-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.06.2010 й.

N 108-мҳ


БУЙРУҒИ


"Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар

йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб

ҳисоблаш тўғрисида


(2010 йил 14 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" ва 2003 йил 27 августдаги 370-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 19 апрелдаги 79-мҳ-сонли "Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2098, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 127-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                           Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 188-модда.






















Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск