ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2010 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2010 й.

N 108



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ

ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ БЎЙИЧА АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатларининг уларга давлат бошқаруви органлари сифатида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан юкланган муҳим вазифаларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 5 июндаги

108-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида" 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорида:


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "6 нафар ўринбосари" сўзлари "4 нафар ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Компаниянинг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда авиакомпания томонидан лавозимга тайинланадилар";


б) "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Устави 24-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Авиакомпания фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания бош директори бошқаради".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акциядорлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорида:


2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Концерн бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Концерн бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин";


11-банддаги "ва унинг ўринбосарларига" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда):


а) 2-банддаги "тўрт нафар" сўзлари "олти нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади";


8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Вазир томонидан тақсимланади";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети принципини ҳаётга янада жорий қилишни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади".

9. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисидаги низом 3-бўлимининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат божхона қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш ва белгиланган ваколатлар доирасида республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг божхона сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, божхона қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширишни кучайтириш, божхона ишини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Давлат божхона қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Давлат божхона қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Давлат божхона қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади".

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар".

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):

б) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомда:


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошига "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган" сўзлари қўшилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Қўмита фаолиятининг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлашни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади".

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:


биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


тўртинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган" сўзлари билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-модда, 69-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомда:


14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосарлари бўлади. Биринчи ўринбосарлардан бири Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта масхус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади".

51. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, "Ўзстандарт" агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. "Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 183-модда.






































Время: 0.1293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск