ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2010 й. 111-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2010 й.

N 111



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ХАВФЛИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА" 2008 ЙИЛ

10 ДЕКАБРДАГИ 271-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ саноат хавфсизлигини таъминлаш, саноат хавфсизлиги декларациясини давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йил 31 декабргача бўлган муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мансуб бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясига, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиши шарт.


2. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектлари хавфсизлиги декларацияланиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 9 июндаги

111-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб

чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги

тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини

амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар

ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ".


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда (4-илова):


а) Низомнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларнинг етарлилиги ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ҳамда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиш тартибини белгилайди";


в) 3-банднинг йигирманчи хатбошидаги "саноат хавфсизлиги декларацияси" ва "меъёрлари ва қоидаларига" сўзлари тегишли равишда "экспертиза хулосаси" ва "талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Саноат хавфсизлиги декларациясини расмийлаштириш бўйича талаблар "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади";


д) қуйидаги мазмундаги 16.1-банд қўшилсин:

"16.1. Декларациянинг маҳфийлилик устхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ундаги мавжуд маълумотларнинг маҳфийлик даражаси билан белгиланади";


е) 19-20-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) қуйидаги мазмундаги V ва VI бўлимлар қўшилсин:


"V. Саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиш


23. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ёки ундан фойдаланишни назарда тутувчи ташкилотлар томонидан экспертиза ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ёки хизмат сирлари бўлган маълумотларни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳажмда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этилади.

24. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ёки ундан фойдаланишни назарда тутувчи ташкилот раҳбари:

а) экспертиза хулосасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда саноат хавфсизлиги декларациясини фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг минтақавий органига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясига ва декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этади;

б) саноат хавфсизлиги декларациясини асосланган сўровлар бўйича давлат бошқа органларига "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;

в) саноат хавфсизлиги декларациясининг ахборот варақасини жамоат бирлашмалари ва фуқароларга уларнинг асосланган сўровлари бўйича "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;

г) расмий вакилларнинг декларациядан фойдаланишини таъминлайди.


VI. Саноат хавфсизлиги декларацияларини

сақлаш ва уларни ҳисобга олиш


25. Саноат хавфсизлиги декларациясининг биринчи нусхаси (асли) ва экспертиза хулосаси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотда сақланади.

26. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси хавфсизлик жиҳатидан декларация қилиниши керак бўлган саноат объектлари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкларини юритадилар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни декларациялаш тартиб-қоидаси бажарилишини таҳлил қиладилар, келиб тушган саноат хавфсизлиги декларациясини ҳисобга оладилар ва сақлайдилар";


з) Низомга 2-илова 2.8-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) декларацияланаётган объектдаги саноат хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив техник ҳужжатлар рўйхати".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 185-модда.

















































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск