ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2010 й. ПҚ-1354-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилишини кенгайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2010 й.

N ПҚ-1354



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА

НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА

ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ

КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ва архитектура-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларига биноан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича хусусий уй-жой қурилиши кўламини янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

қишлоқ жойларда хусусий уй-жой қурилиши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларига ва ўрмон фонди тоифасига кирмайдиган ерлардан ҳар бир иморат қурувчига 0,06 га ҳажмида ер участкаларини ажратиш;

тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилиши дастурини 2011-2012 йилларда амалга ошириш мақсадида, йилдан-йилга унинг ўсишини таъминлашни кўзда тутган ҳолда, республиканинг барча ҳудудларида қишлоқ хўжалиги мақсадларига ва ўрмон фонди тоифасига кирмайдиган қўшимча ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ лойиҳалаштириш институтига бир ой муддатда намунавий лойиҳалар асосида қурилган хусусий уй-жойлар ва ижтимоий инфратузилма объектларини танқидий баҳолашни амалга ошириш ва уларга иморат қурувчилар учун қўшимча қулайликлар, зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш ҳамда гаражлар ва ҳовли қурилмалари учун жойлар ажратилишини назарда тутган ҳолда тегишли тузатишлар киритиш вазифаси топширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2010 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги мақсадларига ва ўрмон фонди тоифасига кирмайдиган ер участкаларининг тўлиқ инвентаризациясини ўтказсин, аниқланган муҳандислик-коммунал инфратузилмага уланиши мумкин бўлган бўш майдонлардан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича келгусида хусусий уй-жой қуриш мақсадида фойдаланишни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси инвентаризация натижалари бўйича бир ой муддатда шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш жадвалини, шунингдек архитектура-режалаштириш ташкилотларининг ҳудудларнинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган лойиҳаларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2011-2012 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда қуйидаги мақсадлар учун зарур бўлган марказлаштирилган манбаларни кўзда тутсин:

2009 йилда қурила бошланган 42 тураржой массивида, шунингдек 2010 йилда қурилаётган 213 тураржой массивида ижтимоий инфратузилма объектларини комплекс тарзда барпо этиш;

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ орқали тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилишини мўлжалланган ҳажмларда қўшимча молиялаш.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2010 йил 15 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига 2009-2010 йилларда барпо этилган хусусий уй-жой массивларида халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг аниқ объектларини қуриш бўйича асосланган таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.


5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 18 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 193-модда.


















Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск