Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.06.2010 й. 117-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 18 июндаги

117-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат махсус мактабгача таълим

муассасалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида", "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида махсус мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда махсус мактабгача муассаса деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


2. Махсус мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.


3. Махсус мактабгача муассасага жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишларида уларга ёрдам бериш, уларни англаш имкониятларига мувофиқ тарбиялаш ва соғломлаштириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.


4. Махсус мактабгача муассаса таълим-тарбия ва соғломлаштириш муассасаси ҳисобланиб, қуйидагилар унинг асосий вазифаларига киради:

болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;

боланинг ривожланишидаги нуқсонларни зарур тарзда коррекциялаш;

бола шахси асосларини шакллантириш, унинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

боланинг интеллектуал, шахс сифатида ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш.


5. Махсус мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва тўлиқ номи кўрсатилган муҳрга, штампларга, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.



II. МАХСУС МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Махсус мактабгача муассаса муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.


7. Қуйидагилар:

давлат бошқаруви органлари;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат ташкилотлари махсус мактабгача муассаса муассислари бўлиши мумкин.


8. Махсус мактабгача муассаса Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.

Даволаш-соғломлаштириш хизматларига муҳтож бўлган болалар контингенти мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бош бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.

Махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги таклиф махсус мактабгача муассасани ташкил этиш таклиф этилаётган минтақада охирги 5 йилда 2 ёшдан 7 ёшгача болалар орасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.


9. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ташкил этиладиган махсус мактабгача муассаса жойлаштирилиши мўлжалланаётган ҳудудда болалар мактабгача таълим муассасаларининг жойлашишини мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ўрганади ва махсус таълим муассасасини жойлаштириш учун фаолият кўрсатаётган болалар боғчалари (яслилар)дан намунавий бинони ёхуд махсус таълим муассасасини ташкил этишга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун участкани танлайди.

Ушбу таклиф тегишли асослаш билан биргаликда бир ҳафта муддатда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига киритилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан биргаликда бир ой муддатда махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқади.


11. Махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.


12. Махсус мактабгача муассасалар уларнинг ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги типларга бўлинади:

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача муассаса;

эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача муассаса;

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача муассаса;

психик нуқсонли (психик ривожланишда кечикиш, ақли заиф) болалар учун махсус мактабгача муассаса;

таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача муассаса;

мураккаб нуқсонлари бўлган болалар учун махсус мактабгача муассаса.

Юқорида кўрсатиб ўтилган типлар бўйича махсус мактабгача муассаса ташкил этиш учун тарбияланувчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда турли нуқсонлари бўлган (ривожланишдаги четга чиқишлар) тарбияланувчилар гуруҳлари шакллантирилган ҳолда кўп ихтисосли махсус мактабгача муассаса ташкил этишга рухсат берилади.



III. МАХСУС МАКТАБГАЧА МУАССАСАДА

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Махсус мактабгача муассасага мактабгача ёшдаги 2 - 7 ёшли болаларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар (I - IV гуруҳ карлик, ёмон эшитувчилар, орттирилган карлик);

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар (кўзи ожизлар, амблиопия ва ғилайлик, заиф кўрадиганлар);

таянч-ҳаракатланиш аъзосида нуқсонлар бўлган болалар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолат, барча туғма рахит, жароҳат, куйиш ва, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқларнинг идиапатик бузилиши; кифозлар, лордозлар, кифосколиоз, қоматнинг бузилиши, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқлар деформацияси, ясси оёқ панжаси, оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалияси, бўғимлар деформацияси, артрозоартритлар, бўғинлар рекурвацияси, жисмоний ривожланишида орқада қолиш; остехондропатия, хондродистрофия; полиомиелит ва менингоэнцефалитга чалингандан кейин болалар церебрал фалажида таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари, гемиопорезлар, плегиялар, монопорезлар, Эрб-Дюшен фалажи, полирадикулоневритлар);

психик ривожланишда орқада қолаётган болалар (ақлий орқада қолиш, жиддий ақлий орқада қолиш, психик ривожланишнинг кечикиши);

нуқсонлари мураккаб бўлган болалар (ривожланишида 2 ва ундан ортиқ нуқсонга эга бўлган болалар).


14. Махсус мактабгача муассасаларга болаларни қабул қилиш тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосаси асосида амалга оширилади.

Махсус мактабгача муассасада қанча бўлиш ва болалар билан коррекция олиб бориш муддати тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосасида белгиланади.

Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган тоифаларга мувофиқ бўлмаган болаларни махсус мактабгача муассасага қабул қилиш қатъиян тақиқланади.


15. Жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болаларнинг таълим олиши ва даволаш орқали соғломлаштирилиши қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

таълим, тарбия ва даволаш (соғломлаштириш)нинг коррекцион йўналтирилганлиги;

таълим ва тарбиянинг махсус методологиясидан фойдаланиш;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга табақалаштирилган ҳолда ёндашиш.


16. Махсус мактабгача муассасада таълим ва тарбияни ташкил этиш болаларнинг индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.

Махсус мактабгача муассаса белгиланган давлат нормативларига, мактабгача таълимга ва даволашга қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялаш, ўқитиш, қараш, парвариш қилиш ва соғломлаштиришни таъминлайди.

Махсус мактабгача муассасада таълимнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади. Махсус мактабгача муассаса ўзининг дастурларидан (муаллифлик дастурларидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


17. Махсус мактабгача муассасада гуруҳларнинг тўлдирилиши болаларнинг тоифасига ва уларнинг ёшига (икки ёшдан бошлаб ва ундан катта ёшдаги болалар) қараб ва тегишли равишда қуйидагича тарзда белгиланади:

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун - 10 - 12 бола;

фақат 3 ёшдан катта бўлган нутқида фонетик-фонематик нуқсонлар бўлган болалар учун - 12 - 15 бола;

кар болалар учун - 8 бола;

яхши эшитмайдиган болалар учун - 10 - 12 бола;

кўзи ожиз болалар учун - 6 бола;

яхши кўрмайдиган болалар, амблиопияли, ғилай болалар учун - 6 - 10 бола;

таянч-ҳаракатланиш аъзоларида нуқсонлар бўлган болалар учун - 6 - 10 бола;

3 ёшгача интеллектида нуқсонлар бўлган болалар (ақлий қолоқлик) учун - 6 бола;

уч ёшдан катта ёшдаги жиддий ақлий орқада қолган болалар учун - 10 бола;

сил интоксикацияси мавжуд бўлган болалар учун - 15 - 20 бола;

тез-тез касалликка чалинадиган болалар учун - 15 - 20 бола;

нуқсонлари мураккаб бўлган (икки ёки ундан ортиқ нуқсонлар) болалар учун - 8 - 10 бола;

ривожланишида бошқа четга чиқишлар бўлган болалар учун (эндокрин касалликлар) - 15 - 20 бола.



IV. МАХСУС МАКТАБГАЧА МУАССАСАДА

ДАВОЛАШ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирлари махсус мактабгача муассасада штатдаги тиббиёт ходимлари ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг уларга бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.


19. Махсус мактабгача муассасанинг тиббиёт ходимлари томонидан касалликлар қайталанишининг олдини олишга ва болалар соғлиғини яхшилашга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади.


20. Даволайдиган жисмоний тарбия бўйича машғулотлар даволайдиган жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.


21. Даволаш курсида белгиланган тиббий соғломлаштириш муолажаларини қабул қилиш машғулотлар жадвали келишилган ҳолда ҳар бир бола учун якка тартибда режалаштирилади.


22. Махсус мактабгача муассасада ҳар бир болага тиббий карта тутилади, бола махсус мактабгача муассасада бўлиши муддати тамом бўлгандан кейин ундан кўчирма яшаш жойидаги даволаш муассасасига, ота-оналарга ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахсларга берилади.


23. Махсус мактабгача муассасада барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларининг тўғри ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат махсус мактабгача муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.


24. Махсус мактабгача муассасаларни тиббий ходимлар билан бутлаш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда амалга оширилади.



V. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ


25. Тарбияланувчилар, педагоглар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар махсус мактабгача муассасада таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.


26. Махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мактабгача таълимни, тиббий хизмат кўрсатишни бепул олиш;

Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган махсус мактабгача муассаса учун санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш;

турли тадбирларда қатнашиш.

27. Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида ва махсус мактабгача муассаса уставида белгиланади.


28. Тегишли ихтисосли маълумотга, касб тайёргарлигига, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар махсус мактабгача муассасада педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.


29. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар махсус мактабгача муассасанинг таълим-тарбиявий фаолияти, ўз болаларига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эгадир.



VI. МАХСУС МАКТАБГАЧА МУАССАСАНИ БОШҚАРИШ


30. Махсус мактабгача муассасага мудир бевосита раҳбарлик қилади. Махсус мактабгача муассаса мудирини ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда халқ таълими ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Махсус мактабгача муассаса мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Махсус мактабгача муассаса мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


31. Мудир махсус мактабгача муассаса номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, махсус мактабгача муассасанинг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади.


32. Мудир:

махсус мактабгача муассаса ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва махсус мактабгача муассасага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ваколатлари доирасида махсус мактабгача муассасанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва махсус мактабгача муассаса фаолиятининг бошқа масалалари билан боғлиқ алоҳида масалаларни ҳал этишга доир таклифларни халқ таълими тегишли органларининг кўриб чиқиши учун киритади;

педагоглар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


33. Махсус мактабгача муассасада педагогика, методика ва васийлик кенгашлари шакллантирилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.



VII. МАХСУС МАКТАБГАЧА МУАССАСАНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


34. Махсус мактабгача муассаса фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ҳадялари ва мақсадли бадаллари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган болалар мактабгача муассасаларида болалар таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган ота-оналар тўлови (кейинги ўринларда ота-оналар тўлови деб аталади);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Ота-она тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади.

35. Махсус мактабгача муассаса махсус мактабгача муассаса томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудий молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


36. Штат жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.


37. Махсус мактабгача муассаса ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


38. Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ махсус мактабгача муассаса учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткали рационал нормалари бўйича озиқ-овқат билан таъминланади.

39. Махсус мактабгача муассаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молиявий ва статистика ҳисоботи тақдим этади.


40. Махсус мактабгача муассасанинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


41. Махсус мактабгача муассасани қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 194-модда.





































Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск