Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ҳарбий гувоҳнома тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2002 й. 55-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 15 февралдаги

55-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ҳарбий гувоҳнома тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги Низом ҳарбий гувоҳномани бериш, алмаштириш, ҳисобга олиш ва тўлдириш тартибини белгилайди.


2. Ҳарбий гувоҳнома муддатли ҳарбий хизматдаги хизматчининг ва ҳарбий таълим муассасаси курсанти (тингловчиси)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ҳарбий гувоҳнома ҳарбий ҳисобга олишга доир асосий ҳужжат ҳисобланади ва унинг эгасининг ҳарбий хизматга мажбурияти муносабатини белгилайди.

Ҳарбий гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида кучга эгадир.


3. Ўзбекистон Рсспубликаси фуқаросига:

муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда;

ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирганда;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари заҳирасига ўтказилганда;

саломатлигига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилганда ҳарбий гувоҳнома берилади.


4. Ҳарбий гувоҳнома муддатсиз ҳужжат ҳисобланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматда ва Ўзбекистон Республпкаси Қуролли Кучларида резервида ва захирасида бўлишнинг бутун даврида ҳақиқийдир.

5. Ҳарбий гувоҳнома фақат ҳарбий қисм (ҳарбий муассаса) штабига, мудофаа ишлари бўлимига, суд-тергов органларига, яшаш ёки иш жойида ҳарбий-ҳисобга олиш ишлари учун масъул бўлган мансабдор шахсга тилхат билан топширилиши мумкин.


6. Ўзбекистон Рсспубликаси фуқароси унга берилган ҳарбий гувоҳноманинг сақланиши учун шахсан жавоб беради. Ҳарбий гувоҳнома яроқсиз ҳолга келтирилганлиги ёки уни йўқотилишига сабаб бўлувчи эҳтиётсизлик билан сақланганлик учун айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳарбий хизматчи ҳарбий гувоҳномани яроқсиз ҳолга келтирганлиги ёки йўқотганлиги учун интизомий тартибда жавоб беради.


7. Ҳарбий гувоҳнома йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янги ҳарбий гувоҳнома йўқотиш ски яроқсиз ҳолга келиш сабаблари текширилгандан ва аниқлангандан кейин берилади.



II. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Фуқарога ҳарбий гувоҳнома бериш ҳамда уни ҳарбий ҳисобга қўйиш учун:

а) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаро учун - чақирув комиссиясининг қарори ва ҳарбий қисмга жўнатиш учун командага қабул қилиш;

б) битимга биноан ҳарбий хизматни ўтаган ва резервига, захирага бўшатилган ҳарбий хизматчи учун - унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди, битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси (ҳарбий гувоҳнома) ҳамда ҳарбий қисмнинг кўрсатмаси;

в) белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ва заҳирага бўшатилган муқобил хизмат хизматчиси учун - муқобил хизмат бўлими кўрсатмаси, ҳисобга олиш карточкаси ва муқобил хизмат хизмаччиси гувоҳномаси;

г) ҳарбий таълим муассасаси курсанти (тингловчиси) учун - унинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

д) заҳирага ўтказилган чақириқ ёшидаги фуқаро учун - чақирилувчининг ҳисобга олиш карточкаси ҳамда заҳирага ўтказиш тўғрисидаги қарор илова қилинган чақирув комиссиясининг протоколлари дафтаридан кўчирма;

е) тиббий ёки бошқа махсус маълумот олган хотин-қизлар учун -тиббиёт билим юртини тугатганлик тўғрисидаги диплом ёки олий ва ўрта таълим муассасасида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида, курсларда ёки амалий ишда олинган тегишлп тайёргарликни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (шаҳодатнома, гувоҳнома, маълумотнома);

ж) озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган ёки суд ҳукмига кўра жазонинг бошқа турини ўтаб бўлган фуқаро учун -Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органининг озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномаси, унга берилган паспорт ва ҳарбий гувоҳнома бериш тўғрисидаги шахсий ариза асос ҳисобланади.


9. Фуқаронинг шахсий аризаси йўқолган, йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳарбий гувоҳнома ўрнига такроран ҳарбий гувоҳнома бериш учун асос ҳисобланади.


10. Ҳарбий гувоҳнома мудофаа ишлари бошқармасида ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида тақдим этилган ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи саҳифаси ўзи елимланадиган шаффоф пластик плёнка билан муҳофазаланади.

Ҳарбий гувоҳномани ҳарбий хизматга мажбурга топшириш ва уни ҳарбий ҳисобга олиш қоидалари билан таништириш туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифалари махсус босма ёзув ускуналари қўлланган ҳолда расмийлаштирилади, бошқа ёзувлар қора рангли тушь билан ёзилади.

Алоҳида ҳолларда, мудофаа вазирининг қарорига асосан ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифаларини қора рангли тушда қўлда ёзиш йўли билан расмийлаштиришга рухсат берилади.

11. Ҳарбий гувоҳномалар ҳарбий гувоҳнома бланки учун ундирилган ҳолда такрорий берилади.



III. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ,

УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ

ТАРТИБИ


12. Ҳарбий гувоҳномалар бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари, улар орқали эса туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бўйича тақсимланади.

13. Олинган ҳарбий гувоҳномаларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида қатъий ҳисобда турадиган бланклар дафтарида олиб борилади.

Ҳарбий гувоҳномаларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган дафтарлар ва бланклар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тайерланади.

Накладнойлар ва бланкларни бериш ведомостлари, зарур ҳолларда эса олинган бланклар мавжудлигини текширувчи комиссиялар далолатномалари бланклари ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.


14. Ҳарбий гувоҳномаларни юбориш, ҳисобга, олиш ва сақлаш расмий давлат ҳужжатларига нисбатан қўлланиладиган амалдаги қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.


15. Ҳарбий гувоҳномалар камомади аниқланган, улар йўқотилган ва ўғирланган ҳолларда текшириш ўтказилади ҳамда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


16. Мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида ҳарбий гувоҳномалар сақланиши ва ҳисобга олиниши учун заҳирадаги солдатлар (матрослар)ни ва сержантларни ҳарбий ҳисобга олиш билан шуғулланувчи бўлинмалар бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.

17. Тўлдириш пайтида бузиб қўйилтан гувоҳнома бланки гувоҳноманинг барча саҳифаларини чизиб ташлаш йўли билан бекор қилинади.

Бузиб қўйилган гувоҳнома бланки мудофаа ишлари бошқармасида далолатнома асосида йўқ қилинади.


18. Мудофаа ишлари бошқармалари ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳар чоракда камида бир марта ҳарбий гувоҳномаларнинг мавжудлигини ҳамда уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва беришнинг тўғрилигини ушбу мақсадлар учун махсус тайинланган комиссиялар томонидан ички текширишдан ўтказадилар. Текшириш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.


IV. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАНИНГ ТАВСИФИ


Ҳарбий гувоҳнома: ўлчамлари - 77x110 мм, жойлашиши - вертикал, ҳаж.ми - 24 саҳифа, муқованинг ранги - қора, рангли офсет усулида босилади, серия - "QК", тартиб рақами қўйиш - етти белгили, қоғози - саккиз қиррали кўринишдаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган. Гувоҳноманинг биринчи саҳифасидаги ёзувлар па фотосурат совуқ ҳолатда силлиқланган плёнка билан муҳофазаланади.






















































Время: 0.1810
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск