ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2010 й. 402-ф-сон Фармойиши. Ўзбекистон Республикасида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига мурувват ёрдами кўрсатишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузиш тўғрисида.

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

17.06.2010 й.

N 402-ф



Ўзбекистон Республикасида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, берилаётган мурувват ёрдамини ўз вақтида ва зарур тарзда қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига мурувват ёрдами кўрсатишни мувофиқлаштириш бўйича иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) тузилсин.


2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қирғизистон Республикасидан мажбурий кўчганларнинг ижтимоий масалалари барча комплексини тезкор ҳал этиш, шу жумладан уларни озиқ-овқат, турар жой ва бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминлашни ташкил этиш, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш;

халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг мурувват ёрдамини жалб этиш, мурувват ёрдамини уюшқоқлик билан етказиб бериш ва Қирғизистон Республикасидан мажбурий кўчганлар орасида тақсимлаш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

берилаётган мурувват ёрдамини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ тарзда тақсимлаш бўйича комплекс ва тизимли ишларни ташкил этиш;

мажбурий кўчганларга зарур ёрдам берилишини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш.


3. Республика комиссияси (А.Н.Арипов) икки кун муддатда:

берилаётган мурувват ёрдамини, шу жумладан хорижий донорларнинг мурувват ёрдамини Қирғизистон Республикасидан мажбурий кўчганлар орасида тақсимлаш учун қабул қилишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини;

Қирғизистон Республикасидан мажбурий кўчганлар учун берилаётган мурувват ёрдамини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ тарзда тақсимлаш бўйича Андижон шаҳрида доимий ишлайдиган штаб таркибини;

Ўзбекистон Республикасида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқаролари учун мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ тарзда тақсимланиши ва етказиб берилишини назорат қилиш тартибини тасдиқласин.

Республика комиссиясига тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини ўз ишига жалб этиш, зарурият бўлганда, қўшимча ишчи гуруҳлар ва кичик комиссиялар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари ва идоралари, корхоналари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Мурувват ёрдами кўрсатаётган донорларга ушбу ёрдамни тақсимлашда иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда мурувват ёрдами юкларини шакллантириш, тайинланган жойгача етказиб бериш ишлари тезкор мувофиқлаштирилиши ва амалга оширилишини таъминласин.

Андижон вилояти ҳокимлиги (А.Т.Усмонов) мурувват юклари вилоят ҳудудида ташкил этилаётган омборлардан мурувват ёрдамини олувчиларга етказиб берилишида зарур ёрдам кўрсатсин.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати мурувват ёрдами юклари пировард олувчиларга етказиб берилгунга қадар бутун йўлда хавфсиз ва тўсиқсиз етказиб берилишини таъминласинлар.


7. "Ўздавзахира" қўмитаси давлат захирасининг товар-моддий бойликларини бепул берсин, берилаётган ҳажмларни босқичма-босқич, шу жумладан 2010 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда эса - Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига тикланиши керак бўлган тўлиқ тўпланмаган товар-моддий бойликлар тоифасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда даромад (фойда) солиғини ва ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинмайдиган базасини улар томонидан кўрсатилаётган мурувват ёрдами таннархи ва мурувват ёрдамини етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритсин.


9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш.М. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 17 июндаги

402-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида вақтинча

жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси

фуқароларига мурувват ёрдами кўрсатишни

мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

       

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Худойберганов Т.А.

-

Фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


Норбоева Т.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий мухофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби


Усманов А.Т.

-

Андижон вилояти ҳокими


Икромов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Матлюбов Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири


Марахимов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Халк, таълими вазири


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазири


Носиров С.Х.

-

Давлат бжхона қўмитаси раиси


Аманбаев О.Э.

-

"Ўздавзахира" қўмитаси раиси


Абдувалиев А.А.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи


Гуськова Т.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Комилов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Мирзаев Р.Э.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раиси


Келишув бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши вакили


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


Ахмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск