Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Фаолиятнинг бошқа турлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2010 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатган республика ташкилотларига солиқ имтиёзлари бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2010 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ВАҚТИНЧА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА

ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТГАН

РЕСПУБЛИКА ТАШКИЛОТЛАРИГА СОЛИҚ

ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 июндаги 402-ф-сон фармойишига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатган республика ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат захирасидан товар-моддий бойликларни бепул ажратиш билан бир қаторда 2010 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига республика ташкилотлари томонидан бепул товарлар бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ихтиёрий ҳайриялар тарзида 10,0 млрд. сўм миқдорида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча жойлаштирилган Қирғизистон Республикаси фуқароларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатган республика ташкилотлари фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани улар томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ихтиёрий ҳайриялар қийматига камайтиришга ҳақлидир.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Андижон, Фарғона Наманган вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзини олиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхатини, шунингдек уларнинг солиқ солинадиган базасини камайтириш миқдорларини аниқлаштирсин;

берилаётган солиқ имтиёзи тўғри қўлланилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 214-модда.

























Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск