Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.12.2001 й. 1091-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 29.12.2001 й. 209-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 29 декабрида 1091-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2001 йил 29 декабрдаги

209-мх-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.

Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 21-сон, 145-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги “Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-2612-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 173-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 383-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда) асосан ишлаб чиқилган.

Ушбу Низом ижро ишини юритиш ва суд ҳужжатлари, шунингдек бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочилари фаолиятини ташкил этишни тартибга солади.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Ижро ҳужжатлари


1. Ушбу Низомда белгиланган қоидаларга биноан қуйидагилар ижро этилиши лозим:

1) фуқаролик ишлари ва хўжалик низолари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари;

2) жиноят ишлари бўйича суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, жиноят ишлари бўйича суд қарорларининг жиноят воситалари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисми;

3) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг ҳуқуқбузарлик воситалари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисми;

4) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;

5) нотариусларнинг ижро хатлари;

6) меҳнат низолари комиссияларининг қарорлари;

7) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар (мансабдор шахслар)нинг чиқарган қарорлари;

8) ҳакамлик судининг қарорлари;

9) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари;

10) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;

11) Қонунда назарда тутилган ҳолларда суд ижрочиларининг қарорлари;

12) қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.


2. Қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади:

судлар томонидан ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари;

ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;

чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;

суд буйруқлари;

алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;

нотариусларнинг ижро хатлари;

меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлари;

ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;

суд ижрочиларининг қарорлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.


3. Ижро ҳужжатида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган номи;

ижро ҳужжатининг қайси иш бўйича берилгани ва унинг тартиб рақами;

ижро этилиши шарт бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати қабул қилинган сана;

ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи;

суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатининг қарор қисми;

ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатига қуйидагилар қўшимча равишда илова қилинади:

олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисидаги эксперт хулосаси;

мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги хулоса;

сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

ижрони юритиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.


4. Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати судья томонидан имзоланади ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади.


5. Бошқа органнинг ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати мазкур ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланади ва тегишли органнинг муҳри билан тасдиқланади.


6. Нотариуснинг ижро хатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

ижро хатини ёзаётган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими;

ундириб олувчининг номи ва манзили;

қарздорнинг номи ва манзили;

ундириш амалга ошириладиган муддат;

ундирилиши лозим бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши лозим бўлган нарсалар, шу жумладан, тўланиши керак бўлган пеня, фоизлар;

ундирувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши лозим бўлган давлат божи ёки тариф суммалари;

ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун);

ижро хатининг реестрда қайд этилган рақами;

ижро хатини ёзган нотариуснинг имзоси;

нотариуснинг муҳри.


7. Ижро ҳужжатлари қуйидаги муддатларда ижрога топширилиши мумкин:

1) умумий юрисдикция судларининг суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари - уч йил мобайнида, хўжалик судларининг суд ҳужжатлари эса - олти ой мобайнида;

2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш тўғрисидаги суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари - олти ой мобайнида;

3) нотариусларнинг ижро хатлари - уч йил мобайнида;

4) меҳнат низолари комиссияларининг гувоҳномалари - уч ой мобайнида;

5) ишларни маъмурий тартибда кўриш ваколатига эга органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорлари - уч ой мобайнида.

Кўрсатилган муддатлар қуйидагича ҳисобланади:

1) ушбу банд биринчи қисмининг 1-кичик бандида таъкидланган ижро ҳужжатлари (суд буйруғи бундан мустасно) ижрога топширилганда - суд ҳужжати қонуний кучга кирган ёки унинг ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш учун белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб ёхуд ижро ҳужжатини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб, суд ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда эса - ҳужжат чиқарилган куннинг эртасидан бошлаб;

2) ушбу банд биринчи қисмининг 5-кичик бандида қайд этилган ижро ҳужжатлари ижрога топширилганда - қарор чиқарилган кундан бошлаб;

3) суд буйруқлари ижрога топширилганда - улар берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ўтганидан кейин.

Ушбу банднинг биринчи қисмида таъкидланган бошқа барча ижро ҳужжатлари бўйича уларни ижрога топшириш муддатлари, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, улар берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.

Даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги (алиментлар ундириш, соғлиққа шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ва шу каби ишларга доир) суд ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжатлари тўловларни ундиришнинг белгиланган бутун даврида ўз кучини сақлаб қолади. Бундай тартиб алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувларга нисбатан ҳам амал қилади. Бундай ҳолларда ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари ҳар бир тўлов учун алоҳида ҳисобланади.



2-§. Ижрочиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


8. Суд ижрочиси ўзига берилган ҳуқуқлардан қонунга мувофиқ фойдаланиши ҳамда ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслиги шарт.


9. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этилиши суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочилари томонидан, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (бундан буён матнда Суд департаменти деб юритилади) суд қарорларини ижро этиш бўлими бошлиғи ва мутахассислари, бўлимларининг бошлиқлари ва бош, етакчи инспекторлари, шунингдек Департаментнинг ҳудудий бўлимлари суд қарорларини ижро этиш масалалари бўйича бош ва етакчи испекторлари томонидан амалга оширилади.


10. Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ахборот, тушунтириш ва маълумотномалар олиш;

ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ва молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ текширувлар ўтказиш;

ижро иши юритишда иштирок этаётган жисмоний ва юридик шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;

қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларга кириш, мазкур бинолар ва омборларни кўздан кечириш, зарурат бўлганда уларни очиш, шунингдек суд ажрими асосида бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларда амалга ошириш;

қонунга мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;

қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликларини қонун ҳужжатларига мувофиқ хатлаш;

олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, бошқа мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун сарф-харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;

ижро ҳаракатлари амалга оширилишига асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органдан уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраш;

қарздорга, унинг мол-мулкига ёки болага нисбатан қидирув эълон қилиш;

агар суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, тегишли қарор чиқариш;

ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш талаб этилса, суд ижрочиси ички ишлар органларига тегишли талабнома юбориш;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш пайтида юзага келган ва ҳал этилиши махсус билим талаб қиладиган масалаларни ечишда мутахассисларни жалб қилиш;

ижро ҳужжати ижро этилмаган тақдирда жисмоний шахсларга Қонунга ва мазкур Низомга мувофиқ жарима солиш;

суд ижрочилари ваколат доирасига кирмайдиган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган материалларни белгиланган тартибда ваколатлиги бўйича тегишли назорат қилувчи органларга топшириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.


11. Суд ижрочиси ўзига берилган ҳуқуқлардан қонунга мувофиқ фойдаланиши ҳамда ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини камситилишига йўл қўймаслиги шарт.

Суд ижрочиси:

ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ижро ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ижро этилиши чораларини кўриши;

ижро иши юритиш тарафларига ёки уларнинг вакилларига ижро иши юритиш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш имкониятини бериши;

тарафларнинг ижро иши юритиш борасидаги аризаларини ва илтимосномаларини кўриб чиқиши, шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтирган ҳолда тегишли қарорлар чиқариши;

агар ўзи ижро иши юритиш жараёнидан манфаатдор бўлса ёки унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини ўзи рад этиши шарт.

Суд ижрочисининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



3-§. Ижро иши юритишда тарафлар.

Ижро иши юритишда вакиллик


12. Ундирувчи ва қарздор ижро иши юритишдаги тарафлар ҳисобланади.


13. Ижро ҳужжати кимнинг фойдасига ёки манфаатларини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахс ундирувчи ҳисобланади.


14. Ижро ҳужжатида назарда тутилган муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбурияти зиммасига юклатилган жисмоний ёки юридик шахс қарздор ҳисобланади.


15. Ижро иши юритишда бир неча ундирувчи ёки қарздор иштирок этиши мумкин. Уларнинг ҳар бири бошқа тарафга нисбатан ижро иши юритишда мустақил иштирок этади ёки ижро ҳаракатларида иштирок этишни шерикларидан бирига топшириши мумкин.


16. Тарафлар ижро ҳаракатларини амалга оширишда ижро иши юритиш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш, қўшимча материаллар тақдим этиш, илтимосномалар бериш, ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этиш, ижро ҳаракатлари жараёнида оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ижро иши юритилиши давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан ўз важлари ва фикр-мулоҳазаларини билдириш, ижро иши юритишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важлари ва фикр-мулоҳазаларига қарши эътироз билдириш, рад қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


17. Тарафлар ижро ҳаракатларини амалга ошираётганда суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бажаришлари шарт.


18. Ижро иши юритишдан тарафларнинг бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи ёки қарздорнинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга ўтказиши ва шу кабилар) суд ижрочиси ўз қарори (1-илова) билан ана шу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши шарт. Амалга оширилган барча ҳаракатлар чиқиб кетган тараф учун қай даражада мажбурий ҳисобланган бўлса, унинг ўрнига ижро иши юритишга кирган ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийдир.


19. Ижро иши юритишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини уларнинг қонуний вакиллари - ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васийлари ёки ҳомийлари амалга оширадилар.

Фуқаролик, оилавий, меҳнат, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан ҳамда олинган иш ҳақини ёки бошқа даромадни тасарруф этиш билан боғлиқ битимлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ижро этилаётганда вояга етмаганлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ижро иши юритишда мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ва мажбуриятларни бажаришлари мумкин.


20. Ўн олти ёшга тўлган, вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинган тақдирда (эмансипация), у ижро иши юритишда мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ва мажбуриятларни бажариши мумкин.


21. Тарафлар - жисмоний шахслар ижро иши юритишда мустақил равишда ёки вакиллари орқали иштирок этишлари мумкин. Ижро иши юритишда жисмоний шахснинг шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат у шахсан ижро этиши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, уларни ижро этишда қарздор ўз вакили орқали ҳаракат қилишга ҳақли эмас.


22. Юридик шахслар ижро иши юритишда қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида ўзларига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ёки мансабдор шахслари орқали ёхуд мазкур органлар ва мансабдор шахсларнинг вакиллари орқали иштирок этадилар.

Юридик шахснинг номидан иштирок этувчи шахсларда ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт.


23. Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Вакил қилинаётган шахсга берилаётган ишончномада вакилнинг қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ваколатлари махсус кўрсатиб ўтилган бўлиши керак:

1) ижро ҳужжатини ижрога топшириш ва уни чақириб олиш;

2) ундирувдан воз кечиш;

3) ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (ишониб топшириш);

4) суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни рад қилиш;

5) ундирилган мол-мулкни (шу жумладан пулни) олиш;

6) келишув битимини тузиш.


24. Адвокат ваколатлари ордер билан тасдиқланади.


25. Ижро иши юритишда иштирок этувчи вакил ўзини вакил қилган шахс номидан ижро иши юритиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


26. Ижро иши юритишда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини уларнинг қонуний вакиллари - ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васийлари ёки ҳомийлари, ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ҳимоя қиладилар.

Қонуний вакиллар амалга ошириш ҳуқуқи вакил қилинаётганларга тегишли бўлган барча ҳаракатларни қонунда назарда тутилган чекланишлар билан вакил қилинаётганларнинг номидан бажарадилар.


27. Белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган жисмоний шахс иштирок этиши лозим бўлган ижро ишини юритиш бўйича, бедарак йўқолганнинг мол-мулки ишончли бошқарувига берилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланган шахслар бедарак йўқолган шахснинг вакили сифатида қатнашадилар.


28. Вафот этган ёки белгиланган тартибда вафот этган деб эълон қилинган шахснинг меросхўри иштирок этиши лозим бўлган ижро иши юритиш бўйича, агар меросни ҳали ҳеч ким қабул қилиб олмаган бўлса, васий ёки мерос мол-мулкини муҳофаза қилиш ва бошқариш учун тайинланган сақловчи меросхўрнинг вакили сифатида қатнашади.

Қонуний вакиллар ижро иши юритишда иштирок этишни ўзлари вакил сифатида танлаган бошқа шахсга топшириш ҳуқуқига эгадирлар.


29. Вояга етмаган ёки васийликда ёхуд ҳомийликда турган шахслар ижро иши юритишда вакил бўлишлари мумкин эмас.


30. Судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, суд ижрочилари ва суд аппарати ходимлари ижро иши юритишда вакиллик қилишлари мумкин эмас. Бу қоида мазкур шахслар ижро иши юритишда тегишли суднинг, прокуратура, тергов ва суриштирув органининг ваколатли вакили ёки қонуний вакил сифатида иштирок этадиган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.


31. Суд ижрочиси вакилнинг ижро ишини юритишда иштирок этишига унинг ваколатларини тасдиқловчи, тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлари бўлган тақдирдагина йўл қўяди.



4-§. Ижро иши юритишда иштирок

этувчи бошқа шахслар


32. Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда ижро иши юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.

Бунда суд ижрочиси ижро иши қўзғатилгандан сўнг томонларнинг ижро иши юритилаётган тилни билиш-билмаслигини аниқлаши, бу тилни билмайдиганларга таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини тушунтириши керак.


33. Таржима қилиш учун зарур бўлган тилларни биладиган ҳар қандай вояга етган, муомалага лаёқатли жисмоний шахс таржимон бўлиши мумкин. Таржимон суд ижрочисининг қарори билан тайинланади (2-илова).

Қарорда таржимоннинг била туриб, нотўғ

...
Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск