Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Давлат солиқ қўмитасининг 2010-22-сон, Марказий банк Бошқарувининг 18/13-сон "Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.06.2010 й. Қарори (АВ томонидан 21.07.2010 й. 1788-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.07.2010 й.

N 1788-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.06.2010 й.

N 2010-22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.06.2010 й.

N 18/13


ҚАРОРИ



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 31 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, (II)) 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16-сон, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                      Б. Парпиев



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Давлат солиқ хизмати органи масъул ходими ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси билан жиҳозланганлигини кўздан кечиради".


3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинаси ва ҳисоб-китоб терминалларидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа унга тенглаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши юзасидан кузатув ўтказилиб, кунлик тушумлар қайд қилиб борилади".


4. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иши якунида давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими амалдаги кунлик нақд пул тушумлари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотномани тайёрлайди ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчига тақдим этади. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими ўтказилган хронометраж натижаларини ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги китобга киритади".


6. IV бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 1-иловадаги "Инкассация шартномаси" сатри чиқариб ташлансин.


8. 2-иловадаги "Нақд пул тушуми бўйича ойлик белгиланган топшириқ (минг сўм)" устуни чиқариб ташлансин.


9. 3-иловадаги "Текшириш ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органи бошлиғига киритилган билдиришнома санаси" устуни чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 250-модда.




















































Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск