ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 06.07.2010 й. 132-Б "Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 31-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2010 й. 1887-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2010 й.

N 1887-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

06.07.2010 й.

N 132-Б


БУЙРУҒИ




Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг

31-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2010 йил 27 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 1887, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                             А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 244-модда.

























Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск