Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 56-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-31-сон "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.07.2010 й. Қарори (АВ томонидан 20.07.2010 й. 1909-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.2010 й.

N 1909-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.07.2010 й.

N 56


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.07.2010 й.

N 2010-31


ҚАРОРИ



"Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 30 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                    Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                           Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритиладиган ўзгартиришлар


1. 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қўшимча фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган объект ҳисобот даврида ҳар бир контракт бўйича аниқланадиган солиқ тўловчининг қўшимча фойдаси ҳисобланади.

6. Солиқ солинадиган база ҳисобот даврида ҳар бир контракт бўйича соф қўшимча фойда ҳисобланади".


2. 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Солиқ даври - бир ой".


3. 12-бандидан "ортиб борувчи якун билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Иловани ушбу ўзгартиришлар иловасига мувофиқ баён қилинсин.



Табиий газга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

киритиладиган ўзгартиришларга

ИЛОВА

Юридик шахс

штампи


Табиий газга қўшимча фойда

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва

бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА


    

туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи

           


(корхона, ташкшотнинг номи)

СТИР

      

      

Телефон



           


Тўловчи манзили


              


Ҳисобварақ рақами



(банк муассасаси номи, коди)

Табиий газга қўшимча фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Ўлчов

бирлиги


Жами


Жумладан, ҳар бир

контракт бўйича

алоҳида сумма


Экспортга реализация қилинган табиий газ ҳажми


010

минг куб. м




Табиий газни экспортга реализация қилиш санасидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича)


020

сўм




Экспорт қилинадиган табиий газ 1000 куб. м ҳисобида:







Реализация қилишдан соф тушум


030

АҚШ долл.




Ҳисоб-китоб нархи


040

АҚШ долл.




Қўшимча фойда суммаси ((030-сатр - 040-сатр) ижобий фарқ)


050

АҚШ долл.




Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами % ставкада: (050-сатр х %)


060

АҚШ долл.




Солиқ солинадиган база (соф қўшимча фойда) (050-сатр - 060-сатр)


070

АҚШ долл.




Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси


080

%




Жами ҳажмга тўғри келадиган бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси


090





(070-сатр х 080-сатр х 010-сатр)


0901

АҚШ долл.




(0901-сатр х 020-сатр /1000)


0902

минг сўм




Жами ҳажмга қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин ташкилот тасарруфида қоладиган ва махсус ҳисобварақда жамланадиган сумма (070-сатр х 010-сатр - 0901-сатр)


100

АҚШ долл.




       



Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


                      




Бош бухгалтер






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


              

          

20__йил  "___"_____________                                М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 248-модда.






























Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск