Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 19.07.2010 й. 148-мх-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2010 й. 2090-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2010 й.

N 2090-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.07.2010 й.

N 148-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 29 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори ва 2003 йил 27 августдаги 370-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 13-сон, 99-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                              Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 58-банддаги "Тошкент шаҳар ҳудудида", "Тошкент шаҳар ҳокимияти" ва "Тошкент шаҳрида" деган сўзлар тегишлича "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида", "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари" ва "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 80-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ҳудудида", "Тошкент шаҳар ҳокимияти" ва "Тошкент шаҳрида" деган сўзлар тегишлича "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида", "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари" ва "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 86 ва 92-бандлардаги "Тошкент шаҳар" деган сўзлар "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 245-модда.













































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск