Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.07.2010 й. 2122-сон билан рўйхатга олинган 21.06.2010 й. Молия вазирлиги 49-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-25-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 17 июлда 2122-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 21 июндаги

49, 2010-25-сонли қарорига

ИЛОВА



Утилизация қилинган табиий (машъал) газ

бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқни тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 14-иловасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом утилизация қилинган табиий (машъал) газни ҳамда уни сотишни амалга оширувчи барча ташкилотларга татбиқ этилади.



II. УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН ТАБИИЙ (МАШЪАЛ) ГАЗ

БЎЙИЧА ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ, ТЎЛАШ ВА ҲИСОБОТ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


2. Ер қаъридан фойдаланганлик солиқни солиқ солиш объекти қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни тугал технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий (машъал) газ ҳажмидан ташқари утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми ҳисобланади.


3. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солинадиган базаси утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади.


4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


5. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва ушбу солиқни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг "Қазиб олиш ҳажми, т., куб. м." устунида утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми кўрсатилади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Утилизация табиий (машъал) газни амалга оширувчи ташкилотлар утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


8. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 240-модда.







































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск