язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 20.07.2010 й. 2123-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 16.07.2010 й. 61-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 20 июлда 2123-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2010 йил 16 июлдаги

61-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2010 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:

энг кам иш ҳақи - ойига 45 215 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 88 845 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 88 845 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 54 265 сўм.


2. 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдорини тенглаштириш ва қайта ҳисоблаб чиқиш мақсадида, иловага мувофиқ янги йиллар бўйича дифференцияланган тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.


3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (45 215 сўм х 8 = 361720 сўм).


4. Янги тузатувчи коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 361 720 сўм (45 215 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори бор стажга мутаносиб равишда белгиланади.


6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади (45 215 сўм).


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



2010 йил 1 августдан пенсияларни қайта ҳисоблашда

ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш

учун қўлланиладиган тузатувчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

     

Даврлар


Коэффициентлар



Даврлар


Коэффициентлар


1971 йилга қадар


1772,8


1994 йил 1 августдан

714,0

1971 йил


1727,6


1994 йил 1 сентябрдан

620,7

1972 йил


1684,6


1994 йил 1 ноябрдан

481,6

1973 йил


1630,8


1995 йил 1 январдан

481,6

1974 йил


1521,4


1995 йил 1 мартдан

243,7

1975 йил


1488,0


1995 йил 1 сентябрдан

187,6

1976 йил


1456,1


1996 йил 1 январдан

187,6

1977 йил


1415,6


1996 йил 1 апрелдан

139,5

1978 йил


1368,1


1996 йил 1 сентябрдан

97,3

1979 йил


1341,2


1997 йил 1 январдан

97,3

1980 йил


1306,7


1997 йил 1 июлдан

67,7

1981 йил


1282,1


1998 йил 1 январдан

67,7

1982 йил


1282,0


1998 йил 1 июлдан

49,2

1983 йил


1258,4


1999 йил 1 январдан

40,3

1984 йил


1258,2


1999 йил 1 августдан

31,4

1985 йил


1243,0


2000 йил 1 августдан

20,49

1986 йил


1228,1


2001 йил 1 августдан

14,63

1987 йил


1199,0


2002 йил 1 апрелдан

12,73

1988 йил


1120,1


2002 йил 1 августдан

11,05

1989 йил


1050,7


2003 йил 1 майдан

9,22

1990 йил


948,2


2004 йил 1 августдан

7,09

1991 йил


654,2


2005 йил 1 майдан

5,9

1992 йил 1 январдан


193,4


2005 йил 1 октябрдан

4,92

1992 йил 1 июлдан


90,4


2006 йил 1 июлдан

4,1

1992 йил 1 октябрдан

43,4



2006 йил 1 ноябрдан

3,42

1993 йил 1 январдан

32,03



2007 йил 1 августдан

2,73

1993 йил 1 апрелдан

22,9



2007 йил 1 ноябрдан

2,48

1993 йил 1 июндан

9,8



2007 йил 1 декабрдан

2,28

1993 йил 1 июлдан

6,2



2008 йил 1 апрелдан

2,02

1993 йил 1 сентябрдан

4,7



2008 йил 1 сентябрдан

1,68

1993 йил 1 ноябрдан

2,9



2008 йил 1 ноябрдан

1,6

1994 йил 1 январдан

2,18



2008 йил 1 декабрдан

1,51

1994 йил 1 мартдан

1,31



2009 йил 1 августдан

1,21

1994 йил 1 июндан

0,877



2009 йил 1 декабрдан

1,14

1994 йил 1 июлдан

871,0



2010 йил 1 августдан

1,0

         

                   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 247-модда.