ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2010 й. 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2010 й.

N 153



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, шу асосда барча мулкчилик шакллари ва ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналарда банд бўлган ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, шунингдек улар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилишнинг 106 та қоидаси ва нормаси ишлаб чиқилганлиги ва жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 39-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 июлдаги

153-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза

қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб

чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил

12 июлдаги 267-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбоши ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 2-иловада:


а) кириш қисми чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Тартиб "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, шунингдек қайта кўриб чиқишнинг ягона тизимини белгилайди.

Мазкур Тартиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) ишлаб чиқувчи ва уларни қайта кўриб чиқувчи бошқа ташкилотлар фаолиятига татбиқ этилади";


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қоидаларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ёки қайта кўриб чиқилиши, уларнинг келишилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар масъул ҳисобланади";


г) 4-банддан "ва бошқа ташкилотлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда қабул қилинган Қоидаларни барча манфаатдор шахсларга етказади";


е) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Ҳажми ва мазмунига боғлиқ равишда Қоидалар қуйидаги пасайиб борувчи таркибий бирликларга бўлинади: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар. Хатбошиларни бошқа таркибий бирликларга бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар ва боблар рим рақамлари билан белгиланади ва уларда сарлавҳа бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, уларга араб рақамлари билан тартиб рақами қўйилади ва уларда сарлавҳа бўлади";


ж) 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 22-банднинг олтинчи ва тўққизинчи хатбошидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" сўзлари "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 23-банддаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" сўзлари "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Қоидаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборадилар";


л) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 234-модда.
















































Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск