Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.07.2010 й. 2124-сон билан рўйхатга олинган 28.06.2010 й. Молия вазирлиги 51-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 26 июлда 2124-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2010 йил 28 июндаги

51, 4-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг

махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидагиларни:

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) махсус ҳисоб рақамида маблағларни шакллантириш тартибини;

Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланиш йўналишларини;

Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан маблағларни бериш шартларини;

Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан олинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан мониторинг ўтказиш тартибини белгилаб беради.



II. АГЕНТЛИКНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДА

МАБЛАҒЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


2. Агентлик махсус ҳисоб рақам очади, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 майдаги ПҚ-1344-сон қарори билан белгиланган тартибда маблағлар жамланади.



III. АГЕНТЛИКНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДАГИ

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


3. Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш;

автомобиль транспортининг ҳаракатланувчи таркиби паркини янгилаш;

йўловчи автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш, реконструкция қилиш;

автомобиль транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича дастурий чораларни амалга ошириш.



IV. АГЕНТЛИКНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДАН

МАБЛАҒЛАРНИ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


4. Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар автомобилда ташувчилар - юридик шахсларга (кейинги ўринда - олувчиларга) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредитлар шаклида, 5 йил муддатга, кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш мажбурияти юклатилган ҳолда берилади.


5. Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан маблағларни олиш учун олувчилар Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан маблағлар олиш ҳақидаги буюртмада қуйидагилар кўрсатилади:

олувчи ҳақидаги асосий маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакли, муассислари, асосий фаолият тури);

сўралаётган маблағнинг миқдори, маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, фойдаланиш муддати;

аввал олинган кредитлар ҳақидаги маълумотлар;

банкларда очилган ҳисоб рақамлар ҳақида маълумотлар;

бошқа ташкилотлар сармоясидаги иштироки ҳақида маълумотлар;

кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларни таъминлаш тури;

б) лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси;

в) давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган сўнгги давр учун бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар ҳақидаги ҳисобот (2-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича маълумотнома (2а-шакл).


6. Олувчи Агентликка кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларни таъминлашнинг қуйидаги турларидан бирини тақдим этиши лозим:

мулкий ёки қимматли қоғозлар гарови;

банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;

учинчи шахслар (юридик шахслар) уларга хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган кафолати.


7. Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан маблағларни олишни расмийлаштириш жараёнига қуйидагилар киради:

а) Агентлик томонидан Агентликнинг махсус ҳисоб рақамидан маблағларни олиш бўйича буюртманинг кўриб чиқилиши, шу жумладан, олувчининг молиявий аҳволи таҳлили ва кредитга лаёқатлилиги баҳоланиши, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланганлигининг экспертизасини ўтказиш;

б) кредитни ажратиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиш;

в) Агентлик билан маблағ олувчи ўртасида кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузиш.


8. Кредит шартномасининг кучга киришида Агентликка ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган таъминот турларидан бирининг амалда тақдим этилиши мажбурий шарт ҳисобланади.



V. АГЕНТЛИКНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДАН

ОЛИНГАН МАБЛАҒЛАРДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ

УСТИДАН МОНИТОРИНГ ЎРНАТИШ


9. Агентлик (унинг ҳудудий бўлимлари) Агентликнинг махсус ҳисоб рақамларидан олинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан доимий мониторинг юритади.


10. Мониторинг жараёнида Агентлик (унинг ҳудудий бўлимлари) маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича маълумотларни сўрашга ва олишга ҳақли.


11. Агентликнинг махсус ҳисоб рақамларидан олинган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланганда, Агентлик молиялаштиришни тўхтатишга ва олувчидан ажратилган маблағларни муддатидан аввал ундириб олишга ҳақли.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 30-сон, 255-модда.

























Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск