ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2010 й. 485-ф-сон Фармойиши. 2010 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 14-15 август кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида.

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

21.07.2010 й.

N 485-ф




Республикамизда миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни янада юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, барча ҳудудларда санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн тўққиз йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2010 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 14-15 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ва умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Мудофаа вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликларга ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


4. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат килаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг "Баркамол авлод йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларни, ногирон ва ёлғиз кексаларни, иқтидорли ҳамда ногирон ёшларни қўллаб қўвватлаш, уларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, маҳаллалардаги мавжуд болалар спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, маҳаллаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунларида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва ҳашар тадбирларида техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев


























Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск