Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

ЎзР 05.05.1994 й. 1054-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 05.05.1994 й. 1054-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири



ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.08.1996 й. 281-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири



ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўланиши хусусидаги талаблари, шунингдек агар тугатилаётган юридик шахс фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгар бўлса, уларнинг талаблари тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қондирилади. (ЎзР 30.08.1996 й. 281-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



28-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Иккинчи навбатда давлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар, бюджетга солиқдан ташқари тўланадиган тўловлар бўйича талаблар ҳамда давлат суғурта органларининг мажбурий суғурта бўйича талаблари қондирилади. (ЎзР 30.08.1996 й. 281-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритиш субъектининг ихтиёрий равишда тугатилиши тўғрисидаги қарорига рози бўлмаслик, шунигдек мазкур хўжалик юритиш субъекти кредиторларидан бирининг хўжалик юритиш субъектининг ихтиёрий равишда тугатилиши тўғрисидаги қарорига рози эмаслиги хўжалик судида ушбу Қонуннинг III бўлимида белгилаб қўйилган тартибда хўжалик юритиш субъекти банкрот бўлганлигига доир иш юритишни қўзғатишга сабаб бўлади.



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор хўжалик юритиш субъекти мазкур хўжалик юритиш субъекти мол-мулкининг эгаси унинг ихтиёрий равишда тугатилиши тўғрисидаги қаврорини тасдиқлаган пайтдан эътиборан тугатиш жараёнидаги хўжалик юритиш субъекти деб ҳисобланади. Қарздор хўжалик юритиш субъектининг ихтиёрий равишда тугатилиши тўғрисидаги эълон расмий матбуотда чоп этилади.



12-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг, кредиторнинг (кредиторларнинг) ёки прокурорнинг аризаси асосида хўжалик суди хўжалик юритиш субъекти банкрот бўлганлигигав доир иш юритишни қўзғатади, бу хусусда ажрим чиқариб, уни қарздорга, кредиторга (кредиторларга) ва прокурорга, шунингдек жамоа шартномасини имзолаган орган орқали қарздорнинг меҳнат жамоасига йўллайди.



21-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик суди хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда мол-мулк эгаси ёки шу мол-мулкни бошқаришга вакил қилинган орган ишончли шахс бошчилигида тугатиш комиссияси тузади.



30-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тугатиш жараёни охирига етгач, тугатиш комиссияси мол-мулк эгасига ёки шу мол-мулкни бошқаришга вакил қилинган органга тугатиш балансини ва даъволар қондирилганидан сўнг қолган маблағлардан қандай фойдаланилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни илова қилган ҳолда ўз фаолияти тўғриисда якунловчи маълумот тақдим этади.



30-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мулк эгаси ёки шу мол-мулкни бошқаришга ваколатли орган тугатиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлайди, тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва хўжалик юритиш субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўз қарорини маълум қилади.




ЎзР 30.08.1996 й. 281-I-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Биринчи навбатда алимент, пенсия ва нафақалар ундиришга доир талаблар, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблари, экспертларнинг, аудиторларнинг, адвокатлар ва бошқа шахсларнинг кўрсатган хизматлари учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги талаблари, майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқа йўсинда шикастланиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш юзасидан, шунингдек боқувчисини йўқотганлик муносабати билан билдирилган талаблар қондирилади.



28-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ундириб олинаётган сумма, биринчи ва иккинчи навбат талабларидан ташқари, бир навбатнинг барча талабларини қондиришга етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск