Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2010 й. ПҚ-1353-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2010 й.

N ПҚ-1353



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

2010/2011 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР

ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ташкилотларини 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

кўмир, суюлтирилган газ, печка ёқилғиси, мазут ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2010/2011 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;


2. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини мувофиқлаштириш учун 6-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кекгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасадди ўринбосарлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар тузсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев):

коммунал соҳа корхоналари, қозонхоналар, кўп квартирали тураржой бинолари, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2010/2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва шу йилнинг 15 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг мажлисини ўтказсин;

ўрганиб чиқиш натижалари бўйича республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2010-2011 йиллар куз-қиш даврида тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ушбу Қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил., 6-сон, 255-модда


















































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск