ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Бошқа операциялар ҳисоби /

Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.07.2010 й. 2127-сон билан рўйхатга олинган 07.07.2010 й. Молия вазирлиги 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-32-сонқарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 31 июлда 2127-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 7 июлдаги

53, 2010-32-сонли қарорига

ИЛОВА



Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда - ҲЭТК) томонидан электр энергиясини сотишнинг бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ҲЭТК томонидан электр энергиясини сотишнинг бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади бўлиб, етказиб берилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиниши тўғрисида ҳаққоний маълумотлар олиш ҳисобланади.

ҲЭТК томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ҳам иштирок этади.



2-§. ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИ

ТОМОНИДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ХАРИД ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


2. ҲЭТК электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖдан электр энергиясини етказиб бериш шартномасига асосан олади. ҲЭТК ҳар ойда Бюро ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг тегишли вакиллари билан биргаликда электр тармоғининг баланс бўйича мансублилик чегарасида ҳисоб-китоб даври учун электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ёзиб олади.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖдан электр энергиясини сотиб олиш бўйича операциялар ҲЭТКнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатномага асосан тузилган ва ҲЭТК учун расмийлаштирилган счёт-фактурага мувофиқ:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

кредит 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счёти - ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва счёт-фактурага асосан харид қилинган электр энергиясининг суммасига;


б) олинган счёт-фактурага мувофиқ сотиб олинган электр энергияси бўйича ҚҚС суммасига:

дебет 4410 "Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" счёти;

кредит 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счёти;


в) ҲЭТК томонидан харид қилинаётган электр энергияси бўйича бўнак тўловлари амалга оширилганда:

дебет 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ. к.) - ҳисобот даврида харид қилинаётган электр энергияси учун берилган бўнак суммасига;


г) харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганда илгари берилган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:

дебет 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счёти;

кредит 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар" счёти;


д) ҳисобот даври мобайнида харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва счёт-фактурага мувофиқ амалга оширилганда:

дебет 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ. к.) - илгари берилган бўнаклар ҳисобга олингандан кейин тўланган пул маблағлари суммасига.



3-§. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ИСТЕЪМОЛЧИ - ЮРИДИК

ШАХСЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


3. Бевосита ҲЭТКларнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчи юридик шахслар ёки субистеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали узатилаётган (етказиб берилаётган) электр энергияси учун истеъмолчи - юридик шахслар билан ҳисоб-китоблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясининг тегишли тарифлари бўйича электр таъминоти шартномасига асосан амалга оширилади.

Электр энергиясининг истеъмолчи - юридик шахслари ҲЭТК билан биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида, фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт.

4. Барча тоифадаги истеъмолчи - юридик шахсларга электр энергиясини ҳар ойда етказиб бериш, шартномага мувофиқ тегишли ой учун етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажмининг қийматидан қонунчиликда белгиланган миқдорда бўнак тўлови истеъмолчи - юридик шахс томонидан тўлангандан кейин амалга оширилади.


5. Шартномага асосан тегишли ой учун электр энергиясини етказиб бериш ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


6. Истеъмолчи - юридик шахснинг электр энергияси учун, шунингдек реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди. Қарзни қоплашга йўналтирилган маблағлар, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти - пеня бўйича суммага.

7. Истеъмолчи - юридик шахснинг айби билан шартномада кўрсатилган электр энергияси ҳажми тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, бўнак тариқасида тўланган маблағларни қайтариш амалга оширилмайди ва у истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.


8. Истеъмолчи - юридик шахсларга ҳисобот даврида етказиб берилган (сотилган) электр энергияси ҳажми, Бюро томонидан истеъмолчи билан биргаликда ёзиб олинган ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан келиб чиқиб электр энергияси истеъмолининг амалга оширилган ҳисобланиши асосида аниқланади.

Истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқатдаги ҳажмини аниқлаш учун истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҲЭТК ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан ёки факсимиль ёхуд электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот ҳам асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҲЭТК томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари назорат тартибида Бюро томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Электр энергиясининг сотилган ҳажмини ҳисоблаш якунига мувофиқ ҲЭТК ҳисоб-китобларни амалга оширади ва истеъмолчи - юридик шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасининг талабларига мувофиқ счёт-фактура ёзиб беради.

Истеъмолчи - юридик шахсда турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган объектлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини алоҳида кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.


10. Истеъмолчи - юридик шахсларга электр энергиясини сотиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларга (электр энергиясини етказиб бериш далолатномаси, счёт-фактура) мувофиқ электр энергиясини сотишдан тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - сотилган электр энергияси ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига.


11. Ҳисобот даврида сотилган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда илгари олинган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти.


12. Электр энергиясини истеъмолчи - юридик шахсларга шартномадаги миқдор бўйича ҳисоблаб сотилиши ҳамда ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи - юридик шахслар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) электр энергиясини истеъмолчи - юридик шахсларга, қонунчиликда белгиланган тартибда шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича сотишдан тушум ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - электр энергиясини истеъмолчи - юридик шахсларга, электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган ҲЭТК ва истеъмолчи - юридик шахс ўртасидаги электр таъминоти шартномасига асосан ҳисобланган шартномадаги миқдор бўйича сотишдан олинган тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - юридик шахсларга сотилган электр энергиясининг шартномадаги миқдори бўйича ҳисобланган ҳажмдан ҳисобланган ҚҚС суммасига.


б) истеъмолчи - юридик шахсларга сотилган электр энергиясининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори) ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган истеъмолчи - юридик шахсларга сотилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;


в) ҳисобот даври мобайнида электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ҳар бир истеъмолчи - юридик шахс бўйича сотишдан олинган тушум тан олинганда ва унда, илгари олинган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;


г) истеъмолчи - юридик шахслар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинганда:

электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ истеъмолчи - юридик шахслар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича тан олинган сотиш тушуми суммасидан ошган суммасига (ижобий фарқ):

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ижобий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

ижобий фарқ ҳажми таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажми таннархи суммасига;

истеъмол қилинган электр энергиясининг ижобий фарқи суммасига, илгари олинган бўнак тўловларининг қолган суммаси ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича тан олинган сотиш тушуми суммасининг, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ истеъмолчи - юридик шахслар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматидан ошган суммасига (салбий фарқ):

дебет 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - салбий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

салбий фарқ ҳажми таннархининг тузатилишини акс эттириш:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;

кредит 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

шартномадаги ҳисобланган миқдордан келиб чиқиб истеъмол қилинган электр энергияси бўйича истеъмолчи - юридик шахснинг қарздорлиги бўлмаган ҳолатда ёки ҲЭТКнинг илгари олинган аванс тўловлари бўйича юридик шахсдан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


13. Истеъмолчи - юридик шахснинг айби билан ҳисобга олиш асбоби бузилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), ҳисобга олиш асбобини улаш схемаси ўзгарган, ҳисобга олиш асбобидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва истеъмолчи - юридик шахснинг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - электр энергияси сарфини қайта ҳисобланган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

истеъмолчи - юридик шахснинг айби билан ва/ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолларда ҳисобга олиш асбоби бузилган ҳолатларда, қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи суммасига.


14. Ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, истеъмолчи-юридик шахс томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми бўйича ундириладиган сумманинг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, истеъмолчи - юридик шахсдан ундириладиган электр энергияси ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, истеъмолчи-юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархининг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, ундириш ҳисобланилган давр мобайнида электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган истеъмолчи-юридик шахс томонидан фойдаланилган электр энергиясининг таннархи суммасига.


15. Истеъмолчи - юридик шахслар, ой мобайнида етказиб берилган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китобларни, қонунчиликка мувофиқ тузилган электр таъминоти шартномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Агарда, якуний ҳисоб-китоблар кўрсатилган муддатларда амалга оширилмаган бўлса, ҲЭТК истеъмолчилар - юридик шахсга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади, бундан электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар мустасно. Айни бир вақтда, ҲЭТК истеъмолчи - юридик шахснинг шахсий варақасидаги маълумотлар асосида, ҳисоб-китоб қилинаётган ойда етказиб берилган электр энергияси суммасидан амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали акцептланган тўлов талабномасини тақдим этади.


16. Ҳисобот даври мобайнида сотилган электр энергияси бўйича ёзилган счёт-фактурага мувофиқ якуний ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ. к.);

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - илгари олинган бўнакларни ҳисобга олгандан кейин олинган пул маблағлари суммасига.


17. Истеъмолчи - юридик шахс томонидан олинган электр энергияси қийматини ўз вақтида тўламаганлиги учун пенялар ҳисобланган ҳолларда, ҳисобланган пенялар суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9330 "Ундирилган жарима, пеня ва устамалар" счёти.


18. Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчи-юридик шахснинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

а) электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчи - юридик шахснинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, ҲЭТКнинг далолатномаси ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида истеъмолчи - юридик шахсга сотилган электр энергияси ҳажмининг ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисобланиши:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - қўшимча ҳисобланган сотилган электр энергияси ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


б) қўшимча ҳисобланган сотилган электр энергияси ҳажми таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қўшимча равишда ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб қўшимча равишда ҳисобланган электр энергияси таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.


19. Ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда электр энергияси истеъмол қилинганда, истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр таъминоти шартномасида кўрсатилгандан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ҳисоб-китоб даври учун электр энергиясининг ортиқча олинган ҳажми, истеъмолчи - юридик шахснинг ҳисоботи билан ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

20. ҲЭТК пенялар бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради ва улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.


4-§. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ МАИШИЙ ИСТЕЪМОЛЧИ

ҲОЛИ)ГА СОТИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС

ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


21. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори маиший истеъмолчидаги ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.


22. Ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини навбатдаги ёзиб олиш пайтигача маиший истеъмолчига ҳисоб-китоб даврида етказиб берилган электр энергияси ҳажми, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки ўтган давр учун электр энергияси истеъмолининг ҳақиқий ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида, яъни охирги иккита айланиб чиқишдаги ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни улар ўртасидаги кунлар сонига бўлиб ва ҳисоб-китоб давридаги кунлар сонига кўпайтириб аниқланган ўртача суткалик истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши мумкин.


23. Маиший истеъмолчидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳисобига келиб тушадиган бўнак тўловлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ.к.);

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


24. Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳажми аниқланиб, маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича амалга оширилади:


а) қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотишдан тушум ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - электр энергиясининг шартномадаги миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосидаги ҳисоб-китобларга мувофиқ электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотишдан тушум суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - электр энергиясининг шартномадаги микдорига мувофиқ ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотилган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


б) маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида сотилган ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;


в) ҳисобот даври мобайнида электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотишдан тушум ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича тан олинганда илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;


г) маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинганда:

электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида тан олинган сотиш тушуми суммасидан ошган суммасига (ижобий фарқ):

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ижобий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

ижобий фарқ ҳажми таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;

илгари олинган бўнак тўловларининг қолган суммаси мавжуд бўлган ҳолларда, уларни истеъмол қилинган электр энергиясининг ижобий фарқи суммасига ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

шартномадаги ҳисобланган микдор бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида тан олинган сотиш тушуми суммасининг, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматидан ошган суммасига (салбий фарқ):

дебет 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - салбий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

салбий фарқ ҳажми таннархининг тузатилишини акс эттириш:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;

кредит 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

шартномадаги ҳисобланган миқдордан келиб чиқиб ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган истеъмол қилинган электр энергияси бўйича маиший истеъмолчининг қарздорлиги бўлмаган ҳолатда ёки ХЭТКнинг илгари олинган аванс тўловлари бўйича маиший истеъмолчидан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти.


25. Ҳисобга олиш асбобини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва маиший истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - электр энергияси сарфини қўшимча равишда қайта ҳисобланган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

маиший истеъмолчининг айби билан ва/ёки мазкур бандда кўрсатилган бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, ҳисобга олиш асбоби бузилган ҳолатларда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномада ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.


26. Истеъмол қилинган электр энергияси учун маиший истеъмолчилар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун, қонунчиликда ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолларда, ҳисобланган пеня суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9330 "Ундирилган жарима, пеня ва устамалар" счёти.


27. Ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми бўйича ундириладиган сумманинг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ундириладиган суммадан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархининг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - ундириш ҳисобланилган даврда ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчилар томонидан электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган фойдаланилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.

29. Электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

а) электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, Бюро ва ҲЭТКнинг далолатномаси ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида маиший истеъмолчига сотилган электр энергияси ҳажмининг ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисобланиши:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - қўшимча ҳисобланган ҳажм суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


б) қўшимча ҳисобланган сотилган электр энергияси ҳажми таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қўшимча равишда ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб қўшимча равишда ҳисобланган электр энергияси таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.



5-§. ҲИСОБ-КИТОБ ДАВРИДА ҲЭТК ТОМОНИДАН

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА

ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

ҲАЖМЛАРИДАГИ ТАФОВУТНИ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


30. Электр энергиясини электр тармоқлари орқали узатиш вақтида меъёр доирасидаги технологик сарф миқдори, қабул қилинган электр энергиясининг сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобланган ҳолда давр харажатларига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9410 "Сотиш харажатлари" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда.


31. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг миқдори, мазкур Низомнинг 8, 21 ва 22-бандларида назарда тутилган тартибда аниқланади.


32. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергиясининг миқдори, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.


33. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида меъёрлар доирасидаги (миқёсидаги) технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ҳисобот йили мобайнида:

ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмининг, худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажмидан ҳар ойда ошган миқдорини электр энергиясини сотиб олиш қиймати бўйича ҳисоблаб ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда аниқланган суммага:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

кредит материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажмининг, худди шу даврда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмидан ҳар ойда ошган миқдорини электр энергиясини сотиб олиш қиймати бўйича ҳисоблаб ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда аниқланган суммага:

дебет материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда;


б) ҳисобот йили тугагандан сўнг материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да алоҳида ажратиб кўрсатилган "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётининг дебет қолдиғи, ҳисобот даврининг харажатларига бошқа операцион харажатлар сифатида олиб борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:

бирламчи ҳужжатларга асосланган ҳисоб-китоблар бўйича (мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловалари) ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми билан, худди шу даврда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут суммасига ва бундан меъёрлар доирасидаги электр энергиясининг технологик сарфи миқдорини чегирган ҳолда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

айни бир вақтнинг ўзида, ҳисобот даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергиясининг ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутга тўғри келадиган, илгари ҳисобга олишга олиб борилган ва ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши лозим бўлган ҚҚС суммасининг тузатилиши, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) - материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётларнинг (1600) дебет қолдиғи суммасига тўғри келадиган ва ҳисобот даврининг харажатларига олиб бориладиган ҚҚС суммасига;

материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да алоҳида ажратиб кўрсатилган "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётининг кредит қолдиғи бошқа операцион даромадларга олиб борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:

дебет материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да "Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут" счётини алоҳида ажратган ҳолда;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти.



6-§. МАИШИЙ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБЛАРДА ТАРИФЛАР ЎЗГАРИШИ

НАТИЖАСИНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


34. Электр энергиясининг амалдаги тарифлари ўзгарган тақдирда, ҲЭТК ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда маиший истеъмолчиларга етказади.

Бунда, электр энергиясига тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва маиший истеъмолчи олинган электр энергияси учун янги тариф бўйича у жорий этилган кундан бошлаб ҳақ тўлашга мажбурдир.

Бунда маиший истеъмолчи, тариф оширилган тақдирда, электр энергиясининг тўлов кунидан бошлаб 2 ойдан кўп бўлмаган вақт учун аванс тарзида ҳақ тўланган миқдори учун қўшимча тўловлардан озод қилинади.

35. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади.

36. Маиший истеъмолчи истеъмол қилган электр энергиясининг тарифлар ўзгарган санадан бошлаб сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича амалга оширилади:


а) маиший истеъмолчилардан илгари олинган бўнак тўловлари доирасида, аммо тўлов кунидан бошлаб 2 ойдан кўп бўлмаган вақт учун эски тарифлар бўйича ҳисобланган электр энергиясини сотишдан тушум ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - тариф ўзгарган санадан бошлаб харидорлардан эски тарифлар бўйича олинган бўнак тўловлари доирасида, электр энергиясини эски тариф бўйича сотиш суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - электр энергиясини маиший истеъмолчига сотиш ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


б) электр энергиясининг, маиший истеъмолчилардан эски тариф бўйича илгари олинган бўнак тўловлари суммасидан ошган қисмидан, янги тариф бўйича сотишдан тушум ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - тарифлар ўзгарган санадан бошлаб электр энергиясининг маиший истеъмолчилардан эски тариф бўйича илгари олинган бўнак тўловлари суммасидан ошган қисмидан, янги тариф бўйича сотиш суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - электр энергиясини маиший истеъмолчига сотиш ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


в) тарифлар ўзгарган санадан бошлаб сотилган электр энергиясининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг таннархи суммасига;


г) тариф ўзгарган санадан бошлаб истеъмол қилинган электр энергиясини сотишдан тушумни, ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича эски тариф билан ҳисобланиб тан олишда, илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - илгари олинган ва эски тариф бўйича ҳисобланган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига;


д) эски тариф бўйича илгари олинган бўнак тўловлари суммаси, тариф ўзгарган санадан бошлаб 2 ойдан кўп бўлган вақтда ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича янги тариф бўйича истеъмол қилинган электр энергиясини сотишдан тушумни тан олишда ҳисобга олинганда:

дебет 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнак тўловлари" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти" - янги тариф бўйича ҳисобланган илгари олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига;


37. Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларининг охирги ёзиб олиш санасидан тарифлар ўзгарган санагача маиший истеъмолчи ҳақиқатда истеъмол қилган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмол, тарифлар ўзгарган пайтдан кейин ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан олинган истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида аниқланади. Ўз навбатида, қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, тўлов ҳужжатлари бўйича олинган истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичлари, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқий кўрсаткичлари сифатида фойдаланилмайди.


38. Ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг, электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш тушуми суммасидан кўп бўлганида (ижобий фарқ):


а) ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан бошлаб то тарифлар ўзгарган санагача бўлган давр учун:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан то тарифлар ўзгарган санагача бўлган даврда юзага келган ижобий фарқ суммасига. Бунда ижобий фарқ суммаси, тарифлар ўзгаргандан кейин ёзиб олинган ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмолдан келиб чиқиб ҳисобланади;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ушбу ижобий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


б) мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган давр учун ижобий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;


в) тарифлар ўзгарган санадан бошлаб ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини ёзиб олиш санасигача бўлган давр учун:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - тарифлар ўзгарган санадан бошлаб ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини ёзиб олиш санасигача бўлган даврда юзага келган ижобий фарқ суммасига;

кредит 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ушбу ижобий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;


г) мазкур банднинг "в" кичик бандида кўрсатилган давр учун ижобий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:

дебет 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;

кредит 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига.


39. Электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш тушуми суммасининг ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қийматидан кўп бўлганида (салбий фарқ):


а) ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан бошлаб то тарифлар ўзгарган санагача бўлган давр учун:

дебет 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан то тарифлар ўзгарган санагача бўлган даврда юзага келган салбий фарқ суммасига. Бунда салбий фарқ суммаси, тарифлар ўзгаргандан кейин ёзиб олинган ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмолдан келиб чиқиб ҳисобланади;

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ушбу салбий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;


б) мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган давр учун салбий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;

кредит 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти;


в) тарифлар ўзгарган санадан бошлаб ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини ёзиб олиш санасигача бўлган давр учун:

дебет 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти - тарифлар ўзгарган санадан бошлаб ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини ёзиб олиш санасигача бўлган даврда юзага келган салбий фарқ суммасига;

дебет 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти - ушбу салбий фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;


г) мазкур банднинг "в" кичик бандида кўрсатилган давр учун салбий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:

дебет 2990 "Бошқа товарлар" счётида "Электр энергияси" счётини алоҳида ажратган ҳолда - қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;

кредит 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти.



7-§. РЕАКТИВ ЭНЕРГИЯНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ

УЧУН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРИФИГА ЧЕГИРМА

ВА УСТАМАЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ

40. Истеъмолчини таъминлайдиган электр тармоғининг катта юкламали соатларида истеъмолчи томонидан шартномавий миқдордан ортиқча реактив энергияни истеъмол қилганда ва ягона электр энергетика тизимининг кичик юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилинганда ҲЭТК томонидан реактив энергияни компенсация қилиш учун устамаларнинг қўлланилиши бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 44-сон, 460-модда) мувофиқ бошқа операцион даромадлар сифатида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти.


41. Истеъмолчи томонидан электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғида реактив энергия ҳосил қилинганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчи бундай иш режимида ишлаши зарурати электр таъминоти шартномасида белгиланган бўлса, ҲЭТК томонидан реактив энергияни компенсация қилиш учун чегирмаларнинг берилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;


42. Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергиянинг иқтисодий қиймати, шунингдек айнан шу соатларда реактив энергия истеъмолининг бир ойдаги техникавий чегаралари, улар ҲЭТК томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан мажбурий тартибда тузиладиган электр тармоқларининг ишлаш режимлари ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.

43. Мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳисоб-китоб мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳақиқатда истеъмол қилинган реактив энергияси учун ундириладиган тўловларнинг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9330 "Бошқа операцион даромадлар" счёти - ҳисобланган устама суммасига.



7-1-§. МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ

43-1. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар ҲЭТКларининг электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль) мувофиқ Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ҳам тақсимланади.


43-2. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан ажратиладиган мақсадли маблағлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан электр энергия истеъмоли учун тўловлар ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ корхоналаридан тушадиган маблағлар бундан мустасно) ажратмалар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва ҲЭТК бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9410 "Сотиш харажатлари" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ.к.).



8-§. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИШНИНГ

АНАЛИТИК ҲИСОБИ


44. Электр энергиясини сотиш бўйича харидорлар билан ҳисоблашишларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир истеъмолчи бўйича (ҳам юридик шахс, ҳам маиший истеъмолчи бўйича) алоҳида миқдор (электр энергияси истеъмолининг натурал ҳисоб бирлигида) ва қиймат ифодасида юритилади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир истеъмолчининг дебитор қарздорлиги иккинчи истеъмолчининг кредитор қарздорлиги билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинишига рухсат этилмайди, яъни истеъмолчилар бўйича қарздорлик қолдиғи молиявий ҳисоботда кенгайтирилган тарзда акс эттирилиши лозим.

45. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган ва худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги фарқни, электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, ҳисобдан чиқаришнинг аналитик ҳисоби ҳам миқдор (электр энергияси истеъмолининг натурал ҳисоб бирлигида), ҳам қиймат ифодасида юритилади.


9-§. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


46. Электр энергиясини сотиш бўйича хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишончлилигига ва электр энергиясининг ҳар бир истеъмолчиси бўйича ҳисоб-китобларни юритилишига риоя қилиш бўйича жавобгарлик ҲЭТК ва электр таъминоти корхоналарининг тегишли раҳбарлари зиммасига юклатилади.


47. Мазкур Низом "Ўзбекэнерго" Давлат Акциядорлик Компанияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



______тумани (шаҳри)нинг электр таъминоти корхонаси

бўйича 20__ йил __ой учун қабул қилинган электр

энергиясининг ҳажми билан истеъмолчиларга

етказиб берилган электр энергиясининг

ҳажми ўртасидаги тафовутнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

                      

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот даври учун

электр энергияси

миқдори


Йил бошидан

буён электр

энергияси

миқдори


1.

Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)


минг квт. соат



2.

Меъёрдаги йўқотишлар 

минг квт. соат



3.

Ҳисобот даврида истеъмолчиларга ҳисобланган (етказиб бериш), жами


минг квт. соат




шу жумладан:






юридик шахслар бўйича


минг квт. соат




аҳоли бўйича


минг квт. соат



4.

Ресурс ва етказиб бериш ўртасидаги тафовут (меъёрдаги йўқотишларни чегирган ҳолда)


минг квт. соат



       

Электр таъминоти

корхонаси бошлиғи






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






Электр таъминоти

корхонасининг

сотиш бўйича

бошлиқ ўринбосари






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



____________ҲЭТК бўйича 20__ йил _____ ой

учун қабул қилинган электр энергиясининг

ҳажми билан истеъмолчиларга етказиб берилган

электр энергиясининг ҳажми ўртасидаги

тафовутнинг жамланма

ҲИСОБ-КИТОБИ

             

Т/р



Кўрсаткичлар номи



Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот даври учун


Йил бошидан буён


электр

энергияси

миқдори


нархи


суммаси


электр

энергияси

миқдори


нархи


суммаси


1.

Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)


минг квт. соат







2.

Меъёрдаги йўқотишлар 

минг квт. соат







3.

Ҳисобот даврида истеъмолчиларга ҳисобланган (етказиб бериш), жами


минг квт. соат








шу жумладан:










юридик шахслар бўйича


минг квт. соат








аҳоли бўйича


минг квт. соат







4.

Ресурс ва етказиб бериш ўртасидаги тафовут (меъёрдаги йўқотишларни чегирган ҳолда)


минг квт. соат







      

Иқтисодиёт ва

энергосотиш бўйича

раҳбар ўринбосари






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






Энергосотиш

бўлинмасининг бошлиғи






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА



__________ҲЭТК бўйича _________йил учун қабул

қилинган электр энергиясининг ҳажми билан

истеъмолчиларга етказиб берилган электр

энергиясининг ҳажми ўртасидаги тафовутнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

                      

Т/р


Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Йил бошидан буён


электр

энергияси

миқдори


нархи


суммаси


1.

Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)


минг квт. соат




2.

Меъёрдаги йўқотишлар 

минг квт. соат




3.

Ҳисобот даврида истеъмолчиларга ҳисобланган (етказиб бериш), жами


минг квт. соат





шу жумладан:







юридик шахслар бўйича


минг квт. соат





аҳоли бўйича


минг квт. соат




4.

Ресурс ва етказиб бериш ўртасидаги тафовут (меъёрдаги йўқотишларни чегирган ҳолда)


минг квт. соат




          

         

Иқтисодиёт ва

энергосотиш бўйича

раҳбар ўринбосари






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






Энергосотиш

бўлинмасининг бошлиғи






        


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 31-сон, 263-модда.































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск