Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2000 й. 18-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 20 январдаги

18-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини

давлат йўли билан ҳисобга олишнинг

ягона тизими тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат йули билан ҳисобга олишнинг ягона тизимини белгилайди ва кўчмас мулк давлат кадастрининг таркибий элементи ҳисобланади.


2. Уй-жой фонди объектларнинг жойлашган ўрни, сон ва сифат таркиби, техник ҳолати, ободонлаштириш даражаси ва уларнинг қиймати тўғрисида маълумот олиш ҳамда ушбу кўрсаткичларни ўзгартириш Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.


3. Инсоннинг яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз кексалар интернат-уйлари, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган уйлар) давлат йўли билан ҳисобга олинади.

Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш, уларни уй-жой фондидан чиқариш. Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими техник (тезкор) ва идоравий статистика ҳисобини ўз ичига олади.

Техник инвентаризация ўтказиш ва уйлар ҳамда турар жойларга эгалик ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси учун ҳисобга олишнинг ягона тизими бўйича уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олиш давлат йули билан ҳисобга олишнинг асосини ташкил этади.

Уйлар ва турар жойларини техник ҳисобга олиш ҳамда давлат рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Уй-жой фондини техник ҳисобга олишни юритиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига юкланади.

5. "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олишни амалга оширадилар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари:

уй-жой фондини техник инвентаризациялашга;

уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолатини назорат қилишга;

уйлар ва турар жойларни баҳолашга ва қайта баҳолашга, шу жумладан, солиқ олиш мақсадида баҳолашга ва қайта баҳолашга;

ахборот ва консультатив хизмат кўрсатиш ва уй-жой фондини давлат йули билан ҳисобга олиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга оширишга мажбурдирлар.


8. Уй ва турар жойининг инвентар йиғма жилди уй ёки турар жой фойдаланиш учун қабул қилиб олинаётганда ёхуд турар жой уй-жой фондига киритилаётганда тузилади.

Кейинги техник ҳисобга олиш уйлар ва турар жойларни вақти-вақти билан режали хатлашлар ўтказиш йўли билан беш йилда камида бир марта, шунингдек, режадан ташқари текширишлар жараёнида ҳисобга олиш кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланишига қараб амалга оширилади.


9. Инвентаризация маълумотлари ва уй-жой фондини техник ҳисобга олишнинг бошқа маълумотлари, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда қўлланиш учун мажбурийдир:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳамда кўчмас мулкка оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

турар жой соҳасида кўчмас мулкка солинадиган солиқни ҳисоблаш ва унинг базасини назорат қилишда;

уйлар ва турар жойларни фойдаланишга топширишда;

уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолатини ҳамда физик эскирганлигини аниқлашда;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рўйхатдан ўтказишда;

уй-жой фонди объектларига кадастр тартиб рақамлари беришда.


10. Уйлар ва турар жойларни режали техник инвентаризациялаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан улар мулкдорларнинг маблағлари ҳисобига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади.

Режадан ташқари текширишлар уйлар ва турар жойлар мулкдорларининг буюртномаларига кўра, шартнома нархлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилиши мумкин.

11. Қурилиши тугалланган уй ва турар жойга кадастр иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва буюртмачи (қурувчи) томонидан қабул қилиш комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар таркибига киритилади.

Турар жой иморатларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмасдан уларнинг кадастр иши берилишига йўл қўйилмайди.

12. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар мустақил ҳужжатларни ташкил этади, уларни бериш тартиби жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.


13. Уйлар, турар жойларни ҳисобга олиш давлат кадастри ягона тизимининг бошқа кадастрлар билан технологик алоқаларни таъминловчи автоматик бошқариш тизими воситаларини қўлланган ҳолда уй-жой фонди реестрини юритиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилади.

14. Уй-жой фондининг ҳисобга олиш  техник, баҳолаш ҳамда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари, шу жумладан, инвентар ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг нусхалари, бошқа инвентаризация ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат архивларида сақланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивлари Ўзбекистон Республикаси давлат архив фондига киради ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фойдаланишида бўлган республика мулки ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивларининг бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.

15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ва бошқа органлар мансабдор шахсларининг мазкур Низом талабларининг зарур даражада бажарилиши учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.











































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск