ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2000 й. 18-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 20 январдаги

18-сон қарорига

3-ИЛОВА


Уйларни ва турар жойларни уй-жой

фондидан чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш асосларини ва шартларини тартибга солади.


2. Уйлар ва турар жойлар мулкдорлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилотлар мунтазам равишда режали  огоҳлантирувчи ва режадан ташқари кўриклар ўтказиш йўли билан уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширадилар.


3. Режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ҳодисалар, уйлар жойлашган ҳудуддаги уйларнинг алоҳида элементларини ва уларни бутунлай шикастлаши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, иссиқлик, сув, электр таъминоти тизимларидаги авариялардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.


4. Барча техник кўриклар натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади ва уйлар ёки турар жойлар мулкдори (уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилот)да туриши керак бўлган уй ёки турар жойининг техник ҳолатини ҳисобга олиш ҳужжатларида ёки инвентар ҳужжатлар йиғмажилдида акс эттирилади.


5. Уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга карашлигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан комиссия тузилади.


6. Уй ёки турар жойнинг техник ҳолати аниқлаш комиссияси таркибига қуйидагилар киради:

туман, шаҳар ҳокими ўринбосари  комиссия раиси;

комиссия аъзолари;

уй ёки турар жой мулкдори;

уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилот вакили;

санитария-эпидемиология хизмати вакили;

Давлат ёнғин назорати вакили;

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг жойлардаги органлари вакили;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси (технология асбоб-ускуналари мавжуд объектлардаги уйлар ва турар жойлар бўйича) вакили;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили  ҳарбий шаҳарчалардаги уйлар ва турар жойлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларининг вакили;

иссиқлик, сув, газ ва электр билан таъминловчи ташкилотлар вакиллари.


7. Комиссия уйни ёки турар жойни кўздан кечиргандан ва асбоблар билан текширгандан кейин:

Физик эскириши (уй ёки турар жойнинг кўрик ўтказилган пайтдаги техник ва у билан боғлиқ бўлган бошқа фойдаланиш кўрсаткичларининг ёмонлашганлик жаражасини муфассал кўрсатган ҳолда);

Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган сабаблар туфайли авария ҳолатига тушиши оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйни ёки турар жойни уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида ёзма хулоса беради.


8. Комиссия хулосасига мувофиқ туман, шаҳар ҳокими яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ушбу уйлар ёки турар жойларни бузиш тўғрисидаги тавсиянома билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилади.


9. Туман, шаҳар ҳокими тавсияномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ҳолатида ёки табиий офатлардан жабрланган деб эътироф этилган фуқароларга давлат томонидан текин уй-жой бериш масаласи албатта ҳал қилинган бўлиши керак.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан бошқа мақсадларда турар жойлар ва квартираларни бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиб ташлаш учун қайта ускуналаш туфайли уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан турар жойлар ва квартираларнинг мақсади ва параметрларига ўзгартиришлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

11. Уйлар ва турар жойлар:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори асосида жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ёки юридик шахслар мулки бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда;

б) турар жой Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра яшаш учун мўлжалланмаган  жойларга ўтказилган ҳолларда ҳам уй-жой фондидан чиқарилади.

13. Уйлар ёки турар жойларга бўлган мулкчилик шаклларининг ўзгариши уйни, турар жойни уй-жой фондидан чиқариш учун асос ҳисобланмайди.




















































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск