Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1991 й. 217-сон "Ўзбекистон ССЖ Давлат солиқ органлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1991 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ

СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг “Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” 1991 йил 14 июндаги қарорига мувофиқ ва солиқлар ҳақидаги қонунга риоя қилиниши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, кооперативлар, кичик корхоналар, банк ва бошқа муассасалар, Ўзбекистон ССЖ фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган бошқа шахсларнинг солиқ мажбуриятларини бажариш учун масъулиятларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаса ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ЎзССЖ Молия вазирлиги қошидаги Давлат молия-солиқ Бош бошқармаси негизида Давлат солиқ Бош бошқармаси тузилиб, у Ўзбекистон ССЖ Халқ назорати қўмитаси ва ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг БХСС бошқармаси хизматлари ва тузилиш таркибий бўлинмалари ҳисобига мустаҳкамлансин.


2. Ўзбекистон ССЖ Халқ назорати қўмитаси ва ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги БХСС бошқармаси органлари сони тегишли равишда 30 фоиз қисқартирилсин.


3. Давлат солиқ органларини сақлаш харажатларини пул билан таъминлаш Ўзбекистон ССЖнинг жумҳурият бюджетидан амалга оширилади.

ЎзССЖ Молия вазирлиги қарорнинг 2-бандида кўрсатилган қисқартиришни 1991 йилнинг 1 октябридан бошлаб таъминласин ва бунда Давлат солиқ Бош бошқармаси сони ва маблағини шу йилнинг IV чорагида ва шундан кейинги йилларда кўпайтиришниназарда тутсин.

4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси таркибида қуйидаги бўлинмалар тузилсин:

Қорақалпоғистон МССЖ Давлат солиқ Бош бошқармаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари;

ноҳиялар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги ноҳиялар давлат солиқ инспекциялари.


5. Ўзбекистон ССЖ Давлат солиқ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 14 июнда тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органлари ҳақидаги Низомга амал қиладилар.


6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси:

янги функциялар ва вазифаларни ҳисобга олиб, солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг кадрлар таркибини кўриб чиқсин, уларни саводхон, юқори малакали мутахассислар, жумладан, тажрибали молиячилар, иқтисодчилар, ЎзССЖ Халқ назорати қўмитаси ва ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг БХСС бошқармаси ходимлари ҳисобига тўлдирсин.

ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг БХСС бошқармаси органларидан ўтказилган ходимлар учун солиқ органларида ишлаган даврда ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари шахсий таркибининг иш ҳақини ошириш ҳақида” 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар сақланиб қолади.

ЎзССЖ Молия бошқармасининг собиқ давлат молия-солиқ Бош бошқармаси тизимининг бўшатилган ходимларини ишга жойлаштириш ҳақидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал этилсин.


7. Белгилансинки, бошқарувнинг барча даражаларидаги давлат солиқ органларининг ходимлари лавозимига, одатда, ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган, мансабдор ходимларнинг малака тавсифномаси талабларига жавоб берадиган эркак кишилар тайинланади. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини битирган ва солиқ ишида амалий тажрибага эга бўлмаган шахслар бир йил давомида стажировкадан ўтадилар, уни мувафаққиятли тамомлагандан ва имтиҳонлар топширгандан кейин лавозимга тасдиқланадилар.

Солиқ органларидаги хизматни бошқа ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналарда ишлаш билан қўшиб олиб боришига рухсат этилмайди.


8. ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасига бошлиқ - Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан тайинланадиган Ўзбекистон ССЖ Вазири бошчилик қилади.


9. ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасига тўрт нафар бошлиқ ўринбосарларига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга ва тўққиз кишидан иборат коллегияга эга бўлишга рухсат этилсин.

Давлат солиқ Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ва коллегия аъзолари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


10. Қорақалпоғистон МССЖ Давлат солиқ Бош бошқармасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига, шунингдек барча даражалардаги давлат солиқ инспекцияларига ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қиладилар.

Қорақалпоғистон МССЖ Давлат солиқ Бош бошқармасининг бошлиғи Қорақалпоғистон МССЖ раҳбариятининг тавсияси билан тайинланади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тайинланади. Қорақалпоғистон МССЖ Давлат солиқ Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, автоном жумҳуриятнинг барча даражалардаги солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон МССЖ раҳбариятининг тақдимномаси билан тайиналандилар.

Шаҳарлар, ноҳиялар ва шаҳарлардаги ноҳиялар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, шунингдек, ана шу инспекциялар бўлимларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон МССЖ. вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланадилар.


11. Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ўз таркибида коллегиал органларга - кенгашларга эга бўлади.

ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси бир ой муддат ичида солиқ органлари кенгашлари ва уларнинг таркибий сони тўғрисида Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш мақсадида марказий аппаратда хўжалик органларини комплекс тафтиш қилиш учун 35 кишидан иборат бўлинма тузилсин.


13. Ўзбекистон ССЖ давлт солиқ органлари ходимларига иш ҳақи ва иш стажи учун мукофотлар СССР Министрлар Советининг “Давлат бошқарув органлари аппарати ходимларининг иш ҳақини такомиллаштириш ҳақида” 1989 йил 29 сентябрдаги 803-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 октябрдаги 355-сон қарорига, СССР Меҳнат ва ижтимоий масалалар Давлат комитетининг “Давлат солиқ инспекциялари ходимларига иш ҳақи ва лавозим окладлари тўлаш тўғрисида” 1990 йил 8 февралдаги 54-сон қарорига ва СССР Молия министрлиги томонидан 1990 йил 20 августда ва СССР Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича Давла комитети томонидан 1990 йил 9 августдаги 105/82-сон қарори билан тасдиқланган давлатсолиқ инспекциялари ходимларига иш стажи учун иловага мувофиқ бир йўла пул мукофоти тўлаш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ тўланади.


14. Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ходимларининг иш ҳақи фонди ва ходимлар сони ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси томонидан белгиланади.

Шаҳарлар, ноҳиялар ва шаҳарлардаги ноҳиялар давлат солиқ инспекциялари ходимларининг иш ҳақи фонди ва ходимлар сони Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари томонидан белгиланади.


15. Белгилансинки, ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси ва уларнинг бўлинмалари ходимлари моддий-маиший таъминот ва медицина хизматкўрсатилиши жиҳатидан Ўзбекистон ССЖ ва Қорақалпоғистон МССЖ вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари бошқармалри ва мустақил бўлимлари ходимларининг тегишли категорияларига тенглаштирилади.


16. ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасига белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги маслаҳат марказлари очишга рухсат этилсин.


17. ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасида моддий ёрдам ва солиқ органларини ривожлантириш фонди тузилиб, бу фонд текширишлардан олдин ёзилган солиқлар ва даромадлар суммасининг, шунингдек, ундирилган маъмурий ва молиявий санкциялар суммасининг 15 фоизи ҳажмидаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилсин.

ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси ана шу фондларни тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқласин.


18. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги:

давлат солиқ органлари ходимларига ўз хизмат бурчларини бажараётганда ёрдам берсин, мансабдор шахслар ва айрим фуқароларнинг солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларига йўл қўймасин;

Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органларининг фнукциявий бурчлари кенгайиши муносабати билан ҳамда уларга ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги БХСС бошқармаси органлари ходимларининг бир қисми ўтказилишини ҳисобга олиб, Давлат солиқ Бош бошқармаси иштирокида БХСС бошқармаси органларининг вазифаси ва ташкилий тузилишини аниқласин.


19. ЎзССЖ Молия вазирлиги жумҳурият давлат солиқ органлари учун 18 та енгил хизмат автобилини, шу жумладан, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси аппарати учун бешта енгил автомобиль сақлашга лимит ажратсин.


20. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги жумҳурият солиқ органларига хизмат кўрсатиш учун ЎзССЖ Молия вазирлиги томонидан белгиланган лимитлар суммасида зарур миқдорда автотранспорт ажратсин.


21. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасига ҳар йили жумҳурият солиқ органлари учун белгиланган тартибда биркитилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурсларижратишни назарда тутсин.


22. ЎзССЖ Алоқа вазирлиги 1991 йилнинг 1 сентярига қадар ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси учун белгиланган тартибда хизматда фойдаланиладиган телефонлар ўрнатилишини таъминласинлар.


23. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси 1991 йилнинг 1 сентярига қадар ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси аппаратини жойлаштириш учун 20 қаватли маъмурий биноадан умумий майдони камида 2 минг кв. метр бўлган хизмат хоналари ажратилишини таъминласин.


24. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари 1991 йилнинг 1 сентябрига қадар давлат солиқ бошқармалари ва инспекцияларига амалдаги нормалар бўйича хизмат хоналари ажратсинлар ҳамда уларда хизматда фойдаланиладиган телефонлар ўрнатилишига, мебель, инвентарь, асбоб-ускуналар харид қилишда ёрдам кўрсатсинлар.


25. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан СССР Министрлар Советининг “Давлат солиқ хизмати ҳақида” 1990 йил 24 январдаги76-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 3 апрелдаги 159-сон қарори, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг “ЎзССЖ Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молия-солиқ Бош бошқармасини тузиш тўғрисида” 1990 йил 17 декабрдаги 383-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


26. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин. Мазкур тадбирларнинг қандай амалга оширилаётганлиги ҳақидаги ахборот 1991 йилнинг октябрь ойида тинглансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 12 августдаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат солиқ органлари ходимлари учун

бир йўла бериладиган мукофотлар

МИҚДОРИ

Давлат солиқ

органларидаги иш стажи


Йиллик мукофот

ҳажми*

1 йилдан 3 йилгача


0,6

3 йилдан 5 йилгача


0,8

5 йилдан 10 йилгача


1,0

10 йилдан 15 йилгача


1,2

15 йилдан 20 йилгача


1,5

20 йилданкўп бўлганда


2,0

   

*) Давлат солиқ органларидаги иш стажи учун йиллик мукофот иш якунларига кўра кўрсатилган миқдорда ўртача ойлик иш ҳақига қараб бир йилда бир марта тўланади.


















































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск