Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон ССРнинг давлат солиқ идоралари тўғрисида Низом (ЎзР Олий Кенгашининг 19991 йил 14 июндаги қарори билан тасдиқланган )

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон ССР

Олий Кенгашининг

1991 йил 14 июндаги

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССРнинг давлат

солиқ идоралари тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон ССР давлат солиқ идораларининг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ундириш, солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри, тўлиқ ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши, шунингдек солиқларга доир қонунларга риоя этилишини назорат қилиш вақтидаги ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулиятларини белгилаб беради.


2. Давлат солиқ идораларининг асосий вазифаси солиқлар ҳақидаги қонунларга риоя қилинишини таъминлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўловчиларнинг барчасини тўлиқ ҳисобга олиб бориш, бу тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўлаб борилишини назорат қилишдан иборат.



ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ ДАВЛАТ

СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ СИСТЕМАСИ


3. Ўзбекистон ССРнинг давлат солиқ идоралари системасига:

Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси;

Қорақалпоғистон МССЖ Давлат солиқ бошқармаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат солиқ бошқармалари;

ноҳия, шаҳар ва шаҳар ноҳияларидаги давлат солиқ инспекциялари киради.


4. Барча даражадаги давлат солиқ идоралари юридик шахслар бўлиб, банк муассасаларида ўзларининг ҳисоб ва жорий счётларига ҳамда номи ўзбек ва рус тилларида ёзилиб, Ўзбекистон ССР Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрларига эга бўладилар.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЛАР


5. Ўзбекистон ССРнинг давлат солиқ идоралари ўз фаолиятларида Ўзбекистон ССР Конституциясига, СССР ва Ўзбекистон ССР қонунларига, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССР Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қиладилар.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Давлат солиқ идоралари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашлари учун уларга:

а) Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идораларининг, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, республика корхоналари, бирлашмалари, кооперативлари, кичик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан совет ва чет эл юридик шахслари ҳамда фуқаролари иштирокидаги қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг, банклар ва суғурта ташкилотларининг, совет фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (қуйида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар деб юритилади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлаш билан боғлиқ пул ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳужжатларини, декларациялари ҳамда бошқа ҳужжатларини текшириш, текшириш пайтида пайдо бўладиган савол бўйича тегишли тушунтиришлар, маълумотномалар ва маълумотлар олиш;

б) солиқ солиш мақсадида текширилаётган корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг фаолиятига доир зарур маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (шу жумладан банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа кредит муассасалари) ҳамда фуқаролардан олиш;

б-1) банклардан уларнинг мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисида бу корхоналар томонидан солиқ тўловлари тўлиқ ва тўғри тўланилиши назорат қилиб бориш учун зарур маълумотларни талаб қилиб олиш;

б-2) бюджет олдидаги кредиторлик қарзини узиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ҳисобварағида пул маблағлари бўлмаган ҳолларда солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича ундирувни қарздор корхона мол-мулкига қаратиш;

б-3) хўжалик юритувчи субъектлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишларнинг ҳаммасини мувофиқлаштириш;

в) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролардан фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни солиқ тўлашдан яширганлигидан (камайтириб кўрсатганлигидан) далолат берувчи ҳужжатларни, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузаётган фуқаролардан эса - лицензиялар, патентлар ёки рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олиб қўйиш ва бундай тартиб бузишлар ҳақидаги материалларни мазкур фаолият билан шуғулланишга рухсат берган халқ депутатлари Советларининг ижроия қўмиталарига юбориш;

г) фойдани (даромадни) яшириш ҳоллари ва бошқа суиистеъмоллар аниқланган вақтда касалларни ва ҳужжатлар сақланадиган жойларни сурғучлаб қўйиш, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр буюмларнинг намуналарини, шуниндек ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни таҳлил қилиш, текшириш, экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон ССР қонунларига мувофиқ равишда жўнатиш;

д) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан текшириш мақсадида маҳсулотхарид қилиб олиш ва уларнинг савдо қоидаларига, белгиланган нархларга, товарлани сотиш ва хизмат кўрсатиш қоидаларига қандай риоя қилаётганликларини текшириш;

е) ўз ваколатларини амалга ошириш вақтида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (шу жумладан махсуиш режимидаги корхоналар) ва фуқаролар фойда (даромад) олиш учун фойдаланаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишлаб чиқариш биноларининг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда текшириб чиқиш. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқаролар давлат солиқ идоралари мансабдор шахсларининг мазкур биноларни текшириб чиқишига йўл қўйишдан бош тортганлари тақдирда, ушбу мансабдор шахслар жисмоний шахсларнинг солиқ солиниши лозим бўлган даромадини улар олаётган даромаддан далолат берувчи ҳужжатлар асосида ва худди шундай фаолият билан шуғулланадиган шахсларга солинадиган солиқларни ҳисобга олган ҳолда белгилашга, юридик шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон ССР қонунларида кўзда тутилган чораларни қўллашга ҳақлидирлар;

ж) текширилаётган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан, шунингдек фуқаролардан текширувдан аниқланган Ўзбекистон ССРнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳақидаги қонунларини ҳамда тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қонуларни бузиш ҳолларини бартараф этишни талаб қилиш ва бундай талаблар бажарилишини назорат қилиш;

з) ҳужжатлар аслсида текшириш ўтказилишидан ёки давлат солиқ идораларининг ходимларини даромад олиш учун фойдаланилаётган биноларни текширишга киритишдан бош тортганган, давлат солиқ идораларига ва уларнинг мансабдор шахсларига бухгалтерлик ҳисобтлари, баланслар, ҳисоб-китблар, декларациялар, шунингдек, солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни бермаганлари (ёки беришдан бош тортганлари) тақдирда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг банклардаги, бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва ўзга счётлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш;

и) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан уларнинг қонунга хилоф битилар бўйича ва бошқа ғайриқонуний асосларда топган маблағларини давлат фойдасига ундириб олиш тўғрисида (давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинган ҳолда) судда даъво қўзғатиш;

к) белгиланган тартибда солиқлар тўғрисидаги қонунларни ва солиққа доир ишларни такомиллаштириш ҳақида таклифлар киритиш;

л) амалдаги қонунларда кўзда тутилган ўз вазифаларини бажариш ва ҳуқуқлардан фойдаланиш вақтида заруратга қараб, амалий ёрдам кўрсатишлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларни, статистика, банк идораларини ва бошқа назорат қилувчи идораларни, шунингдек аудитор хизматларини жалб қилиш;

м) тегишли даражадаги халқ депутатлари Советларига қуйи халқ депутатлари Советларининг республикада амал қилиб турган солиқ тўғрисидаги қонунларга зид қарорларини бекор қилиш ҳақида таклифлар киритиш  ҳуқуқлари берилади.


7. Барча даражадаги давлат солиқ идораларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларига:

а) корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан:

яшириб қолинган (камайтириб кўрсатилган) фойданинг (даромаднинг) бутун суммасини ёки солиқ тўлашдан яшириб қолинган (ҳисобга киритилмаган) бошқа объект учун тўланадиган солиқ суммасини ҳамда шу сумма миқдорида жаримани, бир йил мобайнида қонун бузилган тақдирда эса - яшириб қолинган (камайтириб кўрсатилган) фойданинг (даромаднинг) бутун суммасини ёки солиқ тўлашдан яшириб қолинган (ҳисобга киритилмаган) бошқа солиқ солинадиган объект учун тўланадиган солиқ суммасини ва жаримани икки ҳисса миқдорда ундириш;

фойда (даромад) ҳисобга олинмаганлиги, у белгиланган тартибни бузиб ҳисобга олиб борилганлиги, ҳисобот бузиб кўрсатилганлиги учун, шунингдек, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ декларациялари, ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этилмаганлиги учун корхона тўлаши лозим бўлган солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасининг 10 фоизини ундириб олиш;

Ўзбекистон ССР банк муассасларига солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг тақдимига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича боқимандаларнинг суммасини кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида пеня қўшиб ҳисоблаган ҳолда, шунингдек ушбу кичик бандда ва Ўзбекистон ССРнинг бошқа қону ҳужжатларида назарда тутилган жарималар ва бошқа жазо суммаларини корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларидан биринчи навбатда (иш ҳақи бўйича тўловлар ва унга тенглаштирилган тўловлар бундан мустасно), фуқаролардан эса суд тартибида ундириб олиш;

Солиқ тўловчининг тўлов топшириғи банк ёки кредит муассасасининг айби билан бажарилмаган (бажариш кечиктирилган) тақдирда солиқ тўловчи ёхуд солиқ идорасининг топшириғи олинганидан кейинги учинчи кундан бошлаб тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида ана шу банк ёки кредит муассасасидан белгиланган тартибда пеня ундириб олинади. Пеня ундириб олиниши банк ёки ўзга кредит муассасасини солиқ топшириғини бажаришдан озод этмайди;

б) корхона, муассаса ва ташкилотларнинг фойдани (даромадни) яшириб қолганликда (камайтириб кўрсатганликда) ёки солиқ ундириладиган бошқа объектларни яшириб қолганликда (ҳисобга киритмаганликда), шунингдек бухгалтерия ҳисоби бўлмаганлигида ёки уни белгиланган тартибни бузиб юритганликда ва ҳисоботларни бузиб кўрсатганликда, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоботларини, баланслар, ҳисоб-китоблар, декларация ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилмаганликда, ўз вақтида тақдим қилмаганликда ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганликда, касса операцияларини юритиш тартибини бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахсларига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузганликда ёки махсус равишда тақиқлаб қўйилган фаолият билан шуғулланганликда айбдор бўлган фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан беш баробаригача миқдорда, маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг давлат солиқ идоралари талабларини бажармаётган, шунингдек давлат солиқ идораларининг талабларини бажармаган ҳамда уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилаётган раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга - энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан беш баробаригача миқдорда маъмурий жарима солиш ҳуқуқлари ҳам берилади;

в) даромадни (фойдани) атайлаб яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган ўзга объектларни яширганлик учун, башарти бу ҳаракатлар худди шундай хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга доир материалларни суд идораларига юбориш ҳуқуқи берилади.


ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Ўзбекистон ССР давлат солиқ идоралари зиммасига:

а) Ўзбекистон ССР Конституциясига, Ўзбекистон ССР қонунларига, бошқа норматив ҳужжатларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига қатъий риоя қилиш;

б) Ўзбекистон ССРнинг солиқлар ҳақидаги қонунларига риоя этилишини, давлат солиқларининг, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўланишини назорат қилиб бориш;

г) тўловчилар, солиқ солинадиган объектлар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, фуқароларга солинадиган исолиқлар тўғри ҳисобланишини таъминлаш, шунингдек якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш;

д) фуқароларга якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни қонунда белгиланган тартибда тақдим этиш;

е) мусодара қилинган мол-мулклар, эгасиз мол-мулклар, мерос ҳуқуқида давлатга ўтган мол-мулклар ва хазина бойликларини ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш;

ж) Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита иштирок этиш;

з) фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектни атайлаб яшириш белгиларини, фойдани (даромадни) атайлаб яширган шахсларни аниқлаш, солиқларга доир қонунлар бузилишига чек қўйиш ва бундай қонунбузарликнинг олдини олиш мақсадида суриштирув ўтказиш;

и) айбдорларни жавобгарликка тортиш давлат солиқ идораларининг ваколати доирасига кирмаган ҳолларда амалдаги қонунларни бузиш фактларига оид материалларни тергов ва суд идораларига ошириш;

к) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар масалаларида тушган шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш вазифалари юклатилади.


9. Давлат солиқ идоралари ходимларини ўз вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилиш тақиқланади.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ ВА УЛАР

МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


10. Давлат солиқ идораларининг мансабдор шахслари тижорат ва хизмат сирларига риоя этишлари шарт.

Давлат солиқ идораларининг мансабдор шахслари ушбу Низом билан ўз зиммаларига юклатилган бурчларга оғишмай риоя қилиш ҳақида ёзма мажбурият оладилар.


11. Давлат солиқ идораларининг мансабдор шахслари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун амалдаги қонунларга кўра интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.


12. Давлат солиқ идоралари томонидан нотўғри ундирилган солиқ суммалари ва бошқа мажбурий тўловлар икки ҳафталик муддат ичида қайтарилиши ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар эса - Ўзбекистон ССР қонунларида белгиланган тартибда тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.

Солиқ тўловлари қонунсиз равишда ундирилиша йўл қўйилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон ССР қонунларида белгиланган тартибда интизомий ва моддий жавобгар бўладилар.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ, УЛАРНИНГ ШАХСИЙ ВА

МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


13. Давлат солиқ идораларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этаётган пайтларида давлат ҳокимиятининг вакили ҳисобланадилар ва унинг ҳимоясида бўладилар.

Давлат солиқ идораларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ходимлари уларга ёрдам беришлари ва мансабдор шахслар ҳамда айрим фуқароларнинг давлат солиқ идораларининг ходимлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришларига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларига чек қўйишлари шарт.

Давлат солиқ идораларининг ходимлари уй-жойлар, хонадонларига телефонлар, мактабгача тарбия болалар муассасаларидаги жойлар билан биринчи навбатда таъминланадилар. Улар республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинишлари шарт.

Давлат солиқ идораларининг ходимлари хизмат фаолиятини амалга оширишлари муносабати билан ҳалок бўлганлари тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағларидан эллик ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланиб, кейинчалик бу пул айбдор шахслардан ундириб олинади.

Нафақанинг миқдори охирги бир йил мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақига қараб ҳисоблаб чиқарилади.

Давлат солиқ идораларининг ходимларига профессионал фаолият билан шуғулланишни истисно этадиган оғир тан жароҳатлари етказилган тақдирда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланиб, кейинчалик бу пул айбдор шахслардан ундириб олинади. Шунингдек бундай жароҳатланганларга уларнинг мансаб окладлари билан нафақалари орасидаги фарқ миқдорида ой сайин пул бериб борилади.

Давлат солиқ идораларининг ходимларига камроқ оғир бўлган тан жароҳати етказилган тақдирда республика бюджети маблағларидан беш ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланиб, кейинчалик бу пул айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат солиқ идораларининг ходимлари хизмат фаолиятини амалга оширишлари муносабати билан уларнинг (ёки яқин қариндошларининг) мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан тўла ҳажмда тўланиб, кейинчалик бу пул айбдор шахслардан ундириб олинади.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ

ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


14. Давлат солиқ идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар улар бевосита бўйсунадиган давлат солиқ идораларига берилади. Шикоятлар тушган пайтдан бошлаб кўпи билан бир ой муддат ичида кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарор чиқарилади. Шикоятлар юзасидан чиқарилган қарорлар бўйича Ўзбекистон ССР қонунларида белгиланган тартибда солиқ идоралари бўйсунадиган юқори давлат идораларига шикоят қилиниши мумкин.

Фуқаролар чиқарилган қарорга норози бўлганлари тақдирда давлат солиқ идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин. Шикоят қилиш шикоятга сабаб бўлган хатти-ҳараркатларни тўхтатиб қўймайди.

Давлат солиқ идоралари мансабдор шахсларнинг маъмурий жазо бериш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон ССРнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ шикоят берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқи берилади, бу бошқармаларга эса ўз навбатида қуйи давлат солиқ идораларининг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқи берилади.
























































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск