ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази 2010-14-сон, Молия вазирлиги 63-сон, Марказий банки Бошқарувининг 18/2-сон "Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 20.07.2010 й. Қарори (АВ томонидан 11.08.2010 й. 1658-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2010 й.

N 1658-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ    МУЛКИ    ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ              ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

20.07.2010 й.

N 2010-14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2010 й.

N 63

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.07.2010 й.

N 18/2


ҚАРОРИ



"Иккиламчи бозорда эркин конвертация

қилинадиган валютада амалга ошириладиган

қимматли қоғозлар билан битишувларга

ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2010 йил 21 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 29 декабрдаги 2006-17, 5, 283-В-сон "Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1658, 2007 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш маркази

бош директори                                                                    К. Толипов



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган

валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар

билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимада "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги" деган сўзлар "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда), "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимада "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги" деган сўзлар "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб юритилади) - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;


савдоларнинг ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва биржа ёки биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи, ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;


ҲКП аъзоси - қимматли қоғозлар бозорида ўзи тузган битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тўғрисида ҲКП билан шартнома имзолаган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;


савдолар қатнашчилари - ҲКП аъзолари ёки ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёхуд ўз мижозлари учун қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш учун ташкиллаштирилган савдоларда иштирок этувчи мижозлар;


савдо ҳисоб рақами - депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва ташкиллаштирилган савдоларга қўйилган ёки ташкиллаштирилган савдоларда тузилган битимлар бўйича олинган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;


ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақам - мижоз ёки ҲКП аъзосининг, шунингдек савдолар ташкилотчилари ва Марказий депозитарийнинг пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҲКПнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;


тўловга қараб етказиб бериш - қимматли қоғозларга доир битимларни бажариш тартиби, бунда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини ўтказиш фақат ҳисоб-китоб-клиринг операциялари иштирокчиларининг ҳисоб рақамларида амалга оширилган битимларни бажариш учун мўлжалланган зарур миқдордаги қимматли қоғозлар ва пул маблағлари борлиги текширилганидан ва гувоҳлантирилганидан (тасдиқланганидан) сўнг амалга оширилади;


"савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди" бўлими - биржа ва биржадан ташқари савдо тизимларида сотиш учун қўйиладиган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган махсус бўлим. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисобварағида очилиши мумкин;


"етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди" бўлими - ташкиллаштирилган савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисоб рақамида очилиши мумкин;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази;


хизмат кўрсатувчи банк - ҲКПнинг ўзи томонидан хўжалик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган ҲКПнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига ва (ёки) ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун мўлжалланган талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича ҲКПга хизматлар кўрсатувчи банк".


2. ҲКП фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисида"ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 65-модда), мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади";


в) 21-банднинг олтинчи хатбошисидаги "иккинчи поғонали" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 32-сон, 275-модда.
































































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск