Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.1999 й. 298-сон "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.1999 й.

N 298



ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  ВА  БЮДЖЕТГА

ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида тушиши, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловлар миқдорини қисқартириш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар йиғилиб қолишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкил этиш даражаси ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ҳукумат комиссияси таркибида:

3-иловага мувофиқ таркибда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссия;

4-иловага мувофиқ таркибда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича кичик комиссия тузилсин.


3. Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича кичик комиссиялар тўғрисидаги Низомлар 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган кичик комиссиялар томонидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси:

комиссия таркибида тузилган кичик комиссиялар иши натижаларини мунтазам равишда эшитиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришиш баённомаларини расмийлаштириш ва ижро этиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Бюджетга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириш, шунингдек муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш билан боғлиқ ишларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсин ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг интизомсиз раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрсин. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 октябрдаги 495-ф-сон фармойиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги 309-сон қарори 1-бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаснинг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 июндаги

298-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳисоб-китоблар  механизмини  такомиллаштириш

ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш

бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейин комиссия деб аталади) ўз фаолиятини хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловларни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушириш, иқтисодий ва маъмурий тусдаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш йўли билан тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ва бюджетга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг йиғилиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссияси таркибида қуйидаги иккита кичик комиссия (бундан кейин Кичик комиссиялар деб аталади) тузилади:

Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича;

Тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича.


4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли минтақавий комиссиялар тузилади. Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Комиссия минтақавий комиссиялар тартибини тасдиқлайди.

Минтақавий комиссиялар ўз фаолиятини мазкур Низомга ва Комиссия қарорларига мувофиқ амалга оширади.

5. Комиссия ва унинг Кичик комиссияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



2. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банкларининг тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китобларининг ўз вақтида қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъи риоя қилишлари устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

корхоналарнинг дебиторлик қарзи ҳолатини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, бюджетга ўз вақтида тўланмаган қарзларини қисқартириш, шунингдек амалги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;

корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг, шу жумладан, тайёр маҳсулотлар захираларига ҳамда тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш ва уларни қисқартиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.



3. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларига эга:

вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, солиқ органлари, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг аҳволи, солиқ ҳамда тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ва халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартиби ва солиқ қонунчилиги бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, солиқлар ва бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича Кичик комиссия томонидан киритиладиган тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўлашга қаратилган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзлар баёнларини тасдиқлаш;

молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини белгиланган тартибда текширишни ташкил этиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига корхоналарни санациялаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан таклифлар киритиш ёки тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига мунтазам равишда йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш учун материалларни хўжалик судига ошириш;

Вазирлар Маҳкамасига республика қонунчилигини такомиллаштириш бўйича халқ хўжалигида солиқ солиш ва ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган таклифлар киритиш.



4. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Комиссия ишлари Комиссия раиси томонидан тасдиқланган ишлар режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта мажлислар ўтказиш асосида амалга оширилади.


9. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.


10. Комиссияни раис  Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошқаради. Раис комиссия ишига раҳбарлик қилади, унинг мажлисини олиб боради, Кичик комиссияларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради.

Комиссия раисининг топшириғига кўра айрим масалалар бўйича мажлислар Комиссия раисининг ўринбосари томонидан ўтказилиши ҳам мумкин.


11. Комиссия ўз мажлисларида ўз таркибида тузилган Кичик комиссияларнинг ишлари натижаларини мунтазам равишда эшитиб боради.


12. Комиссия ишларининг натижалари Комисия раиси ёки унинг топшириғига кўра мажлисни ўтказган Комиссия раисининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.


13. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.





Вазирлар Маҳкамсининг

1999 йил 10 июндаги

298-сон карорига

5-ИЛОВА



Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш

ва бюджетга тўловлар интизомини мусаҳкамлаш

бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга

тўловлар интизомини мустаҳкамлаш

бўйича кичик комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссияси (бундан кейин Кичик комиссия деб аталади) ўз фаолиятини бюджетга ва бюджетдан ташқари фондга солиқлар  ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, иқтисодий ва маъмурий тусдаги комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан бюджетга тўловлар бўйича вақтида тўланмаган қарзларни қисқартириш мақсадида амалга оширади.


2. Кичик комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини Мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейин Ҳукумат комиссияси деб аталади) тўғрисидаги Низомга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Кичик комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



2. КИЧИК  КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Барча хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлари бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларининг ҳолатини тармоқлар ва республика минтақалари бўйича таҳлил қилиш ва амалдаги  қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш;

Айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан қарзларини таркибий ўзгартириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.



3. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Кичик комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг солиқ интизомининг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда солиқ қонунчилиги бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларда таклифлар киритиш;

ўз вақтида тўланмаган қарзларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пеня ёзишни тўхтатиш, солиқлар ва бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш ҳақида Ҳукумат комиссиясига таклифлар тақдим этиш;

вазирликлар ва идоралар, хўжалик уюшмалари, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зурур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

ўз ваколати доирасида молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ташкил қилиш;

солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш.


6. Кичик комиссия қуйидагиларга мажбур:

тўлов интизомини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар учун жавобгарлигини ошириш;

вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органлари томонидан Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлашга доир қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига амалга оширилаётган ишлар натижалари тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб бориш.



4. КИЧИК КОМИССИЯ ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Кичик комиссия:

ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши;

айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан қарзларини таркибий ўзгартириш бўйича таклифларнинг сифатли ишлаб чиқилиши;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга тўловлар интизомини мустаҳкамлашга доир қарорларининг ижро этилиши учун жавоб беради.



5. КИЧИК КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Кичик комиссия ишлари зуруратга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказиладиган мажлислар асосида амалга оширилади.


9. Кичик комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


10. Кичик комиссияни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланадиган раис бошқаради.


11. Кичик комиссия раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кичик комиссиянинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;

Кичик комиссия мажлислари баёнларини имзолаш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари сифатида корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга қарзларини таркибий ўзгартириш, пенялар ёзишни тўхтатиш ва уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорларини имзолаш;

Кичик комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича шошилинч қарорлар қабул қилиш, кейинчалик улардан кичик комиссия аъзоларини хабардор қилиш.


12. Кичик комиссия раиси қуйидагиларга мажбур:

Кичик комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича аниқ ва келишилган ҳолда фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб бериш;

Кичик комиссия мажлисларининг мунтазам ўтказилишини таъминлаш.


13. Кичик комиссия ишларининг натижалари  Кичик комиссия раиси томонидан  тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.


14. Кичик комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ҳисобот беради ва уни амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 июндаги

298-сон карорига

6-ИЛОВА



Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш

ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш

бўйича Ҳукумат комиссиясининг тўлов муддати ўтган

дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш

бўйича кичик комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича кичик комиссияси (бундан кейин Кичик комиссия деб аталади) ўз фаолиятини тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро тўланмаган қарзларни қисқартиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида амалга оширади.


2. Кичик комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Кичик комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



2. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро ҳисоб-китобларининг амалдаги механизмини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг, шунингдек банкларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий амал қилишлари ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишлари устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукуматнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлари тўпланиб қолишига йўл қўймаслик ва айланма маблағларнинг сақланишини ҳамда ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш бўйича қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзилари ҳолатини ўрганиш, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов муддати ўтган қарзларини солиштириб чиқишни мунтазам ташкил этиш, уларни қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;

тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулот сотилишига, улар учун ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан назоратни таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг тайёр маҳсулотлар захираларига, тугалланмаган йўналтирилиши сабабларини аниқлаш, уларни қисқартиришни таъминловчи аниқ чора-тадбирлар кўриш;

банкротлик белгиларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий аҳволини ўрганиш ва корхоналарни санацияга қўйиш тўғрисида қарор тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Республика Комиссиясига таклифлар тайёрлаш ёки тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига муттасил йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш учун материалларни хўжалик судига ошириш.



3. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Кичик комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар ва идораларда дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолатини солиштириб чиқишни ташкил қилиш, улардан Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларини кўриб чиқиш ҳамда ўз ваколати доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Кичик комиссия кўриб чиқиши учун бюджетга ўз вақтида тўланмаган, ундириб олиниши ишончли бўлмаган қарзларни таркибий ўзгартириш йўли билан корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга  тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига республиканинг халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро қарзларини, шу жуладан, бюджетдан қарзларини энг юқори даражада қисқартириш учун тижорат банклари кредитлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аниқ мақсадли схемаларини тасдиқлаш;

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришишнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўлашга қаратилган баёнларини ишлаб чиқиш ҳамда Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этиш.


6. Кичик комиссия қуйидагиларга мажбур:

тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар қилиш юзасидан масъулиятини ошириш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига амалга оширилган ишлар тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб бориш.



4. КИЧИК КОМИССИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Кичик комиссия:

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро қарзларни суришиш юзасидан ўзи ишлаб чиқаётган баёнлар учун, улар Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин эса  уларга риоя қилиш бўйича назоратни таъминлаш учун;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро қарзларини, шу жумладан, бюджетдан қарзларини энг юқори даражада қисқартириш учун тижорат банклари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ишлаб чиқилаётган аниқ мақсадли схемалари, шунингдек уларга риоя этилишини назорат қилиш учун жавоб беради.



5. КИЧИК КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Кичик комиссия ишлари заруратга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказиладиган мажлислар асосида амалга оширилади.


9. Кичик комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.


10. Кичик комиссияни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланадиган раис бошқаради.


11. Кичик комиссия раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кичик комиссиянинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;

Кичик комиссия мажлислари баёнларини имзолаш;

Кичик комиссия  ваколатига кирувчи масалалар бўйича шошилинч қарорлар қабул қилиш, кейинчалик улардан Кичик комиссия аъзоларини хабардор қилиш.


12. Кичик комиссия раиси қуйидагиларга мажбур:

Кичик комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича аниқ ва келишилган ҳолда фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Кичик комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб бериш;

Кичик комиссия мажлисларининг мунтазам ўтказилишини таъминлаш.


13. Кичик комиссия ишларининг натижалари Кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баён шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.


14. Кичик комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига ҳисобот беради ва унга амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб боради.  



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 6, 31-модда.

























Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск