ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1999 й. 444-сон "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1999 й.

N 444



СПИРТ, АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ВА ТАМАКИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ

ДАВЛАТ   ТОМОНИДАН   ТАРТИБГА   СОЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний ишлаб чиқарилиши, улар контрабандаси ва айланиши ҳолларига барҳам бериш, бюджетга даромадлар тушумининг тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бош вазир Ў.Султонов ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.Олимжонов томонидан "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" холдинг компанияси ҳамда спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти устидан суст раҳбарлик қилинаётганлиги қайд этилсин.

Спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбарлари, раҳбарларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар лавозимларини махсус маълумотга ва тегишли тайёргарликка эга бўлмаган шахслар эгаллаб туриши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол, деб ҳисоблансин.

Қонун ҳужжатларини бузиш, спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини ғайриқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш ҳоллари давом этмоқда.

3. Спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг раҳбарлари, раҳбарларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари (муҳандислар ва технологлар), бош бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш бўйича махсус идоралараро комиссия тузилсин.

Комиссия бир ой муддатда ходимларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларини талабчанлик билан аттестациядан ўтказсин ҳамда уларнинг сафларини касбига яроқсиз шахслардан ва жиноятчи унсурлардан шафқатсиз тозаласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний ишлаб чиқарилиши, келтирилиши ва сотилиши ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича режали ва мунтазам иш олиб борилишини таъминласинлар.


6. Қуйидагилар:

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзшаробсаноат" АЖ тизимига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан спирт ишлаб чиқарилиши;

технология эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган техник спирт қайта сотилиши;

спиртнинг масъулиятли сақлашга топширилиши тақиқлансин.


7. Белгилансинки:

техник спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан фақат юридик шахсларга сотилади;

спиртни масъулиятли сақлашга топшириш даромадни яширишга тенглаштирилади ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари ушбу тартиб бузилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади;

бартер битишувларида қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари вино-ароқ маҳсулотлари билан бартер операциялари ўтказганлиги учун қонун ҳужжатларида солиқ тўлашдан бош тортганлик учун назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.

8. Белгилаб қўйилсинки:

сотиладиган тамаки маҳсулотлари учун олдиндан ҳақ тўлаш миқдори контракт тузилган маҳсулотнинг бутун ҳажми учун акциз солиғи суммасини ўз ичига олиши керак;

алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар контракт тузилган маҳсулотнинг ҳақи тўланган ҳажмини ўз вақтида юклаб жўнатмаганлиги учун (маблағлар тушган кундан бошлаб 3 банк кунидан ортиқ) харидорга муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз вақтида юклаб жўнатилмаган маҳсулот қийматининг 3 фоизи миқдорида айбона тўлайдилар.


9. "Ўздавстандарт" маркази тизимида ходимларнинг умумий сони доирасида Давлат инспекцияси ташкил этилсин ва унга алкоголли маҳсулотлар сифатини назорат қилиш вазифаси юклансин.

"Ўздавстандарт" маркази "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда Алкоголли маҳсулотлар сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси низомини ва тузилмасини ўн кун муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси:

спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида ҳуқуқни бузишга йўл қўйган шахсларни ўз вақтида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга оғишмай риоя қилиниши устидан прокурор назоратини кучайтирсин;

спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, келтириш ва сотишни ташкил этишда юзага келаётган аҳволни ярим йиллик якунлари ва умуман йил якунлари бўйича мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 58-модда.






































Время: 0.1790
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск