ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /Адлия вазирининг 18.08.2010 й. 175-мх-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2010 й. 298-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.08.2010 й.
N 298-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
18.08.2010 й.
N 175-мҳ
БУЙРУҒИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
Давлат реестридан чиқариш тўғрисида
(2010 йил 28 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2010 йил 17 августдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, шунингдек "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг 2010 йил 13 августдаги АН-01-02/1180 ва БТ-01-21/810-сон қўшма хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирининг ўринбосари томонидан 1997 йил 10 январда РД РУз 34-381-125-96-сон билан тасдиқланган Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари (рўйхат рақами 298, 1997 йил 16 январь) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳакда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. Муҳитдинов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 285-модда.