ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 04.08.2010 й. 150-Б-сон "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2010 й. 588-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2010 й.

N 588-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2010 й.

N 150-Б


БУЙРУҒИ



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 29 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сонли "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот ва Меҳнат вазирликлари томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2-271/041 ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                  А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Бандликка кўмаклашувчи маркази (бундан кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашувчи марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6, 7-бандлар, 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 16, 20-бандлардаги "Бандликка кўмаклашиш марказига", "Бандликка кўмаклашиш маркази", "Бандликка кўмаклашиш марказида", "Бандликка кўмаклашиш марказлари" деган сўзлар тегишлича "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига", "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази", "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида", "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деб юритилади) топширади".


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади".


5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5 санасига қадар тегишли Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига юборадилар".


6. 18-банддаги "Ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 19-банддаги "Бандликка кўмаклашиш марказлари ва Ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар бир чорак" деган сўзлар "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 21-банддаги "Меҳнат ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 1-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш маркази" ва "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига" деган сўзлар тегишлича "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" ва "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 2-иловадаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими", "Бандликка кўмаклашиш марказига" ва "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар тегишлича "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими", "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига" ва "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 3-иловадаги "чорак", "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига", "Бандликка кўмаклашиш маркази" ва "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими" деган сўзлар тегишлича "ой", "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига", "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" ва "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Мазкур Йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 286-модда.













































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск