ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2010 й. 178-сон "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2010 й.

N 178


РЕСПУБЛИКАНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сон қарорини бажариш юзасидан, республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш, бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 1 сентябрдан бошлаб:

бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативидан келиб чиқиб ҳар бир олий таълим муассасаси учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашни;

бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларига олий таълим муассасалари таъминоти харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унга тенглаштирилган тўловларга харажатларни, иш ҳақига, стипендияларга ҳисобланган, таълим муассасаларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантиришга, шунингдек бошқа харажатларга, шу жумладан, олий таълим муассасаларини ривожлантиришга ва уларнинг моддий-техника базасини яхшилашга харажатларни киритишни;

олий таълим муассасаларини харажатларнинг базавий нормативларини белгилашда талабалар тайёрлашнинг асосий йўналишларига, таълим муассасаларининг моддий-техника базаси таъминоти бўйича шаклланаётган харажатларга қараб гуруҳларга бўлишни, шунингдек айрим таълим муассасаларида барча таълим муассасаларини ишончли молиявий таъминлашга кўмаклашадиган харажатларнинг базавий нормативларига тузатиш коэффициентларини қўллашни;

олий таълим муассасаларига ажратилаётган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишдан уларнинг манфаатдорлигини оширишни, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун масъулиятини кучайтиришни ва бюджет интизомини мустаҳкамлашни назарда тутадиган бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасалари харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив-режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;

бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасалари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини ҳар йили тасдиқласин, зарурият бўлганда, унга ўзгартиришлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий штатларини тасдиқласин ва 2010 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритсин, бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларининг маъмурий-бошқарув ва ёрдамчи ходимлари сонини мақбуллаштиришни назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларининг барча мавжуд майдонларининг бандлигини ва улардан самарали фойдаланилишини бир ой муддатда ялпи хатловдан ўтказсин;

хатлов якунлари бўйича олий таълим муассасаларининг ортиқча ва фойдаланилмаётган кўчмас мулкини сотиш ёхуд ундан бошқа самарали фойдаланишнинг усуллари бўйича таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси олий таълим муассасаларида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин, зарурият бўлганда, харажатларнинг базавий нормативлари ҳисоб-китобида тақдим этилган кўрсаткичларнинг ишончлилигини текширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 276-модда.





















Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск