ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 06.08.2010 й. 154-Б-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.08.2010 й. 273-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.08.2010 й.
N 273-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
06.08.2010 й.
N 154-Б
БУЙРУҒИ
Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни
ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(2010 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июлдаги "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 134-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 213-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Хаитов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 294-модда.