Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.08.2010 й. 2136-сон билан рўйхатга олинган 20.08.2010 й. Молия вазирлиги 67-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 329-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 26 августда 2136-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг

2010 йил 20 августдаги

67 ва 329-сон қарорига

ИЛОВА


Бир талабани ўқитиш харажатларидан

келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига

олий таълим муассасаларининг харажатларини

норматив режалаштириш ва молиялаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сонли "2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарорининг 6-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасалари бюджетларини ҳисоблаш учун харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан бюджет маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Харажатларнинг базавий нормативлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - ОТМлар деб юритилади) учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш мақсадида қўлланилади, мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган ОТМлар бундан мустасно.


2. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларни режалаштириш (харажатлар сметасини тузиш) ва харажат қилиш Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) асосан ҳамда қонунчиликка мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштиришнинг кетма-кетлиги таъминланган ҳолда амалга оширилади.

3. Харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ОТМлар учун бюджет маблағлари ҳажмини аниқлаш тегишли йил учун тасдиқланадиган республика бюджети параметрларининг "Ўрта махсус, олий таълим ва кадрлар малакасини ошириш" харажатлари доирасида амалга оширилади.


3-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасаларининг гуруҳлари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини тасдиқлайдилар.

4. Молия йилига ОТМ учун бюджет маблағлар ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:

а) қонунчилик билан белгиланган барча устама ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркиби, бошқарув, маъмурий-хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, стипендия тўловлари, иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар ҳамда ОТМни сақлаш билан боғлиқ бошқа жорий харажатларни (давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ коммунал хизматлар, фойдаланиш ва ўқитиш харажатлари, жорий таъмирлаш, чиқимга оид материаллар ва кам баҳоли инвентарлар ҳамда бошқа жорий харажатлар) ўз ичига олувчи бир талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ;

б) асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми аниқланадиган ОТМнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва яхшилаш харажатлари бўйича харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ;

в) тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг битта талабасини овқат, кийим-бош, пойабзал ва шахсий гигиена буюмлари, шунингдек битирув ва ишга жойлашиш учун бериладиган бир йўла нафақа билан таъминлаш бўйича харажатларнинг базавий нормативлари, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ;

г) ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларига қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ.


5. Бир талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативларини аниқлашда ОТМлар талабаларни тайёрлашнинг асосий йўналишидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлинади.

Давлат университетлари ҳамда ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ОТМлардан фарқланадиган ОТМлар ҳам алоҳида гуруҳларга бирлаштирилади.



II. ХАРАЖАТЛАРНИНГ БАЗАВИЙ НОРМАТИВЛАРИ

ВА УЛАРГА ТУЗАТИШ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ЙЎЛИ БИЛАН ОТМ УЧУН БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИ ҲАЖМИНИ ҲИСОБЛАШ


6. ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг ҳисоби қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


БСВ = (БНЗ1 * К1 * (N + Nко)) + ((БНЗ2 * К2 + БНЗ3) *

(N + Nко)) + (БНД1 * (Nдс - Nдсв) + БНД2 * Nдсв) +

(ОТснс * Nснс), бунда:

БСВ - ОТМ учун бюджет маблағлари ҳажми;

БНЗ1 - меҳнатга ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов, стипендия ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш харажатларини ҳамда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан устамалар ва қонунчилик билан белгиланган бошқа устама ва қўшимчаларни ўз ичига олувчи ОТМнинг бир талабаси учун жорий харажатларнинг базавий нормативи;

БНЗ2 - 4-гуруҳ харажатлари бўйича ОТМнинг бир талабаси учун жорий харажатларнинг базавий нормативи;

БНЗ3 - асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми аниқланадиган ОТМнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва яхшилаш харажатлари бўйича харажатларнинг базавий нормативи;

N - ҳамма таълим йўналишлари ва босқичлари бўйича ўртача йиллик талабалар сони (сиртқи таълим талабалари учун 0,1 коэффициенти қўлланилади);

Ўртача йиллик талабалар сони молия йилида режалаштириладиган талабалар сонининг курслар бўйича ўзгаришини инобатга олган ҳолда аниқланади (қабул, битирув, талабалар сафидан чиқариш) ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


N = Ун + Уп/3 - Ув/2 - Уо * 0,6, бунда:


N - ўртача йиллик талабалар сони;

Ун - йил бошига талабалар сони;

Уп - талабаларни қабул қилишнинг кутилаётган сони;

Ув - битирувчи талабаларнинг кутилаётган сони;

Уо - талабалар сафидан чиқаришнинг кутилаётган сони;

Nко - ОТМнинг клиник ординатурасида ўқиётган шахсларнинг ўртача йиллик сони (тиббиёт ОТМлари учун);

К1 - ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўлланиладиган ОТМнинг меҳнатга ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти;

К2 - ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўлланиладиган ОТМнинг 4-гуруҳ харажатлари ҳажмини оширувчи тузатиш коэффициенти;

БНД1 - тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи;

БНД2 - тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир битирувчи талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи;

Nдс - тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларининг йил бошига сони;

Nдсв - жорий молия йилида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг битирувчи талабалари сони;

ОТснс - жорий молия йилидаги катта илмий ходим-изланувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган ҳолда (жорий молия йилининг 1 январь ҳолатидаги катта илмий ходим-изланувчининг лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади);

Nснс - ОТМнинг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиётган катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўртача йиллик сони.


III. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ОТМНИНГ ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ

ТУЗИШ (РЕЖАЛАШТИРИШ)


7. ОТМнинг харажатлар сметасини тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) асосан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ("Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 9-сон, 51-модда) қарорига, бюджетдан молиялаштиришнинг тасдиқланган харажатларнинг базавий нормативлари ва мазкур Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ ОТМ мустақил равишда харажатлар сметасини ҳамда тасдиқланган намунавий штат бирликлари асосида штатлар жадвалини тузади ва тасдиқлайди.


9. Харажатлар сметаси, штатлар жадвали ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штат формулярларини тузиш ўрнатилган тартибга қатъий риоя қилган ҳолда ва харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентлари асосида ҳисобланган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.


10. Харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш асосида ҳисобланган ОТМ учун бюджет маблағлари ҳажми қуйидаги қатъий тартибда тақсимланади:

иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов;

стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва амалдаги стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларини моддий таъминлаш;

коммунал хизматлар учун харажатлар;

қолган жорий харажатлар ва бошқа харажатлар.

Бунда:

харажатлар сметасига иш ҳақи маблағлари базавий лавозим маошлари, Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ва иш ҳақи ставкалари, уларга қонунчилик билан белгиланган устама ва қўшимчалардан келиб чиқиб ҳамда амалдаги намунавий штат бирликлари ва нормативларга, профессор-ўқитувчилар таркибининг йиллик индивидуал иш режаларига ва бошқаларга амал қилган ҳолда киритилади;

ягона ижтимоий тўлов миқдори харажатлар сметасига қонунчиликда ўрнатилган миқдорларда киритилади;

талабалар, аспирантлар (ординаторлар) ва докторантлар (тажриба орттирувчи-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи) учун стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва амалдаги стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларининг моддий таъминоти бўйича харажатлар қонунчиликка мувофиқ ҳисобланади;

энергия ресурслари, коммунал хизматлар харажатлари ва жорий харажатларни ҳисоблаш натурал кўрсаткичлар, энергия ресурслари ва коммунал хизматларнинг амалдаги нархлари ва тарифларига асосан амалга оширилади.

Бунда, қоида тариқасида, ОТМларига иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларининг ҳажми, давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар улушига мос равишда назарда тутилади.

11. ОТМнинг айрим бюджет харажатлари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд бўлганда харажатларнинг базавий нормативлари асосида ҳисобланган бюджет харажатларининг ҳажми мазкур қарздорлик суммасига камайтирилади.

ОТМнинг кредитор қарздорлиги харажатларнинг базавий нормативлари асосида аниқланган бюджет харажатлар сметаси маблағлари доирасида, маблағ етишмаган тақдирда - мазкур ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


12. Агар 2010 йилда, ОТМ учун I ва II гуруҳлар бўйича харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентлари асосида ҳисобланган бюджет маблағлари ҳажми 2010 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасидаги тегишли гуруҳлар бўйича режалаштирилган маблағлар ҳажмидан кўп бўлса, маблағ етишмовчилик асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ бюджетдан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Бунда, агар ОТМга харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиқиб ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағлари ҳажми, ОТМнинг 2010 йилги тасдиқланган бюджет харажатлари сметасидаги тегишли гуруҳ харажатлари ҳажмидан кам бўлса, 2010 йилга тасдиқланган бюджет харажатлари сметасидаги маблағлар ҳажми камайтирилмайди.


13. Иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг, энергия ресурслари ва коммунал хизматлар нархлари ва тарифларининг ошиши муносабати билан ОТМларнинг бюджет харажатлар сметаси бўйича вужудга келадиган қўшимча маблағга эҳтиёжи асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда қопланади.


13-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан алоҳида ОТМларига харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ҳисобланган IV гуруҳ харажатлари учун бюджет маблағлари ҳажмига қўшимча равишда бюджетдан ажратиладиган маблағлар назарда тутилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш учун ОТМлари учун қўшимча бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра назарда тутилади ва ўрнатилган тартибда ОТМларнинг харажатлар сметасини тузиш жараёнида ёки тегишли молия йили давомида назарда тутилиши мумкин (харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали).

14. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш, уларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда харажатлар сметаси ижроси бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Харажатларнинг базавий нормативлари ва тузатиш коэффициентларининг қўлланилиши муносабати билан ОТМларнинг бюджет харажатлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ОТМларнинг 2010 йилга тасдиқланган бюджет харажатлар сметаларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



IV. ОТМ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ (ТЎЛАШ)


16. ОТМ харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Тартиби ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


17. ОТМ харажатларини тўлаш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан республика ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади.


18. "Бошқа харажатлар" IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларини моддий таъминлаш;

дори-дармонлар;

коммунал хизматлар;

бошқа харажатлар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Харажатлар сметасининг тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган харажатлар сметаси ҳисоб-китобларида кўрсатилган ОТМнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (майдони, кубатураси, сарфланаётган коммунал хизматлар бўйича натурал кўрсаткичлар ҳажми ва улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномаларга ва ҳоказоларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ ОТМ раҳбари ва бош бухгалтери шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


20. Штатлар жадвалини ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штатлар формулярининг тўғри тузилиши ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар, базавий лавозим маошлари, устама ва қўшимчаларнинг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгарлик ОТМларининг молия ва бухгалтерия хизматларига юклатилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ОТМлар томонидан бюджет интизомига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминлайди, зарур бўлганда, тақдим этилган миқдорий кўрсаткичлари, шунингдек ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг тўғрилиги ва улардан харажатларнинг базавий нормативларини ҳисоблашда фойдаланилиши устидан текширишларни амалга оширади.






Низомга

1-ИЛОВА



Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб

бюджет маблағлари ҳисобига харажатларни

норматив режалаштириш тартиби татбиқ

этилмайдиган олий таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Олий таълим муассасалари номлари


1.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали


2

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали


3.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси


4.

Миллий рақс ва хореография Олий мактаби


5.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий таълим муассасалари


             





Низомга

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари гуруҳлари бўйича бир

талабани ўқитиш харажатларининг базавий

НОРМАТИВЛАРИ


минг сўм

Гуруҳлар

Олий таълим

муассасалари номлари


БНЗ1 - ОТМ

бир талаба-

сига жорий

харажатлари-

нинг базавий

нормативи


БНЗ2 - ОТМ

бир талабасига

4-гуруҳ

харажатлари

бўйича жорий

харажатлари-

нинг базавий

нормативи


БНЗ3 - ОТМ

моддий-техника

базасини

ривожлантириш

ва яхшилаш

харажатлари бўйича

харажатларнинг

базавий нормативи


1-гуруҳ

Тошкент давлат педагогика университети


2 177

96

65

Навоий давлат педагогика институти


Қўқон давлат педагогика институти


Нукус давлат педагогика институти


Жиззах давлат педагогика институти


Тошкент вилоят давлат педагогика институти


Тошкент давлат юридик университети

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тошкент молия институти


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



                     




2-гуруҳ

Самарқанд давлат университети


2 256

96

65

Қорақалпоқ давлат университети


Бухоро давлат университети


Урганч давлат университети


Термиз давлат университети


Фарғона давлат университети


Қарши давлат университети


Наманган давлат университети


Андижон давлат университети


Гулистон давлат университети



                         




3-гуруҳ

Бухоро муҳандислик-технология институти

2 280

178

90

Фарғона политехника институти


Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Наманган муҳандислик-педагогика институти


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти


Тошкент автомобиль-йўллари институти


Тошкент кимё-технология институти


Навоий давлат кончилик институти


Андижон машинасозлик институти

Жиззах политехника институти


Наманган муҳандислик-технология институти


                     




4-гуруҳ

Тошкент давлат аграр университети


2 326

178

90

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти


Андижон қишлоқ хўжалиги институти


Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали



                    




5-гуруҳ

Тошкент архитектура-қурилиш институти


2 483

122

90

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



                   




6-гуруҳ

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


2 516

96

65

Тошкент давлат шарқшунослик институти


Самарқанд давлат чет тиллар институти



                   




7-гуруҳ

Тошкент ахборот технологиялари университети


2 545

178

90

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали


Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали



                      




8-гуруҳ

Тошкент тиббиёт академияси


2 906

294

90

Тошкент тиббиёт педиатрия институти


Андижон тиббиёт институти


Самарқанд тиббиёт институти


Бухоро тиббиёт институти


Тошкент фармацевтика институти


Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиали


Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали


Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали



                      




9-гуруҳ

Ўзбекистон давлат консерваторияси


8 992

1023

90

Ўзбекистон давлат санъат институти


7 556

292

90

Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиали


6 536

1 897

90

Тошкент давлат маданият институти


3 028

210

90

Миллий рассомлик ва дизайн институти


5 012

260

90

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


2 527

111

90

Ўзбекистон миллий университети


3 558

163

90

Тошкент давлат техника университети


2 875

178

90

Тошкент ирригация ва мелиорация институти


3 164

207

90

Тошкент ислом университети


5 646

953

90

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


4 499

588

90

Солиқ академияси


5 160

978

90

         





Низомга

3-ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва

ота-онасининг қаровисиз қолган олий таълим

муассасасининг бир талабасини таъминоти

бўйича харажатларнинг базавий

НОРМАТИВИ

        

Т/р

Нормативлар

Шартли

белгилар


суммаси

(минг сўм)


1.

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи


БНД1

2 101

2.

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМнинг бир битирувчи талабасининг таъминоти бўйича харажатларнинг базавий нормативи

  

БНД2

5 300

    





Низомга

4-ИЛОВА



Олий таълим муассасасининг бир

талабасини ўқитиш харажатларининг базавий

нормативларига қўлланиладиган тузатиш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

           

Т/р

Олий таълим муассасалари

номлари


К1 - ОТМнинг меҳнатга

ҳақ тўлаш, ягона

ижтимоий тўлов ва

стипендия харажатлари

ҳажмини оширувчи

тузатиш коэффициенти


К2 - ОТМнинг 4-

гуруҳ харажатлари

ҳажмини оширувчи

тузатиш

коэффициенти


1.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти


1,137


2.

Тошкент автомобиль йўллари институти


1,198


3.

Тошкент кимё-технология институти


1,286


4.

Тошкент ахборот технологиялари университети


1,058


5.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


1,141


6.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали


1,375


7.

Тошкент давлат аграр университети


1,052

1,064

8.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали


1,158

1,330

9.

Тошкент тиббиёт академияси


1,313

1,186

10.

Самарқанд тиббиёт институти


1,555


11.

Тошкент фармацевтика институти


1,385


12.

Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали


1,073


13.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


1,017


14.

Тошкент давлат шарқшунослик институти


1,019


15.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


1,109


          

                     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 296-модда.


































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск