ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2010 й. 182-сон "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2010 й.

N 182


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ

МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ

БУХОРО ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларининг тобора кенгайиб бораётган кўламларини, шунингдек айрим минтақалардаги қишлоқ хўжалиги ерларининг минераллашиши ва шўрланганлик ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ушбу энг муҳим соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро давлат университетининг гидромелиорация факультети негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш, унда "Сув хўжалиги ва мелиорация", "Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш", "Ер тузиш ва ер кадастри" таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалига ҳар йилги талабалар қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2010/2011 ўқув йилида Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалининг 1 курсида ўқийдиганлар контингенти сони 100 кишини, шу жумладан, Бухоро давлат университетига тегишли таълим йўналишлари бўйича 1 курсга қабул қилинган талабалар ҳисобига: "Сув хўжалиги ва мелиорация" таълим йўналиши бўйича - 40 кишини, "Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш" таълим йўналиши бўйича - 30 кишини, "Ер тузиш ва ер кадастри" таълим йўналиши бўйича - 30 кишини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йил 1 сентябргача Бухоро давлат университетида ихтисослик таълим йўналишлари бўйича ўқиётган иккинчи ва учинчи курслар талабалари контингентининг Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалига ўтказилишини таъминласинлар.


4. Қуйидагилар:

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали фаолиятини ташкил этиш, унинг ўқув-лаборатория базасини шакллантириш, ўқув-методик ва илмий-педагогик таъминлаш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Бухоро вилояти ҳокими зиммасига кўрсатиб ўтилган дастурнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлар билан таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалида ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни дарсликлар ва ўқув адабиётлари, замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

Бухоро давлат университетининг ташкилий тузилмасига, шунингдек Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Бухоро давлат университети уставларига зарур ўзгартиришлар киритсинлар.


6. Бухоро вилояти ҳокимлиги Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини Бухоро шаҳри, Газли шоҳ кўчаси, 32-уйга жойлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Бухоро давлат университетининг харажатлар сметасига, ундаги "Гидромелиорация" факультетининг тугатилишини ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда зарур бюджет маблағлари ажратсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 августдаги

182-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг

Бухоро филиалини ташкил этиш, унинг ўқув-лаборатория

базасини шакллантириш ва илмий-педагогик

таъминлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

    

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Бажариш

муддатлари


Бажариш учун масъуллар


1. ФИЛИАЛ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

1.

Филиалнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлаш.


2010 йил

август


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


2.

Танлов асосида Филиални юқори малакали кадрлар билан бутлаш.


2010 йил

август


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Бухоро давлат университети


3.

Филиалнинг Ҳомийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг потенциал истеъмолчилари - вилоят корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар вакилларини киритиш.


2010 йил

сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


4.

Филиалнинг талабалари учун амалиёт базасини яратиш, Филиал кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган вилоят корхоналари ва ташкилотлари амалиётини ташкил этиш учун масъулларни бириктириш. Корхоналар ва лойиҳа-қидирув муассасаларида кафедраларнинг филиаллари, бўлимларини ташкил этиш.


2010-2011

йиллар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


2. ФИЛИАЛНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

5.

Нуқсонларга доир далолатнома тузиш натижалари бўйича Филиал биноларини таъмирлаш учун зарур маблағлар ажратиш.


2010 йил

авгу

ст

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

"Гидравлика ва гидротехник иншоотлар", "Насос станциялари, энергетика ва алоқа", "Мелиорация", "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" ўқув аудиторияларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.


2010 йил

авгу

ст

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Аму-Бухоро Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


7.

Филиал учун ўқув корпуси қуриш. Буюртмачини, бош пудратчини белгилаш.

2011 йил


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


8.

Замонавий ўқув-илмий лаборатория базасини ташкил этиш. Шу жумладан: Гидравлика; Мелиорация; Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш; Гидротехника иншоотлари; Насослар ва насос станциялари; Қишлоқ хўжалиги сув таъминоти ва яйловларга сув чиқариш. Ўқув-амалий машғулотларни ташкил этиш учун ўқув устахоналари яратиш.


2011 - 2014

йиллар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


9.

Ўқув-малака амалиётларини, дала тадқиқотларини ўтказиш мақсадида Филиалнинг Ўқув-илмий маркази учун ер ажратиш (50 гектар). Ўқув-илмий марказда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сув тежайдиган технологиялари ўқув-тадқиқот полигони ташкил этиш (томчилатиб суғориш; ёмғирлатиб суғориш; тупроқ орасидан суғориш; ер устидан суғоришнинг такомиллаштирилган усуллари).


2011 - 2014

йиллар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

10.

Бошқа жойлардан келган талабалар яшайдиган жойларни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.


2012 йил


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


11.

Филиал талабалари учун ошхона қуриш ва жиҳозлаш.

2011-2012

йиллар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


3. ФИЛИАЛ ФАОЛИЯТИНИ ЎҚУВ-МЕТОДИК,

ПЕДАГОГИК ТАЪМИНЛАШ

12.

Сув хўжалиги ва ирригацияни ривожлантириш вазифаларига, мелиоратив тизим шароитлари ва хусусиятларига, минтақа, чўл ва саҳро массивлари ер ва тупроқларининг геологик, сифат тавсифларига мувофиқ Филиални тасдиқланган таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, фанлар дастурлари билан таъминлаш.


2010 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


13.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти филиалини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш. Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.


2010 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Бухоро давлат университети


14.

Филиалда махсус фанлар бўйича машғулотлар олиб боришга жалб қилиш учун Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан малакали педагогик кадрлар таркибини аниқлаш.


2010 йил

август


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


15.

Филиалдаги педагогик фаолият учун Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистратурасида ёш мутахассисларни мақсадли тайёрлаш.


2011 йилдан

бошлаб


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


16.

Филиал ўқитувчиларининг Тошкент ирригация ва мелиорация институти соҳалар бўйича кафедраларида ва "Истеъдод" жамғармаси орқали малака ва тажриба орттиришларини ташкил этиш.


2011 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


17.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти ўқитувчилари томонидан маърузалар ўқиш учун Филиалда масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш.


2011 йил


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ЎзААА


18.

Филиалнинг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш. Минтақанинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда сувни тежаш, суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.


2010-2011

йиллар


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти


19.

Минтақанинг сув хўжалиги муаммолари бўйича Фанлар академиясининг илмий муассасалари, "САНИИРИ" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Ўзсувлойиҳа", "Ўздаверлойиҳа", "ЎзГИП МЧЖ" лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқий, илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.


2011 йилдан

бошлаб


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ЎзФА


                                 

             

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 292-модда.
















Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск