Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.09.2010 й. 2138-сон билан рўйхатга олинган 06.08.2010 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 312-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 4 сентябрда 2138-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ҳамда Соғлиқни

сақлаш вазирлигининг

2010 йил 6 августдаги

312 ва 19-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари

талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб юритилади) талабаларига академик таътил, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олиб, қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;

саломатлигини тиклаш учун;

ҳомиладорлик ва туғиш учун;

болаларни парвариш қилиш учун.


2. Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

ҳарбий хизматни ўташ учун - қонун ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

саломатлигини тиклаш учун - 12 ой муддатга;

ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.


3. Талабаларга ўқиш давомида икки марта, истисно тариқасида, тиббиёт таълим муассасалари талабаларига уч мартагача академик таътил берилиши мумкин.


4. Биринчи курс талабаларига академик таътил, истисно тариқасида, фақат уларнинг касаллиги туфайли берилиши мумкин.


5. Талабага академик таътил берилиши уни таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.


6. Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.



II. АКАДЕМИК ТАЪТИЛ БЕРИШ ВА

АКАДЕМИК ТАЪТИЛДАН ҚАЙТИШ


7. Академик таътил олиш учун талаба таълим муассасаси ректори номига ариза билан мурожаат қилади.

Саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун академик таътил олишни сўраб мурожаат қилган талабанинг аризасига талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси, ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил олишни сўраб мурожаат қилган талабанинг аризасига тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози илова қилиниши лозим.


8. Талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, унинг аризасига асосан академик таътил берилиши мумкин. Бунда, академик таътил муддати ўтишининг бошланиши талаба дарсларда қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади.


9. Талабага саломатлигини тиклаш учун академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.


10. Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Талабага академик таътил бериш таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ушбу буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилиши шарт.


11. Саломатлигини тиклаш учун академик таътилда бўлган талабаларда ҳомиладорлик ва туғиш ҳоллари юзага келган тақдирда, академик таътилнинг муддати мазкур Низомда ҳомиладорлик ва туғиш учун белгиланган академик таътилнинг муддатига узайтирилади.


12. Талаба академик таътилга чиққан кундан бошлаб бир ой ўтмаган бўлса, академик таътилни бекор қилиш ва ўқишга қайтишни сўраб таълим муассасасига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.


13. Талаба академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича таълим муассасасининг ректори номига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Агар, академик таътил даврида талаба ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, талабани шу таълим муассасасида ёки бошқа таълим муассасасига ўқишини мос ва турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кўчириш масаласи ҳам ариза билан бирга кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.


14. Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар академик таътил бошланган санадан бошлаб 12 ой муддат ўтгандан сўнг ўқишга қайтиши мумкин.


15. Академик таътилдан қайтиш бўйича талабанинг мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиши ва унинг таълим муассасасига ўқишга қайтиши тўғрисида таълим муассасаси ректорининг буйруғи чиқарилиши лозим. Ушбу буйруқда талаба академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган ўқув курси ва гуруҳи кўрсатилиши шарт.


16. Академик таътил муддати тугагандан сўнг ўқишга қайтмаган ва натижада бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирган талаба таълим муассасасидан четлаштирилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

ИЛОВА


Таълим муассасалари талабаларига тиббий

кўрсатмалар бўйича академик таътил

беришга оид касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари.


2. Сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража).


3. II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши (Нью-Йорк классификатори бўйича III ва IV даража) билан кечувчи юрак клапанлари ва мушакларининг органик ўзгаришлари.


4. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши (хавфли гипертония).


5. Ҳаёт учун хавфли юрак ритми ва ўтказувчанликнинг бузилиши билан кечувчи ҳолатлар (МАС синдроми, АВ қамал II-III даражаси, синус тугуни заифлиги синдроми, юрак қисқариш сони кундузи бир минутда 50 ва ундан паст бўлса, номуқим гемодинамика билан кечувчи пароксизмал тахикардиялар (САБ 90 мм симоб устунидан паст ҳолат).


6. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари (2 йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно).


7. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.


8. Стационар шароитида даволаниш талаб этиладиган ошқозон-ичак тизими яра ва яллиғланиш касалликларининг ўткир даври.


9. Оғир ва қўшма травматик шикастланишлар.


10. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаниш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари ва сурункали панкреатит (сурункали гепатитлар, жигар циррози)


11. Эндокрин касалликларининг оғир шакли (акромегалия, диффуз токсик буқоқ, буйрак ости безининг етишмовчилиги, гипотериоз, қандли диабет касаллигининг биринчи тури, Иценко-Кушинг касаллиги).


12. Қон тизими касалликлари:

а) ўткир ва сурункали лейкозлар;

б) Идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

в) апластик анемия.


13. Асаб системаси сурункали органик касалликларининг асоратлари натижасида ақл заковатнинг чуқур ва турғун бузилиши ҳамда психопатик бузилишлар.


14. Шизофрения барча турларининг хуруж даври.


15. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия, шу жумладан:

а) кам такрорланувчи хуружлар билан шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия;

б) эпилептик психозлар.


16. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз ва тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.


17. Психопатиянинг тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.


18. Оғир, сурункали кечувчи тери касалликлари:

а) асоратланган псориаз;

б) пурсилдоқ яра;

в) Лайелл синдроми;

г) Стивенс-Жонсон синдроми.


19. Захмнинг юқумли босқичи.


20. Трахоманинг I, II, III даражалари.


21. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг барча турлари (тамакига тобелик бундан мустасно).


22. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 308-модда.

























































Время: 0.1745
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск