Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.09.2010 й. 2139-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 26.08.2010 й. 7-ю/б-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 4 сентябрда 2139-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон матбуот ва

ахборот агентлигининг

2010 йил 26 августдаги

7-ю/б-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод"

фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1292-сон қарорига мувофиқ ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлардан 1 фоизли ажратмалар (кейинги ўринларда мажбурий ажратмалар деб аталади) тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1292-сон қарорига мувофиқ ноширлик ва матбаа корхоналарининг (кейинги ўринларда ажратма тўловчилар деб аталади) босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) маблағларини шакллантириш манбаларидан бири этиб белгиланган.

2. Ноширлик корхонаси деганда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва ноширлик фаолияти учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар тушунилади.


3. Матбаа корхоналари деб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан гувоҳнома олган ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилган юридик шахслар тушунилади.


4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги янги ёки қайта ташкил этилган ноширлик ва матбаа корхоналарига тегишлигича лицензия ва гувоҳнома берилган (ёки бекор қилинган) вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ушбу корхоналар юзасидан маълумотларни Фондга ва тегишли давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади.


II. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ТЎЛАШ


5. Мажбурий ажратмалар суммаси ажратма тўловчилар томонидан мустақил равишда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.

6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база Фондга ўтказиладиган мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади (шартли мисол 1-иловада келтирилган).

7. Ажратма тўловчилар Фондга йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда ҳисобланган мажбурий ажратмалар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ўсиб борувчи якун билан корхона муҳри, раҳбари ва бош ҳисобчиси имзолари билан тасдиқланган ҳолда, шахсан ёки почта (электрон почта) ёхуд факс орқали тақдим этиб боради.

8. Фондга мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

9. Мажбурий ажратмаларни тўлаш муддати бузилиши тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) Фонд ҳисобига 0,05 фоиз миқдорда пеня ҳисобланишига сабаб бўлади. Ҳисобланган пеня миқдори умумий қарз суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.

10. Фондга ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси мазкур мажбурий ажратмалар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олинади ёки Фонд маблағларидан ажратма тўловчининг ёзма аризаси асосида, Фонд томонидан ариза берилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида ажратма тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилади.

Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси бошқа ажратма тўловчиларнинг қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин эмас.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Фонд ҳисоб рақамига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат Фонднинг ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


12. Фондга келиб тушган мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши ҳамда мақсадли ишлатилиши учун Фонднинг ижро этувчи дирекцияси амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


12-1. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва белгиланган муддатда тўланиши учун ажратма тўловчилар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.

13. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


14. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди ижро этувчи дирекцияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Солиқ солинадиган базанинг Фондга ўтказиладиган

ажратмалар суммасига камайтирилишига доир

ШАРТЛИ МИСОЛ


Ягона солиқ тўловчи юридик шахснинг матбаа фаолиятидан тушуми:

январь ойида 10 000 минг сўмни;

февраль ойида 8 000 минг сўмни;

март ойида 6 000 минг сўмни ташкил этган.

Жами биринчи чоракда ушбу фаолият туридан тушган тушум 24 000 минг сўм ҳисобланган.

Юқоридаги тушумдан Фондга қуйидагича ажратмалар ҳисобланади:

Январь ойида - 100 минг сўмни;

Февраль ойида - 80 минг сўмни;

Март ойида - 60 минг сўмни ташкил этган.

Жами биринчи чорак учун Фондга 240 минг сўм ажратмалар ҳисобланади.

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китобларни тақдим этишда солиқ солинадиган база 240 минг сўмга камайтирилади, яъни ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг "солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш" 0502-сатрида ҳисобга олинади.

Худди шундай тартиб умумбелгиланган тартибда солиқ (фойда солиғи) тўловчи юридик шахсларга ҳам қўлланилади. Улар (ягона солиқ тўлови тўловчилардан фарқли равишда) солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда:

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқаришда соф тушум суммасини камайтириб ҳисоблайди;

фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда "Ижод" фондига ўтказилган ажратмалар суммаси чегириладиган харажатларга олиб боради.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

ҳузуридаги "Ижод" фондига


Ҳисоб-китоб



Қайта ҳисоб-китоб



СТИР










ХХТУТ






Корхона (ташкилот) номи


Юқори ташкилот


Хизмат кўрсатувчи банк


МФО






ҳ





















Корхона (ташкилот)нинг юридик манзили


Корхона (ташкилот)нинг почта манзили


Телефон коди






рақами








Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек

босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация

қилиш билан боғлиқ таҳрир, ноширлик ва матбаа

хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлар

бўйича ҳисобланган ажратмалар тўғрисида

201__йил____чорак учун

М А Ъ Л У М О Т


сўм

N

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Сумма


1.

Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушум (йил бошидан ҳисобот даври учун)


010



Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушум (ҳисобот чорагида)


011



ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун


012



ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун


013



ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун


014


2.

Ажратма миқдори, %


020

1%


Мажбурий ажратма ҳисобланди




3.

Йил бошидан бошлаб ҳисобот даври учун


030



Ҳисобот чораги учун


031



Ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун


032



Ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун


033



Ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун


034


Раҳбар





Бош бухгалтер





Тақдим қилинган сана






2

0

1


й.

Ҳисоботни қабул қилган масъул ходим




     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда.


































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск