Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш Қоидалари (АВ томонидан 06.09.2010 й. 2140-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 03.08.2010 й. 290-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 6 сентябрда 2140-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2010 йил 3 августдаги

290-сон буйруғига

ИЛОВА



Таксофон орқали телефон алоқа

хизматларини кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда) қонунларига мувофиқ таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш ва улардан фойдаланишнинг тартиб ва шартларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ахборот-маълумот хизмати - фойдаланувчиларга, уларнинг ташаббусига кўра, оғзаки (товушли) ёки визуал сўров шаклида ифодаланган ахборотни (бир телефон боғланиш чегарасида) тақдим этувчи хизмат;


маҳаллий телефон алоқаси - бир аҳоли пункти ёки маъмурий туман доирасида жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон орқали боғланиш;


таксофон - телефон алоқани ўрнатиш, фойдаланувчиларга сўзлашувлар ва қўшимча хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган, фойдаланувчилар билан нақд пул ва нақд пулсиз тўлов воситалари (махсус жетон, тўлов картаси) ёрдамида дарҳол ҳисоб-китоб қилиш қурилмасидан иборат бўлган, шу жумладан, сўзлашув пунктларида ўрнатиладиган охирги абонент телефон қурилмаси;


таксофон орқали телефон алоқадан фойдаланувчи (кейинги ўринларда фойдаланувчи деб юритилади) - таксофон орқали телефон алоқа хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;


таксофон орқали телефон алоқа хизматлари провайдери (кейинги ўринларда провайдер деб юритилади) - оператор тармоғи орқали фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатувчи оператор билан шартнома тузган юридик шахс;


телекоммуникация оператори (кейинги ўринларда оператор деб юритилади) - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши ва ривожланишини таъминловчи ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланиш - таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш учун провайдерга телекоммуникация воситалари ва иншоотларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;


тўлов картаси - кодланган маълумотни сақлайдиган, тармоқ фойдаланувчисини идентификация қилиш ва чақирувни инициация қилиш имкониятини берувчи тўлов воситаси;


шаҳарлараро телефон алоқаси - Ўзбекистон Республикасининг турли маъмурий туманлари доирасида (шаҳар таркибидаги туманлардан ташқари) жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон орқали боғланиш;


халқаро телефон алоқаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган фойдаланувчи ва бошқа давлат ҳудудида жойлашган фойдаланувчи ўртасидаги телефон орқали боғланиш.


2. Операторлар ва провайдерларнинг фаолияти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензиялаш амалга оширилади.


3. Таксофонлар кўчаларда, майдонларда, бозорларда, алоқа бўлимларида, аэропортларда, вокзалларда, метро бекатларида, автобус бекатларида, дўконларда, ўқув юртларида, шаҳар жамоат транспорти бекатларида, тиббиёт ва даволаш муассасаларида, махсус жиҳозланган сўзлашув пунктларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бино ва иншоотларида ҳамда бошқа жойларда келишув асосида ўрнатилиши мумкин. Таксофонлар алоҳида турувчи ҳамда ихчам ҳолатда жойлаштирилган бўлиши мумкин.


4. Ўрнатилган таксофонлар ушбу турдаги телекоммуникация воситаларига қўйиладиган техник талабларга, стандартларга, санитария ва ёнғинга қарши норма ва қоидаларига мос келиши керак.


5. Таксофонлар, кабина ва ярим кабиналарнинг жойлаштирилиши ва жиҳозланиши фойдаланиш учун қулайликни, зарур ёритилганликни, ташқи шовқин ва атмосфера ёғингарчиликлари таъсирларини чегаралашини, сўзлашувларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.


6. Таксофонлар ўрнатилган жойларда қуйидагилар бўлиши шарт:

таксофондан фойдаланиш бўйича йўриқнома;

таксофонларни эксплуатация қилувчи оператор ёки провайдер тўғрисида ахборот (номи, манзили, телефон номерлари);

тақдим этиладиган хизматлар тарифи тўғрисида ахборот;

маълумот кўринишидаги ахборот (фавқулодда тезкор хизматлар ҳамда таксофонларни таъмирлаш хизматининг телефон номерлари, яқин атрофда жойлашган таксофоннинг манзили ва бошқалар);

махсус жетонлар ва тўлов карталарини сотиб олиш жойлари тўғрисидаги ахборот.


7. Оператор томонидан таксофонларга телефон номерлари ажратилган ҳолларда, шундай таксофонлардан кирувчи чақирувларни қабул қилиб олиш учун фойдаланиш мумкин.



II. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА ТАКСОФОН ОРҚАЛИ

КЎРСАТИЛАДИГАН ТЕЛЕФОН АЛОҚА ХИЗМАТИ


8. Таксофон орқали қуйидаги пуллик хизмат турлари кўрсатилади:

маҳаллий телефон сўзлашувлари;

шаҳарлараро телефон сўзлашувлари;

халқаро телефон сўзлашувлари;

ахборот-маълумот хизмати операторлари билан телефон алоқаси.


9. Таксофондан қуйидаги фавқулодда тезкор хизматларни чақириш бепул амалга оширилади:

ёнғин хавфсизлиги хизмати;

ички ишлар органлари;

тез тиббий ёрдам;

газ тармоғининг авария хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.



III. ОПЕРАТОРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

провайдер шартнома шартларини бузганда провайдернинг телекоммуникация тармоғидан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш;

провайдер томонидан келтирилган зарарлар ўрнининг шартномага мувофиқ қопланишини талаб қилиш;

провайдернинг ноқонуний ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш.

Оператор томонидан таксофон орқали телефон алоқа хизматлари бевосита кўрсатилган ҳолда, оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчиларга хизматларни кўрсатиш;

фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича техник сиёсатни мустақил равишда белгилаш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш.

Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Оператор қуйидагиларга мажбурдир:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

тузилган шартнома асосида провайдерга телекоммуникация тармоғидан фойдаланишини тақдим этиш;

шартноманинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун провайдерларга етказилган зарарларни қоплаш;

провайдерларни телекоммуникация тармоқларидан нормал фойдаланиш режими бузилишига олиб келиши мумкин бўлган тармоқдаги таъмирлаш-созлаш ва профилактика ишларининг бошланиш вақти ва давомийлиги тўғрисида хабардор қилиш;

провайдерларнинг шикоятларини, агар тузилган шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, 15 кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқиш.


12. Оператор томонидан таксофон орқали телефон алоқа хизматлари бевосита кўрсатилган ҳолда, оператор қуйидагиларга мажбурдир:

фойдаланувчини таксофон орқали сифатли телефон алоқа хизматларидан фойдаланишини таъминлаш;

таксофонлар, кабиналар ва ярим кабиналарни соз ҳолатда сақланишини таъминлаш;

таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш;

фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш.

Оператор зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



IV. ПРОВАЙДЕРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Провайдер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оператор томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда оператор хизматларини рад этиш;

оператордан узилишларда ёки телекоммуникация тармоғидан лозим даражада фойдаланилмаганда тўловларнинг қайта ҳисобланишини талаб қилиш;

фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича техник сиёсатни мустақил равишда белгилаш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;

оператор ёки фойдаланувчининг айби билан етказилган моддий зарар қопланишини талаб қилиш;

ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш.

Провайдер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Провайдер қуйидагиларга мажбурдир:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш учун операторга тўловни ўз вақтида амалга ошириш;

операторнинг иш сифатини пасайтиришга ёки телекоммуникация тармоқларини шикастлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслик;

фойдаланувчини таксофон орқали сифатли телефон алоқа хизматларидан фойдаланишини таъминлаш;

таксофонлар, кабиналар ва ярим кабиналар соз ҳолатда сақланишини таъминлаш;

таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш;

фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш.

Провайдер зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



V. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оператор ёки провайдер томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш;

таксофонларни эксплуатация қилувчи оператор ёки провайдерни таксофонларнинг сифатсиз ишлаши, кабина ва ярим кабиналарнинг қониқарсиз ҳолати тўғрисида арз қилиш;

таксофон орқали телефон алоқа хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ таклифлар ва даъволар билан операторга ёки провайдерга мурожаат қилиш;

операторнинг ёки провайдернинг айби билан телефон алоқа хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки сифатсиз кўрсатилганлиги натижасида келтирилган зарар ўрнининг қопланишини талаб қилиш.


16. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбурдир:

мазкур Қоидаларга риоя қилиш;

таксофондан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ фойдаланиш, таксофонлар, кабиналар ёки ярим кабиналарнинг шикастланишига йўл қўймаслик;

тақдим этилган сўзлашув тўлови учун таксофонларнинг ушбу типи учун мўлжалланган нақд пул ва нақд пулсиз тўлов воситаларидан (махсус жетон, тўлов картаси) фойдаланиш;

операторга ёки провайдерга етказилган зарарни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш.



VI. ТАКСОФОН ОРҚАЛИ ТЕЛЕФОН

АЛОҚА ХИЗМАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


17. Таксофон орқали телефон алоқа хизматига ҳақ тўлаш учун махсус жетон, тўлов картаси, танга ва миллий валютанинг тегишли купюраси ишлатилади.

Тўлов картасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

картани тайёрлаган юридик шахс (фирма) номи;

хизматлар учун аванс тўловининг миқдори;

картани тайёрлаш учун буюртма берган оператор ёки провайдернинг маълумот (боғланиш) учун телефонлари;

картадан фойдаланиш қоидалари;

картанинг идентификацион рақами.


18. Таксофон орқали маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизмати учун тарифлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


19. Таксофон орқали шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасининг тарификация бирлигининг ўлчови ҳамда тарификация бирлигининг тўлиқ бўлмаган бирлигини тўлаш тартиби оператор ёки провайдер томонидан фойдаланиладиган коммутация техникасининг техник имкониятларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Бунда тарификация бирлиги бир минутдан кўп бўлмаслиги керак.


20. Таксофон орқали телефон сўзлашувининг давомийлиги чақирилувчи абонент ёки абонент қурилмасининг жавобидан то чақирувчи ёки чақирилувчи абонентнинг ёки абонент қурилмасининг узилишигача ҳисобланади.


21. Чақирилувчи шахснинг жавобига тенглаштирилган, жавоб сигнали телефон сўзлашуви давомийлиги ҳисобининг бошланиши бўлган, абонент қурилмасига қуйидагилар киради:

маълумотлар узатиш аппаратураси (модем ва бошқалар);

факсимиль аппарати;

автожавоб бергич билан жиҳозланган абонент қурилмаси;

чақирилувчи абонентга махсус сигнализация тизими ёрдамида телефон аппарати трубкасининг кўтарилишини имитация қилиш воситасида чақирувчи абонент номерини аниқлаш имконини берадиган махсус қурилма билан таъминланган телефон аппарати;

абонент бўлмаганда унинг ўрнини босадиган ва ахборот алмашинувини таъминлайдиган (ёки имитация қиладиган) бошқа абонент қурилмаси.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


23. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 310-модда.














































Время: 0.1442
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск