Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2010 й. 191-сон "Республика уй-жой фондининг кўп квартирали уйларида лифт асбоб-ускуналарини янгилаш ва таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2010 й.

N 191


РЕСПУБЛИКА УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИНГ

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРИДА ЛИФТ

АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ЯНГИЛАШ

ВА ТАЪМИРЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг кўп квартирали уйларда яшаши учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2010-2011 йилларда республика шаҳарларидаги ҳамда 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек уй-жой фонди сақланиши мониторингини олиб бориш комиссиялари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш тенг улушларда:

маҳаллий бюджет параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг йил бошидаги бўш қолдиқлари ҳамда прогнозлардан ортиқча тушумлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

2010 йилда Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурини амалга ошириш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнозлардан ортиқча тушумлари ҳисобига молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011-2014 йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.


4. Қуйидагилар:

кўп квартирали уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси буюртмачи этиб;

мамлакатимиз корхоналари лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчилар танлов асосида лифтлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни етказиб берувчилар этиб;

лифтларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар танлов асосида - пудратчи этиб белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси пудратчи томонидан лифтларни алмаштириш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг қабул қилиниши учун жавоб берадилар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уларнинг уюшмалари билан биргаликда бир ой муддатда кўп квартирали уйлардаги лифтларни тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

кўп квартирали уйлардаги лифтларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра ҳар йили, 2010-2011 йилларда республика шаҳарларида ва 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳрида лифтларнинг техник ҳолати тўғрисида носозлик далолатномаларини тузсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда лифтларни янгилаш ва таъмирлашнинг аниқ дастурларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда ҳар йили лифтларни таъмирлаш-тиклаш ишларининг чекланган қийматини белгиласинлар;

ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилсинлар;

ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республика шаҳарларидаги кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш дастурининг бажарилиши тўғрисида таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2010 йил 1 октябргача лифтларга зарур тарзда хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш ҳамда улардан хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш юзасидан тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан олдиндан келишмасдан ёки уни хабардор қилмасдан, кўп квартирали уйларда ўрнатилган лифтларнинг техник ҳолатини тизимли асосда назорат қилсин;

лифтлардан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уларнинг уюшмалари иштирокида семинар ўтказилишини ташкил этсин;

манфаатдор ташкилотларга ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига лифтларга хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш бўйича курслар ўтказилишида кўмаклашсин.


7. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Лифтларни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 303-модда.




Вазирллар Маҳкамасининг

2010 йил 29 августдаги

191-сон қарорига

1-ИЛОВА


2010-2011 йилларда республика шаҳарларидаги

кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш

ва таъмирлаш дастури


(бирлик)

Т/р

Минтақалар


Жами

Шу жумладан:


Шу жумладан йиллар бўйича:


янги-

лаш


реконст-

рукция-

лаш


капи-

тал

таъ-

мир-

лаш


2010 йил


2011 йил


жами


шу жумладан:


жами

шу жумладан:


янги-

лаш


рекон-

струк-

циялаш


капи-

тал

таъ-

мир-

лаш


янги-

лаш


рекон-

струк-

циялаш


капи-

тал

таъ-

мир-

лаш


Жами


210

80

39

91

34

27

-

7

176

53

39

84

1

Қорақалпоғистон Республикаси


8

8

-

-

2




6

6

-

-

2

Андижон вилояти


5

5

-

-

2

2

-

-

3

3

-

-

3

Жиззах вилояти


14

11

2

1

2

2

-

-

12

9

2

1

4

Навоий вилояти


21

10

-

11

5

5

-

-

16

5

-

11

5

Наманган вилояти


11

5

-

6

3

3

-

-

8

2

-

6

6

Самарқанд вилояти


123

33

37

53

10

10

-

-

113

23

37

53

7

Тошкент вилояти


4

-

-

4

4

-

-

4

-

-

-

-

8

Фарғона вилояти


8

8

-

-

3

3

-

-

5

5

-

-

9

Хоразм вилояти


16

-

-

16

3

-

-

3

13

-

-

13

Вазирллар Маҳкамасининг

2010 йил 29 августдаги

191-сон қарорига

2-ИЛОВА


2010 - 2014 йилларда Тошкент шаҳридаги кўп

квартирали уйларда лифтларни янгилаш

ва таъмирлаш дастури


(бирлик)

Т/р

Давр


Жами


Шу жумладан:


янгилаш


реконструкциялаш


капитал таъмирлаш


ЖАМИ


1 753

785

577

391

1

2010 йил


75

75

-

-

2

2011 йил


418

177

144

97

3

2012 йил


419

177

144

98

4

2013 йил


420

178

144

98

5

2014 йил


421

178

145

98

                 






























































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск