ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон "Давлат солиқ хизмати органлари тизими янада модернизация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Қонунчилик палатаси томонидан 29.07.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2010 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.09.2010 й.

N ЎРҚ-256



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИ ЯНАДА

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 29 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда) 38-моддаси қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

"10) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари - бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида акиқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш;

солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш;

солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чоралар кўриш, маълумотлар компьютер базасининг ягона тизимини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари соҳасини кенгайтириш, солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ўтказиб, жиноят ишларининг терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлаш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операциялари амалга оширилганда қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишни амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий асосда таъминлаш";


2) 5-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 16 ва 17-бандлар билан тўлдирилсин:

"16) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар ўтказиш;

17) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги фактлари юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноят ишлари қўзғатиш ҳамда суриштирув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш";


учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига, 8-15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар фақат давлат солиқ хизмати органлари бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига, 16 ва 17-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари мансабдор шахсларига белгиланган тартибда берилади";


3) 10-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг мансабдор шахслари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда, N 9, 494-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда) 40-1-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно".

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 й., 16 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 37-сон, 314-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 9-сон, 336-модда

































Время: 0.1839
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск