ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 18.09.2010 й. 196-мх-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳайъат қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.09.2010 й. 1637-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.09.2010 й.

N 1637-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.09.2010 й.

N 196-мҳ


БУЙРУҒИ


"Ўзбекистон Республикаси фуқароларига

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳайъат қарорини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2010 йил 28 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 28-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1637, 2006 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 450-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                           Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 333-модда.





















Время: 0.1430
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск