Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ижро йиғимини қайтариш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.09.2010 й. 2142-сон билан рўйхатга олинган 07.09.2010 й. Молия вазирлигининг 75-сон, Адлия вазирлигининг 14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 21 сентябрда 2142-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Адлия вазирлигининг

2010 йил 7 сентябрдаги

75, 14-сон қарорига

ИЛОВА


Ижро йиғимини қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжати бўйича ундирилган ижро йиғимини қонунчиликда белгиланган ҳолатларда қайтариш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом 2010 йил 1 апрелдан бошлаб суд ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғимини қайтаришда қўлланилади.


2. Ижро йиғимининг қайтарилаётган суммасига фоизлар ҳисобланмайди.



II. ИЖРО ЙИҒИМИНИ ҚАЙТАРИШ


3. Ижро йиғимини қайтаришга мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппаратининг (бундан кейинги ўринларда Суд департаменти деб юритилади) ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.


4. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига мувофиқ ижро йиғимини қайтаришга асос;

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қопланадиган улушини алоҳида кўрсатган ҳолда, қайтарилиши лозим бўлган жами маблағлар суммаси;

ижро йиғимини тўлаган ва ушбу кўрсатилган маблағлар қайтарилаётган шахснинг банк реквизитлари.


5. Ундирилган ижро йиғими суммаларини Ўзбекистон Республикасининг тегишли тижорат банкида очилган махсус транзит ҳисоб рақамига ва мазкур ҳисоб рақамдан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ва Жамғармага ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда, ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор уни қабул қилган кундан бошлаб икки кун муддатдан кечиктирилмаган ҳолда ижро йиғимини уни тўлаган шахсга қайтариш учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади.


6. Ижро йиғимининг қайтарилиши Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб беш банк иш куни мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобидан, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилиши лозим бўлган ижро йиғими улушини Жамғармага қоплаб берилиши билан амалга оширилади.

Ижро йиғимининг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилиши лозим бўлган тегишли улушини Жамғарманинг ҳисоб рақамига қоплаб бериш учун, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси жами қайтарилиши лозим бўлган ижро йиғими суммасини қайтаргандан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширган Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органига (бундан кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органи деб юритилади) ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор нусхасига Жамғарманинг банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни ва қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикасининг тегишли тижорат банкида очилган махсус транзит ҳисоб рақамига ундирилган ва мазкур ҳисоб рақамдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ижро йиғимини ўтказилганлиги;

ижро йиғимини тўлаган шахсга ундирилган маблағнинг қайтарилганлиги фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда юборади.


7. Давлат солиқ хизмати органи Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор нусхасини иловалари билан олган кундан бошлаб беш банк иш куни мобайнида тегишли молия органига ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушганлигини тасдиқловчи хулосани, келиб тушиши, ҳақиқатда келиб тушган ва қайтарилиши лозим бўлган маблағларни кўрсатган ҳолда ва Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан олинган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда юборади, бунда хулосанинг нусхаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади. Агарда ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ҳақиқатда келиб тушганлиги тасдиқланмаган ҳолатда, давлат солиқ хизмати органининг тегишли хулосаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади.


8. Тегишли молия органи давлат солиқ хизмати органининг ундирилган ижро йиғими улушининг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ҳақиқатда тушганлигини тасдиқловчи хулосасига асосан, хулоса олингандан сўнг икки банк иш кунидан кечикмаган ҳолда ўрнатилган тартибда тегишли маблағларни Жамғарманинг ҳисоб рақамига қоплаб беради.

Маблағларни қоплаб бериш, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар амалга оширилгунга қадар даромадларнинг тегишли турлари бўйича тегишли шартли ҳисоб рақамлар (ШҲР) билан 23402-сон баланс ҳисобварағидан бюджетга жорий ҳар кунлик тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


10. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 336-модда.


























Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск