ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2010 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Хамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2010 й.

N 213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

ВА СЕНАТИНИНГ "ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ

ЗАНГИОТА    ВА    ТОШКЕНТ    ТУМАНЛАРИНИ

БИРЛАШТИРИШ            ҲАМДА            ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИНИНГ           ЗАНГИОТА,           ҚИБРАЙ

ТУМАНЛАРИ    ВА    ТОШКЕНТ    ШАҲРИНИНГ

ҲАМЗА   ТУМАНИ   ҲУДУДЛАРИНИ   ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2010 йил 12 августдаги 137-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2010 йил 29 августдаги 96-II-сонли қарорлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Б.А. Хўжаев):

икки ой муддатда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманлари бирлаштирилиши, шунингдек Зангиота тумани ҳудудининг бир қисми Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманига берилиши билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплекси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда - Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тегишли равишда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани бюджетининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманлари бирлаштирилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари, Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани маъмурий ҳудудлари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги аппарати тузилмаси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 18 нафардан иборат этиб 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар:

бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманлари ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд сони, улар Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;

бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда, шунингдек Зангиота ва Тошкент туманлари суд ижрочилари бўлимларининг бўшаб қоладиган ходимлари сони Тошкент вилоятининг бошқа туманлари (шаҳарлари) суд ижрочилари бўлимларига бериш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларининг прокуратура ҳудудий органлари, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Тошкент вилоятининг Зангиота тумани бўйича тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.


7. Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги чегара тумани ҳузуридаги доимий ишлайдиган штаб доирасида, Зангиота тумани ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлашни ва унинг дахлсизлигини таъминлаш устидан назорат қилишнинг ягона тизимини ташкил этишни такомиллаштиришга, Қозоғистон Республикаси билан чегара бўйлаб давлат божхона хизмати ва ички ишлар органлари бўлинмаларининг самарали фаолият кўрсатишига доир зарур тадбирларни амалга оширсинлар.


8. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманларини ҳамда Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 сентябрдаги

213-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти Зангиота

тумани ҳокимлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

          












Туман ҳокими
























Ҳокимнинг ёрдамчиси

1







































































Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг саноат ва коммуникациялар масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1



Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) масалалари бўйича ўринбосари

1


Ҳоким ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1











































Бош мутахассис

1


Бош мутахассис

1




Бош мутахассис

1



Бош мутахассис

1





























































Ташкилий-назорат гуруҳи

Гуруҳ раҳбари - 1

Етакчи мутахассис - 1

I тоифали мутахассис - 1

3















































































































































Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1


Юридик маслаҳатчи

1



Бухгалтерия

Бош бухгалтер - 1

I тоифали мутахассис - 1

2


Иш юритиш бўлинмаси

1





















  

           

Жами бошқарув ходимлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 18 та штат бирлиги.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 39-сон, 342-модда.



























Время: 0.2163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск