Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 22.09.2010 й. 363-сон "Магистратура тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2010 й. 1765-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2010 й.

N 1765-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

22.09.2010 й.

N 363


БУЙРУҒИ



Магистратура тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2007 йил 29 декабрдаги 269-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765, 2008 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                          Б. Ходиев






Буйруққа

ИЛОВА



Магистратура тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлардан кейин "ҳамда Давлат тест маркази" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 6-банддаги "Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Магистратурага қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади".


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади".


5. 32-банддаги "камида иккита давлат имтиҳони (ижтимоий-иқтисодий ва мутахассислик фанлари бўйича)" деган сўзлар "магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларида белгиланган якуний давлат аттестация синовларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 347-модда.



































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск