ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Адлия вазирлигининг 15-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 19-сон "Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 04.10.2010 й. 2020-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.10.2010 й.

N 2020-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.09.2010 й.

N 15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.09.2010 й.

N 19


ҚАРОРИ


Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 14 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10 ва 39-сон қарори (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Адлия вазири

Р. Муҳитдинов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

З. Дўсанов

Қарорга

ИЛОВА



Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади), шунингдек" деган сўзлар "(бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади) ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ички ҳужжатларга" деган сўзлар "мазкур Қоидаларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга" деган сўзлар "ва мазкур Қоидаларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 7-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. 9-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошисидаги "ички назорат қоидалари ва дастурларини" деган сўзлар "мазкур Қоидаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш";

еттинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим".


9. Рус тилидаги матннинг 23-бандидаги "вправе" деган сўз "должны" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 24-банд қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши".


11. 32-банд "мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификацияланган материаллар ва маълумотларни" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, иш ёзишмаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг барча ходимларига етказилиши лозим".


13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 348-модда.






























































Время: 0.1291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск