ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Табиий монополиялар /

Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.10.2010 й. 2147-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 06.10.2010 й. 14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 11 октябрда 2147-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2010 йил 6 октябрдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА


Табиий монополия субъектларининг давлат

реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) мувофиқ Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини (бундан кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Реестр табиий монополия субъектлари тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклларда сақловчи бирлашган ахборот базаси ҳисобланади.


2. Реестрни тузиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари томонидан ушбу Низом иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар (бундан кейинги ўринларда товарлар деб юритилади) бўйича амалга оширилади.

3. Реестрни юритиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бирлашган ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилади.


4. Реестр республика ва ҳудудий бўлимлардан ташкил топган. Реестрнинг республика бўлимига табиий монополия шароитида икки ва ундан ортиқ вилоятлар ҳудудларида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар киритилади.

Реестрнинг ҳудудий бўлимига табиий монополия шароитида бир вилоят ҳудуди чегарасида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар киритилади.

Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган), давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи субъекти сифатида Реестрнинг республика бўлимига киритилиши мумкин.

6. Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар товарларни фақат ўз эҳтиёжлари ёки форс-мажор ҳолати ҳосил бўлган вазиятларда, технологик камчиликларни бартараф этиш учун, табиий ва техноген характерга эга бўлган авария ёки фавқулодда ҳолатларда ҳамда ушбу товарларни қисқа муддатларда (вақт оралиғи уч ойгача) реализация қилган тақдирда, Реестрга киритилмайди.



II. РЕЕСТРГА КИРИТИШ


7. Реестрга табиий монополия субъектлари уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, киритилади.


8. Табиий монополиянинг турли соҳаларида фаолият кўрсатувчи табиий монополия субъекти Реестрга ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида киритилади.


9. Табиий монополия субъектларини Реестрга киритиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.


10. Қўмита ёки унинг ҳудудий органи табиий монополия субъектини Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш учун унга Қўмита томонидан тасдиқланадиган шаклдаги сўровнома юборади.


11. Табиий монополия субъекти сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан сўровномани тўлдиради ва уни Қўмита ёки унинг ҳудудий органига тақдим этади.


12. Табиий монополия субъектини Реестрнинг тегишли бўлимига киритиш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.


13. Табиий монополия субъектининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрга киритилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.


14. Табиий монополия субъекти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини (почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) тасдиқлаш учун тегишли молия органига мурожаат қилади.


15. Табиий монополия субъекти жойлашган манзили (почта манзили), ташкилий ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда Қўмита ёки унинг ҳудудий органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.



III. РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


16. Қуйидаги ҳолларда табиий монополия субъекти Реестрдан чиқарилади:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий монополия субъекти тугатилганда;

табиий монополия субъекти томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда, лекин табиий монополия товарларини реализация қилишни тўхтатиш вақти уч ойдан эрта бўлмаса;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ табиий монополия субъектларининг фаолияти соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилганда.


17. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.


18. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги билдиришнома Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрдан чиқарилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


20. Қўмита ёки унинг ҳудудий органларининг Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган табиий монополия субъектлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда судга ёки Қўмитага мурожаат қилишга ҳақлидир.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Табиий монополия шароитида ишлаб

чиқариладиган (реализация қилинадиган)

товарлар (ишлар, хизматлар)

РЎЙХАТИ


1. Нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш соҳасида:

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш хизматлари.


2. Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш соҳасида:

электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш;

электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш, шу жумладан, абонентдан субабонентгача транспортировка қилиш хизматлари.


3. Темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш соҳасида:

умумий фойдаланиладиган темир йўллар, темир йўл станциялари, электр таъминоти ускуналари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блокировкалаш тизимлари, ахборот комплекси ва ҳаракатланишни бошқариш тизими ҳамда ушбу комплекс фаолиятини таъминловчи бошқа объектларни ўз ичига олувчи технологик комплекс хизматлари.


4. Умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари соҳасида:

ёзма корреспонденцияларни жўнатиш бўйича умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари (оддий, буюртма ва қимматли хатлар, бандероллар, оддий ва буюртма почта варақчалари ҳамда секограммалар (кўзи ожизлар учун), шунингдек майда пакетлар).


5. Сув қувурлари ва канализация хизматлари соҳасида:

сув таъминоти ва канализация (оқова сувларни тортиш ва тозалаш) ҳамда сув ва оқова сувларни транспортировка қилиш хизматлари.


6. Аэронавигация хизматлари соҳасида:

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг радиотехник таъминоти, аэронавигация ахборотларини тақдим этиш.


7. Порт хизматлари соҳасида:

юкларни (шу жумладан, юкли ва бўш контейнерларни) ортиш, тушириш ва сақлаш хизматлари;

иншоотлар ва мосламалар комплексига эга ва соҳилнинг тегишли участкаси (порт ҳудуди) билан сувга туташ бўлган ҳудудда (порт акваторийсида) кемаларни ёқилғи билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари.


8. Аэропорт хизматлари соҳасида:

самолётларнинг учишини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизматлари.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 357-модда.






































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск