ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Молия вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-38-сон, Марказий банки бошқарувининг 32/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 04.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.10.2010 й. 2148-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2010 й.

N 2148

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2010 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.10.2010 й.

N 2010-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.10.2010 й.

N 32/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг

айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2010 йил 23 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг 1998 йил 3 июндаги 04-01-02/386, 98-75, 76-В-сон "Қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган операцияларни солиққа тортиш тартиби тўғрисида"ги тушунтириши (рўйхат рақами 449, 1998 йил 30 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 25 июндаги 68, 2007-38, 291-В-сон "Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1701, 2007 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 339-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 358-модда.






























Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск