Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2002 й. ПФ-3023-сон "Ўзбекистон Рреспубликаси Олий судининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.02.2002 й.

N ПФ-3023


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва Олий суд судьяларининг штатлар сонини мақбуллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 78-моддасига асосан:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг штатлар сонини қисқартириш бўйича таклиф маъқуллансин ва Олий суднинг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг қисқартириладиган 12 та штат бирлиги 3-иловага мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига йўналтирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сонли "Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонининг 2, 3 ва 5-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов





ЎзР Президентининг

2002 йил 6 февралдаги

ПФ-3023-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

ТУЗИЛИШИ





Раис

1
































Махсус ишлар бўлими

4



Бухгалтерия

3




Ёрдамчи

1


Кадрлар бўлими

5
































Раиснинг биринчи ўринбосари

1


Раиснинг ўринбосари

1



Ҳарбий ҳайъат раиси  Олий суд раисининг ўринбосари

1




















Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати

17


Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати

9



Ҳарбий ҳайъат

4

























Матбуот котиби

1


Фуқароларни қабул қилиш ва шикоятлар бўлими

12



Ҳарбий ҳайъат котибияти

12


































"Қонун номи билан" ахборотнома тахририяти

5

Суд амалиётини умумлаштириш бўлими

9


Суд статистикаси бўлими

5


Пленум котибияти

3


Қонунларни мужассамлаштириш ва тизимга солиш бўлими

3


Котибият

12


Хўжалик бўлими

31































Умумий сони - 140 штат бирлиги.




ЎзР Президентининг

2002 йил 6 февралдаги

ПФ-3023-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимларининг

УМУМИЙ СОНИ

Лавозимлар номи


Лавозимлар

сони


1) Раис


1

2) Раиснинг биринчи ўринбосари


1

3) Раис ўринбосари


1

4) Судлов ҳайъати раиси


3

5) Судьялар


28

6) Бўлим бошлиқлари, катта консультантлар, консультантлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар


106

Жами


140 та

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 17 кишидан иборат ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2002 й., 3-4-сон



























































Время: 0.1652
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск