Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2010 й. 234-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 25 октябрдаги

234-сон қарорига

1-ИЛОВА


Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб

чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш,

улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш

ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:

хавфлиликнинг I, III-V классларига тегишли пиротехника буюмларини (кейинги ўринларда - пиротехника буюмлари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фойдаланиш.

3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.

4. Лицензия бериш, беришни рад этиш, тўхтатиш, унинг амал қилишини қайта тиклаш ёки тўхтатиб туриш, шунингдек, уни бекор қилиш ҳамда қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензияловчи орган лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда тегишли хулосалар тайёрлаш учун бошқа ташкилотлардан экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Эксперт комиссияси йиғилиши зарурат бўлганда ўтказилади.

7. Фақат юридик шахслар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг талабгорлари бўлиши мумкин.

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда.

8. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар уларнинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

9. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғинга қарши, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш;

лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш;

фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисм бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги;

ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш;

ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва коллектив ҳимояланиш воситалари, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши;

лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан, тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги;

фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш;

ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай мазкур Низомда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда).

11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) пиротехника буюмларини яратиш бўйича:

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги;

пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги;

норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш;

б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича:

лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар кўриш;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш;

ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги;

буюмларни ишлаб чиқаришда шу жумладан импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш;

фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;

раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги;

в) пиротехника буюмларини ташиш бўйича:

ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қўролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш;

г) пиротехника буюмларини сақлаш бўйича - базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;

д) пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича:

жисмоний шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик, маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) бундан мустасно;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III-V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;

е) пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда фойдаланиш, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно;

пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.

12. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

махсус ўқитилмаган ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар;

доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;

уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар;

қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар;

жиноий жазони ўтаётган шахслар;

бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар;

руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар.


13. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарлар ва ходимларга қўйиладиган энг кам малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.

14. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 10-11-бандларида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


15. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса - улар жойлашган жой;

фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари);

ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади;

фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, меҳнат дафтарчаларининг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг нусхалари);

лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун);

лицензия талабгори томонидан унинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлари ва ахборотлар бундан мустасно.

16. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


17. Ҳужжатлар Лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ўз аризаси бўйича ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш учун розилиги ҳисобланади.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

18. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


19. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

20. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш, утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-илова схемасига мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Агар, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни давомида унга лицензия бериши шарт.

21. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади. Эксперт комиссияси ўн етти кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва Лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф тақдим этади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан:

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;

ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида қўшимча равишда жалб этиш ҳуқуқига эга.

Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

22. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек лицензиат имзолаши учун лицензия битими илова қилинган ҳолда юборилади (топширилади).


23. Лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи олинади.

Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.


24. Лицензиат ва лицензияловчи орган ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензияланаётган фаолият тури (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) амалга ошириладиган манзил (манзиллар);

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг муайян турларини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шарт-шароитлар.

Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

25. Лицензиялар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.

26. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи орган лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

27. Лицензия бериш фақат "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

28. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

29. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади. Бунда қайта тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясига улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси етти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини икки кун муддатда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги тақдим этилган деб ҳисобланади.


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

30. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил турдаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

31. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


32. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

34. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензиат илгари берилган лицензияни Лицензияловчи органга қайтариб беради.

35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар чоп эттириши, шунингдек, чоп этилган хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.

Дубликат беришда лицензияловчи орган томонидан "Дубликат" белгиси қўйилган янги лицензия берилади.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


36. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.

37. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга бажариш мажбурий бўлган кўрсатма юбориш, унда бундай бузилишларни бартараф этиш учун зарур бўладиган муддатларни белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ёки тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

бартараф этилмаган аниқланган қонун бузилишлари пиротехника буюмлари йўқолиши ёки ўғирланиши хавфини туғдирадиган ҳолларда - уларни зудлик билан бошқа сақлаш жойларига ташиб кетиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолият лицензия олмасдан амалга оширилган ҳолатлар аниқланган материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда юбориш.


38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ

ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади.

41. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ушбу қарорни қабул қилган орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


42. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензия берилган сана, лицензия бланкасининг серияси ва тартиб рақами;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури (турлари);

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар) (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно), иш телефони, факс;

лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.

Лицензиат уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиялар реестрида кўрсатилган маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

43. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


IX. УШБУ НИЗОМ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


44. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг

тасвири



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги



ЛИЦЕНЗИЯ


ПТ N 000


Ушбу лицензияга мувофиқ



(лицензия эгасининг тўлиқ номи)



(фаолият тури (турлари)

        


амалга оширишга рухсат этилади.

Лицензия эгаси жойлашган жой (почта манзили):

  

Лицензия эгаси-солиқ тўловчининг идентификация рақами:

    

Лицензия берилган муддат:

  

йил


Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Реестр бўйича тартиб рақами:

     


   


Ваколатли шахс:




(Ф.И.О.)


(имзо)

                               М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш

ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан

фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация

қилиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

                    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш муддатлари











1. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.




























Лицензия талабгори - юридик шахс



Лицензия талабгорининг

хоҳишига кўра

1-босқич



















































































1. Лицензияловчи органнинг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатлар лицензияловчи орган ҳузуридаги эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.


3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

  











Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)















Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2-босқич















































































1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида лицензияловчи органга таклиф тақдим этади.

2. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этган ҳолларда ҳужжатларни кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.

          

1.Ҳужжатлар олин-ган кундан кейин 17 кундан ошмайдиган муддатда

2. Ҳужжатлар олинган кундан кейин 7 кундан ошмайдиган муддатда















Эксперт комиссияси



3-босқич







































































1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия бериш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш ҳақидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади (топширилади).

3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига лицензия бериш учун қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия шартномаси имзолаш учун юборилади.

4. Лицензиялар реестрига тегишли ёзувлар киритади.

   

1. Хулоса олинган кундан кейин 3 кундан ошмайдиган муддатда

2, 3. Қарор қабул қилинган кундан кейин 3 кундан ошмайдиган муддатда

4. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда















Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)









4-босқич













































































Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни лицензияловчи органга тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

  

Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида-ги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай





Лицензия олувчи
































5-босқич

































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

































Лицензия бериш рад этилганлиги тўғриси-даги билдиришномада кўрсатилган муддатда





Лицензия талабгори

















































































1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда, тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.











Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)



Лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда

    







6-босқич





































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 363-модда.





























Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск